ҚАНДЛИ ДИАБЕТ

ҚАНДЛИ ДИАБЕТ

ҚАНДЛИ ДИАБЕТ – эндокрин касаллик бўлиб, ошқозон ости бези гормони хисобланган инсулиннинг етишмаслиги натижасида қонда қанд миқдорини хроник ортиб кетиши билан характерланади. У барча турдаги моддалар алмашинувини бузилиши, қон томирларни зарарланиши ва асаб системасидаги ўзгаришлар билан кечади.   

ҚАНДЛИ ДИАБЕТ СИНФЛАНИШИ.
Қандли диабетнинг қуйидаги турлари фарқланади.
1-тип - инсулинбоғлик диабет, асосан болалар ва ёшларда кузатилади.
2-тип - инсулинбоғлиқ бўлмаган диабет, 40 ёшдан ошган одамларда ривожланади.

Шунингдек диабетнинг иккиламчи тури фарқланиб, у хомиладорлик даврида ёки етарли овқатланмаслик натижасидаги ривожланади.

Қандли диабетнинг 1 типи - ошқозон ости безини фаолияти бузилиши натижасида  инсулинни абсолют етишмаслиги натижасида бирданига ривожланади.

Қандли диабетнинг 2 типи – у инсулинни нисбий етишмаслиги натижасида ривожланиб, ошқозон ости безининг инсулин ишлаб чиқариш қобилияти сақланади. Аммо организмдаги хужайраларнинг бу инсулинга сезгирлиги камаяди ва натижада глюкоза тўқималарга кира олмай қонда кўпайиб кетади.

ҚАНДЛИ ДИАБЕТ САБАБЛАРИ.

Қандли диабетнинг 1 типини асосий сабаби организм иммун системасидаги бузилишлар натижасида ошқозон ости бези хужайраларига қарши антитаначалар хосил бўлиб, уларни емиради. Аутоиммун жараён бузилиши сабаблари: қизамиқ, сувчечак, гепатит, тепки каби инфекцион касалликлар бўлиши мумкин.

Қандли диабетнинг 2 типи - аста секин ривожланиб, шикоятларининг ўртача ифодалааниши билан характерланади. Унинг асосий сабабларига ИРСИЙ МОЙИЛЛИК ва СЕМИРИШ киради. Қандли диабет шунингдек қуйидаги холатларда ривожланади:
•    Селен микроэлементи тутувчи биоқўшимча махуслотларни доимий истеъмол қилиш;
•    Ошқозон ости бези яллиғланиши ва ўсмалари;
•    Эндокрин касаликлар: Иценко-Кушингсиндроми, акромегалия, диффуз токсик буқоқ, феохромоцитома;
•    Дори воситаларини узоқ қабул қилиш (сийдик хайдовчи, гормонлар, салицилатлар, цитостатиклар);
•    Сурункали стресс холатлари;
•    Кам харакатчанлик.

ҚАНДЛИ ДИАБЕТ БЕЛГИЛАРИ.
•    Сувга ташналик (кунига 3-5 литргача сув ичиш);
•    Кўп сийиш;
•    Оғиз қуруқшаши;
•    Умумий холсизлик;
•    Иштахани кучайиши;
•    Тери қичишиши;
•    Уйқучанлик;
•    Тез толиқиш;
•    Жарохатларни қийин битиши;
•    Озиб кетиш (1 типда);
•    Семириш (2 типда).

ҚАНДЛИ ДИАБЕТ АСОРАТЛАРИ:

•    Юрак -қон томир касалликлари (атеросклероз, юрак ишемик хасталиги, миокард инфаркти);
•    Периферик артериялар атеросклерози ва микроангиопатияси;
•    Диабетик ретинопатия (кўрувни пасайиши);
•    Нейропатия (тери сезгирлиги пасайиши, қуриши ва кепакланиши, оёқ-қўллар уюшиши);
•    Нефропатия (буйрак патологияси);
•    Турли инфекцион асоратлар (қийин битувчи йирингли жараёнлар);
•    Диабетик кома.


ҚОНДАГИ ҚАНДНИНГ НОРМАДАГИ ВА ДИАБЕТДАГИ КЎРСАТКИЧЛАРИ


ҚАНДЛИ ДИАБЕТ ДИАГНОСТИКАСИ.

•    Қондаги глюказа миқдорини анилаш (бармоқдан);
•    Глюкозага толерантликни аниқлаш (шакар чой ичиб, глюкозани 0,5 ва 2 соатдан кейин аниқлаш);
•    Сийдик тахлилида глюкоза аниқланади;
•    Қондаги С-пептид ва инсулин миқдори аниқланади. Диабетнинг 1-типида улар тушиб кетади.

ҚАНДЛИ ДИАБЕТНИ ДАВОЛАШ.

•    Пархез: қанд, спиртли ичимликлар, шарбатлар, ширин мева ва пишириқлар маън қилинади. Тез-тез (4-5 махал) ва оз-оздан овқатланиш тавсия этилади. Қанд ўрнини босувчи (аспартам, сахарин, ксилит, сорбит, фруктоза) тутган махсулотлар истеъмол қилиш буюрилади.
•    Диабетнинг 1-типида ва 2-типини қўзиган даврида инсулинотерапия (қондаги қанд миқдорини назорат қилган холда).
•    Қонда қанд миқдорини пасайтирувчи таблеткалар ичиш (диабетнинг 2 типида).


Қандли диабети 2 типи мавжуд одамлар учун семиришни олдини олиш мақсадида жисмоний машқлар қилиш тавсия этилади. Қандли диабетдан даволаниш бир умр давом этади. Врач кўрсатмаларига тўғри амал қилиш унинг енгил кечиши ва турли асоратларини олдини олади.

SOS!
Қандли диабетнинг энг оғир холатларидан бири бу гипогликемия хисобланади, яъни қонда қанд миқдори 2,8 ммоль/л дан камайиб кетади.

Бу холат глюкозани тушириш учун ичилаётгандори препаратларни нотўғри тақсимлаш натижасида келиб чиқади. Гипогликемиянинг биринчи белгилари: бирданига қоринни очиб кетиши, терлаш, бўшашиш, оёқ-қўлларнинг қалтираши хисобланади.
Бундай пайтда 20-30 грамм қанд ёки тез хазм бўлувчи углеводлар қабул қилиш талаб этилади. Шунинг учун хар бир диабетик уйидан чиқаётганда ёнида 3-4 бўлак қанд ёки кичикроқ қутида мева шарбати олиб юриши керак.


© https://t.me/gepamed_ultra