ҚОНДА ҚАНД МИҚДОРИ ҚАНЧА ВА У ОРТИБ-КАМАЙГАНДА НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?

ҚОНДА ҚАНД МИҚДОРИ ҚАНЧА ВА У ОРТИБ-КАМАЙГАНДА НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?

Қонда қанд нима учун керак?
Аслида, биз қондаги қанд ҳақида эмас, балки глюкоза ҳақида гапирамиз. Қанд бошқа ҳар қандай углевод сингари, тўғридан-тўғри ўзлаштирилмайди, у аввал ичакда оддий моносахаридларгача парчаланади ва глюкоза кўринишида қон оқимига ўтади.
Оғирлиги 70 кг бўлган соғлом одамда ўртача 1 чой қошиқ (4 грамм) глюкоза бўлади.
Ушбу модда танадаги барча ҳужайралар учун асосий энергия манбаи ҳисобланади. Айнан унинг ёрдами билан биз нафас олишимиз, ҳаракатланишимиз ва фикрлашимиз учун куч оламиз.

Қонда қанд миқдори қанча?
Халқаро амалиётда қонда қанд миқдори миллимоль/литр ўлчов биригида ўлчанади (ммол/л). Қанд миқдорини текшириш эрталаб оч қоринга ўтказилади. Тахлил учун қон бармоқдан ёки томирдан олинади. Венадан олинадиган қон тестлари аниқроқ натижани беради. Томирдан оч қоринга қабул қилинган қонда глюкоза нормаси 3,9-5,6 ммол/л  ни ташкил этади.
Қанд миқдори ўзгаришини қуйидаги турлари фарқланади:
•    5,6 дан 6,9 ммол/л гача ортиши - предиабет холати (қанд касаллиги ривожланишига мойиллик бўлади).
•    7 ммол/л ва ундан ортса - гипергликемия (қонда глюкозанинг кўпайиши - қандли диабет белгиси хисобланади).
•    3,9 ммол/л дан пасайса - гипогликемия (қонда глюкозани камайиши – организмнинг бир қатор функцияларини бузилишига олиб келади).

Қанд миқдорини ўзгариши нимаси билан хавфли?
Ҳам гипо-, ҳам гипергликемия холатлари организмни ўзини тутишига таъсир қилади. Биринчи ўринда бош мия зарар кўради, чунки мия ҳужайралари глюкоза парчаланишидан хосил бўладиган энергиянинг 50-60 фоизини сарфлайди.
Бош айланиши, концентрацияни йўқотилиши, қувватсизлик, кўз олдини қоронғилашуви, қўлларнинг титраши – бу хам гипо- хам гипергликемия белгилари хисобланади.
Доимий гипергликемия холатида глюкоза орган ва тўқималарда тўпланиб, токсик таъсир этади - жигар, буйраклар, кўзнинг тўр пардаси, қон томирлари, юрак ва асаб тизимини бузади. Доимий гипогликемия холатида эса тўқималарнинг озиқланиши сурункали етишмайди ва хаётий мухим аъзоларнинг иши бузилади.

Қонда қанд миқдори қачон кўтарилади?
Қандли диабет ва диабетдан олдинги ҳолатларда қонда канд миқдори юқори бўлади. Шунингдек, гипергликемия қуйидаги касалликларда учрайди.
•    Гипертиреоз: қалқонсимон без жуда кўп гормонлар ишлаб чиқарадиган ҳолат.
•    Панкреатит - бу ошқозон ости бези яллиғланиши.
•    Кучли стресс.
•    Травма ёки жарроҳлик операциялари.
•    Жигар касаллиги.
•    Қон томир.
•    Ошқозон ости бези саратони, шунингдек бошқа, камдан-кам учрайдиган ўсмалар.

Қонда қанд миқдори қачон паст бўлади?

Гипогликемия холати хам - диабетнинг ҳамроҳи хисобланиб, қанд касали бор одам адашиб кўп миқдорда инсулин қабул қилганда кузатилади. Аммо қонда глюкоза миқдорининг пасайиши учун бошқа сабаблари хам бор:
•    Овқатланиш етарли бўлмаганда: кучли пархезга риоя қилинганда, анорексия ёки булемия холатларида;
•    Жуда қаттиқ ва узоқ вақт жисмоний машқ қилинганда;
•    Гипотиреоз - қалқонсимон бези жуда кам гормон ишлаб чиқарганда;
•    Буйрак усти безлари, гипофиз, жигар ёки буйраклар касалликларида.

Қондаги қанд миқдори ўзгарганини қандай билиш мумкин?
Бу қон тахлили ёрдамида амалга оширилади. Қуйидаги симптомлар тахлил топширишга кўрсатма хисобланади:
•    45 ёшдан катта одамлар;
•    тез-тез сийиш;
•    тана вазнини ортиши;
•    кўриш қобилиятини бузилиши;
•    доимий холсизлик (кўз олди қоронғулашадаган даражага қадар).

Агар қонда қанд миқдори паст ёки юқори бўлса, нима қилиш керак
Терапевтга учранг, улар гипо- ёки гипергликемия сабабларини аниқлайди, аниқ ташхис қўяди ва глюкоза миқдорини нормал ҳолатга қайтариш бўйича кўрсатмалар беради, керакли дориларни буюради. Айрим дорилар бутун ҳаёт давомида қабул қилинади.

www.gepamed.uz