ҚАНДЛИ ДИАБЕТНИНГ СИЗ БИЛМАГАН САБАБЛАРИ

ҚАНДЛИ ДИАБЕТНИНГ СИЗ БИЛМАГАН САБАБЛАРИ

Агар сизнинг ота-онангиз ушбу касалликка чалинган бўлса ва сиз ширинликларни яхши кўрсангиз ёки ортиқча вазн бўлса, қандли диабет ривожланишини олдини олиш керак бўлади.

Қандли диабет нима ва у қандай содир бўлади?
Қандли диабет - бу глюкозани ҳужайраларга кирмай қолиши бидан кечадиган касаллик бўлиб, натижада унинг қондаги концентрацияси ошади, бу қон томирлари ва асаб толаларини шикастланишига ва бир қатор оғир асоратларнинг ривожланишига олиб келади.

Ривожланиш механизмига кўра қандли диабетнинг 3 та тури фарқланади:
• 1-тип, инсулин танқис тури. Бунда ошқозон ости безида глюкозани  метаболизми учун зарур бўлган инсулин гормони оз ишлаб чиқарилади;
• 2-тип, инсулинга чидамли тури. Бундай ҳолда, ошқозон ости безида инсулин етарлича синтез қилади, аммо тана ҳужайралари инсулинга нисбатан сезгирлигини йўқотади ва натижада улар глюкозани ўзларига ўтказа олмайди.
• ҳомиладорлик қандли диабети. У биринчи марта ҳомиладорлик пайтида пайдо бўлади ва глюкоза толерантлигини пасайиши билан тавсифланади. Туғруқдан сўнг қонда қанд миқдори ҳолат нормал ҳолатга келади ёки кимлардадир диабетнинг иккинчи турига айланади.

Қандли диабетнинг сабаблари қайси?

Ирсият
Агар ота-онада диабетнинг 1 ёки 2 тури бўлса, болаларда касаллик ривожланиш хавфи ортади. Бунда касалликнинг ўзи мерос қилиб олинмайди ва 2-хил кўринишда ривожланади.
1- вариантда тўқималарнинг глюкозага сезгирлигини тартибга солувчи ўзгарган генлар фарзандларига узатилади ва бунда улар кўп ширинликларни истеъмол қилса, ортиқча вазнга эга бўлса, шунда ҳужайралар қондаги барча глюкозани ишлатмайди ва 2-турдаги диабет ривожланади.
2-вариантда эса ирсият орқали генетик бузилишлар узатилиб, бунда ошқозон ости безларида инсулин синтези камаяди ёки буткул тўхтайди. Вақт ўтиши билан диабетнинг 1-типи шаклланади.

Семириб кетиш
Ортиқча вазнли инсонларда 2-типдаги қандли диабет ривожланади. Бу ёғ тўқималарининг тузилиш хусусиятлари билан боғлиқ. Ёғ тўқималари адипоцит ҳужайраларидан ташкил топган бўлиб, улар интерлейкин-6, эркин ёғ кислоталари, лептин ва тўқималарнинг инсулинга сезгирлигига таъсир қилувчи бошқа моддаларни синтезлайди. Улар орасида бел сохасида жойлашган висцерал ёғ энг фаол ҳисобланади, чунки у бошқа жойлардаги ёғ тўқималарига қараганда кўп миқдорда қон томир капиллярлари ва нерв охирларини тутади. Семиз одамларда организмга керак бўлгандан ортиқча ёғ кислоталари ишлаб чикарилади. Улардан баъзилари жигарга кириб, унинг ҳужайраларининг инсулин билан боғланишига тўсқинлик қилади. Эркин ёғ кислоталарининг қолган қисми мушакларга таъсир қилади, шунинг учун глюкоза ҳужайралар томонидан сўрилишини тўхтатади ва унинг қондаги концентрацияси ошиб кетади.

Ошқозон ости бези касалликлари

1-типдаги диабет баъзида ошқозон ости бези касалликларида, инсулинни синтез қиладиган бета ҳужайралар зарарланганда ривожланади. Бу қуйидаги патологияларда кузатилиши мумкин: панкреатит; ошқозон ости бези киста ва псевдокисталари,  ошқозон ости бузи ўсмалари.
Қандли диабетга муковисцидоз касаллиги хам олиб келиши мумкин. Бу касалликда организмдаги барча ички безлар фаолияти шу жумладан ошқозон ости бези фаолияти хам бузилиб, аввал панкреатит ва кейинча диабет ривожланиши мумкин. Қандли диабетнинг 1 тури баъзан ирсий гемохроматоз билан бирга учрайди. Бу организмда темирнинг метаболизмини бузилиши ва унинг ошқозон ости бези ва бошқа органларда ортиқча миқдорда тўпланиши билан кечадиган касаллик хисобланади.

Ҳомиладорлик пайтида гормонал ўзгаришлар
Ҳомиладорлик нормал кечганда хам тўқималарнинг инсулинга сезгирлиги икки бараварга камаяди ва хомиладорликнинг учинчи триместрида овқат тановул қилингча инсулин гормоннинг ажралиши сезиларли даражада ошади. Ушбу жараён ҳужайраларга глюкоза етказиб беришни пасайишини қоплаш учун зарур. Шунинг учун кўплаб ҳомиладор аёлларда диабет белгилари сезилмайди. Турли хил ҳисоб-китобларга кўра, хомиладор аёлларнинг 1 дан 20 фоизигача бу касалликка мойил бўлиб, бу ошқозон ости бези ҳужайралари функциясининг пасайиши билан боғлиқ.  

Вируслар
Олимлар Коксаки, қизилча, Эпштейн-Барр вируслари ёки ретровируслар билан юқиш оқибатида диабетнинг 1- тури ривожланиши мумкин эканлигини пайқашди. Улар ошқозон ости бези ҳужайраларига кириб, уларни йўқ қилади ёки органга билвосита таъсир қилади, яъни антитаначалар ишлаб чиқариб, бир гурух лимфоцитларнинг фаоллигини оширади.

Қандли диабет билан қандай қилиб оғримаслик керак?
Қандли диабетни келтириб чиқарадиган барча омилларнинг олдини олиш мумкин эмас. Аммо ҳар бир киши уларнинг баъзиларига таъсир қилиши мумкин. Бунинг учун:
• ёғли ва шакарли овқатларни камроқ истеъмол қилинг;
• рациондаги сабзавотлар, мевалар ва донларнинг улушини оширинг;
• ҳафтада уч-тўрт марта аэробик машғулотларини бажаринг;
• тана массаси кўрсаткичини нормал кўрсаткичларда ушлаб туриш;
• спиртли ичимликларни суиистеъмол қилманг.

Глюкозага толерантликнинг бузилганини ўз вақтида аниқлаш учун йилига бир марта қондаги қанд миқдорини текшириб туринг.

Www.gepamed.uz