ОРГАНИЗМ ЁРДАМ СЎРАГАНИ БЕЛГИЛАРИ

ОРГАНИЗМ ЁРДАМ СЎРАГАНИ БЕЛГИЛАРИ

1. Тери қуруқшаши
Организмингизга Е витамини етишмаяпти. Уни тўлдириш учун овқат рационига ёнғоқлар, ёғли балиқ ва ўсимлик мойлари қўшиш керак. Шунингдек, бу кальций ва В гурухи витаминлари етишмовчилиги белгиси хисобланиб, донли махсулотлар ейиш талаб этилади.

2. Милклар қонаши
Организмда С витамини камайганини билдириб, пиёз, чеснок, сабзавот ва мевалар ейиш талаб этилади. Наъматак ёки қайрағоч барглари қайнатмаси хам яхши ёрдам беради.

3. Уйқу бузилиши, таъсирланувчанлик, кечки пайт оёқларни уюшиши.
Бу магний ва калий микроэлементлари етишмаслиги дегани. Бу элементлар ўрик қоқи, қора олхури (чернослив), ўрик қиёми ва қизилчада кўп.

4.Тирсакларда «ғоз терисига» ўхшаш холат
Бу А ва С витаминлари етишмовчилиги бўлиб, улар тўқ сариқ рангли барча сабзавотларда мавжуд: сабзи, ошқовоқ, помидор, ўрик, данаксиз туршак (курага).

5. Шўр егингиз келаяпти
Сизнинг организмингизга инфекция  қўшилгани ёки хроник касалликларингиз қўзигани белгиси. Бу кўпроқ сийдик-таносил тизими бўлиши мумкин.

6. Ширинликка тортаяпти
Асабларингиз таранглашиб, энергетик қувват – гллюкозага талаб кучайгани белгиси. Бундай пайтда асал ёки аччиқ шоколад, ейиш ошқозон муаммоларини хам хал қилади.

7. Чучук овқатлар хохлаяпсиз
Бу белги гастрит (меъда яллиғланиши) ва жигар муаммолари дегани. Чучук овқатлар ошқозонни тинчлантириб, спазмни олдини олади.

8. Аксинча овқатлар чучукка ўхшаяпти
Депрессияга тушганингизни англатади.

9. Қовурилган писта (семечка) чақишни хохлаяпсиз
Организмингизга антиоксиданлар етишмаяпти дегани. Улар женьшень, авокадо, занжабил (имбирь), узум, черника, қўзиқоринлар, олхўри, ёнғоқ ва артишокда бор.
 
10. Аччиқ (нордон) егингиз келаяпти
Организм буни талаб қилса – жигар, ўт пуфагини стимуллаш керак дегани. Рационингизга лимон, клюква қўшинг. Бу шунингдек, ошқозон-ичак муаммосини англатиб, организмни тозалаш вақти келди дегани. Аччиқ овқатларни оч қоринга емаганингиз маъқул, ошқозонни кўпроқ зарарламаслик учун.

11. Балиқ махсулотлари истаяпсиз

Организмингизда йод етишмовчилиги белгиси хисобланади.

© https://t.me/gepamed_ultra