ОДАМЛАР КЕЧАСИ ТЕРЛАШИНИНГ 5 ТА САБАБИ.

ОДАМЛАР КЕЧАСИ ТЕРЛАШИНИНГ 5 ТА САБАБИ.

Кечаси ва ухлаш пайтида танадаги барча жараёнлар, шу жумладан тер безларининг секрецияси жараёни секинлашади. Аммо одам иссиқ хонада ухласа ёки кечки овқат учун аччиқ овқат истеъмол қилса, бундай бўлмайди. Одатда, бу каби терлаш ўз-ўзидан ўтиб кетади ва шифокор ёрдамига эҳтиёж қолмайди. Аммо баъзида уйқу пайтидаги терлашнинг кучайиши (гипергидроз) , махсус текширувлар ўтказиш ва даволаш талаб қилади.

1. Климакс.
45-50 ёшдан кейин аёлларда тухумдонларнинг функцияси пасайиб, улар камроқ эстроген ишлаб чиқаради. Гипофиз бези жинсий безларни ишини кучайтиришга ҳаракат қилади ва фолликул стимуловчи ва лютеинловчи гормонлар синтезини тезлатади. Лютеинловчи гормон тана хароратини ошириш хусусиятига эга ва кечаси кўп ажралади. Шунинг учун, бу ёшдаги аёллар қизишни хис қилади ва кўп терлашни бошлайди. Агар менопауза аломатлари кузатилса, гинеколог билан маслахатлашинг. Шифокор текширув ўтказади ва эстроген билан ўрин босувчи гормонал терапия буюради. Улар менопаузанинг бошланишини тўхтата олмасада, нохуш аломатларни камайтиради.

2. Зарарли одатлар.
Сигаретларда жуда кўп никотин мавжуд бўлиб, улар ацетилхолин медиатори каби таъсир қилиб тер безлари фаолиятини кучайтиради. Узоқ вақт ва фаол чекувчиларда бу таъсир кечаси ўзини намоён қилади.
Спиртли ичимликларни суиистеъмол қилувчиларда эса бошқа механизм кузатилади. Яъни уларда терморегуляция, шунингдек, тер безларини бошқариш бузилади. Шунинг учун ёмон уйқу терлашнинг кўпайиши билан бирга келади.
Агар тунги терлаш доимий тус олса, чекишни тўхтатинг ёки ҳеч бўлмаганда ётишдан олдин чекманг. Спиртли ичимликларга қарам бўлган тақдирда, наркологда даволанг. Акс ҳолда, кўп терлашдан ташқари, бошқа соғлиқ муаммолари пайдо бўлиши мумкин.

3. Эндокрин касалликлар
Эндокрин органлар касалликларида тер безлари иши ўзгариб, гипергидроз ривожланади. Ҳаддан ташқари терлашни даволаш учун шифокорга мурожаат қилинг. У гормонларни текширишни буюради. Агар кўрсаткичлар меъёрдан фарқ қиладиган бўлса, у ҳолда сиз тўғри даволанишни топиш учун эндокринологга юбориласиз.

4. Кечки апноэ
Уйқу апноеси - бу хавфли ҳолат бўлиб, уйқу пайтида нафасни тўхтаб қолиши билан характераланади. Бунда одам нафас олмай қўйганини сезмайди ва кучли терлайди. Яқинлари айтиши мумкин бўлган қўшимча симптом - бу қаттиқ хуррак отиш хисобланади. Уйқу апноэси юрак этишмовчилиги, инфаркт ва инсульт ривожланиши хавфини оширади. У асосан артериал гипертензияси бор ва семиз одамларда учрайди. Агар яқинларингиз сизни уйқуда кучли хуррак отаётганингизни айтса ва эрталаб кучли бош оғриғи ва бўшашиш сезсангиз терапевтга учрашингиз талаб этилади.   

5. Юқумли касалликлар
Баъзида тунги терлаш ўткир респиратор касалликлар юқтирган ва ўзларининг сурункали юқумли касаллиги мавжудлигини билмаган одамларда пайдо бўлади. Масалан, кўпинча бундай аломат сил касаллиги билан юзага келади ва касалликнинг бошқа белгилари ҳар доим ҳам кўринмайди. Хуружсимон терлаш, титроқ ва иситма каби белгилар безгак касаллигига хосдир. Бу чивин чақиши орқали юқадиган юқумли касаллик бўлиб, иссиқ ва нам иқлимли мамлакатлар (Ҳиндистон,  Африка) да учрайди.

www.gepamed.uz