«СВЕТОВАЯ ПЛОМБА» НИМА?

«СВЕТОВАЯ ПЛОМБА» НИМА?

«Световая пломба» нима?  Унинг химик пломбадан фарқи ва афзалликлари. Қачон ультрафиолет пломба, қачон химик пломба танлаш керак?

Тиш ковакларига пломбалар қўйилишида қандай композит материалларининг ишлатилганига ва уларнинг қотиши (полимерланиши) турига кўра икки хил бўлади: химик (оддий) пломба ва ультрафиолет нурли (световая) пломба.
1. Химик пломбаларда қотирувчи материал компонентлари таркибида кетадиган ўзаро химик реакция натижаси қотади.
2. Ультрафиолет нурли пломбаларда фойдаланилган гелиокомпозит материал махсус УФ-нурланишли лампа таъсирида полимерланиб қотади. Бунда Пломбаланган тиш ёнида бир неча дакика маълум частотали ультрафиолет нурли чироқ ёкиб турилади.   

Ультрафиолет пломба афзалликлари ва камчиликлари:

•    УФ нурли пломба юқори пластик бўлади, тезда қотиб қолмайди, яъни врач шошилмасдан пломбани истаган шаклига келтириши мумкин;
•    УФ нурли пломбалар фронтал ва ёнбош (чайнов) тишларига қўйилади
•    УФ пломбалар зарарсиз, токсик эмас ва хомиладорларга қўйилиши мумкин;
•    УФ нурли пломба химик пломбага нисбатан осон полировкаланиб, ранг спектрининг кенглиги хисобига исталган эстетик натижа олиш мумкин;
•    УФ пломбалар нисбатан узоқ вақт 3-5 йилгача хизмат қилади;
•    УФ-нурли пломбанинг камчилиги унинг қимматлиги;
•    Массив хажмдаги УФ пломбаларда УФ-нурнинг етарли даражада берилмаслиги, полимеризация жараёнини чала кечиши ва натижада пломбанинг мўрт бўлиб қолишига сабаб бўлиши мумкин.
•    УФ пломбалар қўйилгандан бир неча кунгача рангли озиқ махсулотлари тановул қилиш маън қилинади, акс холда тишнинг ранги ўзгариши мумкин.
•    УФ пломбалар юракнинг сунъий ритм юргизувчиси бўлган оламларга қўйилиши мумкин эмас  

Химик (оддий) пломбалар афзалликлари ва камчиликлари:
•    Химик пломбалар арзон вариантини истаганлар учун мос келади;
•    Вақтинчалик пломбаларда химик пломбалар ишлатилади;
•    Тишнинг 1/3 қисмигача зарарланган бўлса химик пломба афзал.
•    Орқа фонда жойлашган тишлар учун ва касалликнинг бошланғич даврида химик пломба афзал;
•    Чуқур ва ишлов беришга қийин жойлашган ковакларни беркитишда химик пломба устун хисобланади;
•    Химик пломбалар тиш эмалини химояловчи фтор элементи ажратиб тургани учун кариеснинг қайтадан хосил бўлишини олдини олади.
•    Химик пломбалар барча қисми бир хилда қотиб яхлит монолитни хосил қилади.

Хар қандай холатда хам қандай пломба қўйиш кераклиги хақидаги қарорни даволовчи стоматологлар хал қилади.




© https://t.me/gepamed_ultra