ДИАРЕЯДА НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?

ДИАРЕЯДА НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?

Диарея - эртами-кечми ҳамма инсон дуч келадиган холат бўлиб, аксарият ҳолларда ич кетиши ўз-ўзидан хавфсиз тарзда бир икки кун ичида ўтиб кетади. Айрим пайтларда эса диарея жиддий муаммо туғдириши мумкин.

Қачон зудлик билан шифокорга мурожаат қилиш керак?
•    Нафақат ич ўтиши, балки унда қон аралашмаси бўлиши ёки ахлатнинг ивиган қон хисобига қорайиши.
•    Ич кетиши билан биргаликда сизда тана хароратини кўтарилиши (38,3°С дан юқори).
•    Йўқотаётган суюқликни тўлдириш учун суюқлик ичишга халақит берадиган даражада кучли кўнгил айниши ва қусиш.
•    Қоринда ёки орқа пешобда қаттиқ оғриқ сезилиши.
•    Диарея чет элдан қайтиб келганингиздан кейин пайдо бўлганда.
•    Сийдик рангини ўта тўқ рангга кириши.
•    Юрак уришлари сонини тезлашиши.
•    Диарея кучли бош оғриғи, асабийлашиш, онгни хиралашиши билан бирга келганда.

Ушбу аломатлар беморда юқумли касаллик хисобига ўткир яллиғланиш жараёнини ёки оғир сувсизланиш борлигини кўрсатади. Хар иккала вазият ҳам бир хил даражада хавфли ва ўлимгача олиб келади. Шунинг учун, уй шароитида даволаниш билан чегараланманг ва шифокорга мурожаат қилишни ортга сурманг.
Хавфли белгилар бўлмагандагина диареяни оддий усуллар билан даволаш мумкин.

Диарея қаердан пайдо бўлади?
Диарея ювилмаган қўллар касаллиги деб аталади ва бу қайсидир маънода тўғри хисобланиб, кўпинча диарея гигиена талабларига эътибор бермайдиган инсонларда ривожланади. Диареяни келтириб чиқарадиган энг кенг тарқалган сабаблар қуйидагилар.
1. Вирусли инфекциялар
Қўлларни ювмаслик, анхордан сув ичиш ёки бўлмаса ювилмаган олмани ейиш ич ўтиши билан намоён бўладиган ротавирус инфекцияси, цитомегаловирус, вирусли гепатит ёки бошқа хазм тизими касалликларини юқтиришга сабаб бўлади.  
2. Бактериялар ва паразитлар
Улар айтиб ўтганимиздек етарлича ювилмаган махсулотларни истеъмол қилиш натижасида организмга кириб боради. Бактериялар ва паразитлар келтириб чиқарадиган диарея кўпинча инсон бегона мамлакатларга борганда кузатилади ва шунинг учун улар «саёҳатчи диареяси» номини олган.
3. Айрим дориларни қабул қилиш, масалан:

• антибиотиклар;
• антацид препаратлар, айниқса таркибида магний бўлса;
• саратон касаллигини даволаш учун ишлатиладиган айрим дорилар.
4. Сунъий тотлантирувчилар
Инсоннинг ҳазм қилиш тизими сорбитол, маннитол, аспартам каби синтетик ширин таъм берувчи моддаларни доим хам ўзлаштира олмайди. Улар кўпинча қорин дам бўлиши ва диареяга олиб келади.
5. Фруктоза ёки лактозани қабул қила олмаслик
Лактоза сут маҳсулотларида мавжуд бўлган табиий шакар хисобланса, фруктоза - мевалар ёки асалда учрайди. Улар табиий углеводлар хисоблансада айрим инсонлар хазм тизими уларни ўзлаштира олмайди ва диареяга олиб келади. Айниқса ёш ўтган сайин организмда лактозани ҳазм қилишга ёрдам берадиган ферментлар миқдори камаяди. Шунинг учун лактозани сингдира олмаслик кўпинча қарияларда намоён бўлади.
6. Овқат ҳазм қилиш тизимининг бузилиши
Диареяни вақти-вақти билан қўзғатиши мумкин бўлган касалликлар қуйидагилар:
• ярали ва микроскопик колит;
• целиакия (глютенли энтеропатия);
• таъсирланган ичак синдроми;
• Крон касаллиги - ошқозон-ичак трактининг яллиғланиш касаллиги.
7. Спиртли ичимликларни суистеъмол қилиш
Кўп миқдорда спиртли ичимликлар ичак шиллиқ қаватига зарар этказиши ва унинг микрофлораси таркибини бузиши мумкин.
8. Баъзи гормонал касалликлар
Диарея - бу қандли диабет ва гипертиреозда (қалқонсимон безнинг фаоллиги ортганда) тез-тез учрайдиган ҳодиса.
9. Югуриш
Баъзи одамлар учун бу севимли машғулот диареяни қўзғатади ва бу тури «югурувчилар диареяси» дейилади.

Диареяда нима қилиш керак
Кўп ҳолларда диарея даволанишни талаб қилмайди, чунки у ўз-ўзидан тезда ўтиб кетади. Тузалиш жараёнини тезлаштириш учун қуйидагиларга амал қилинг:
•    Кўп микдорда суюқлик ичинг: сув, булон, мевали ичимликлар, компотлар, шарбатлар. Кофеин ва спиртли ичимликлардан сақланинг.
•    Рационингизга клетчаткани кам тутувчи овқатлар киритинг: пиширилган тухум, қайнатилган гуруч ёки товуқ гўшти, оқ нон.
•    Бир мунча вақт ёғли овқатлар, клетчаткага бой махсулотлар (хом мева ва сабзавотлар, донли махсулотлар) ва зираворлардан сақланинг.
•    Ичак микрофлорасини тиклашга ёрдам берадиган моддалар – пробиотикларни қабул қилинг. Керакли препаратни танлашда терапевт билан маслахатлашинг.

Агар диарея давом этса нима қилиш керак
Диареч икки кундан кўпроқ давом этса шифокорга учраш керак бўлади. Негаки, диарея танадаги қандайдир ички жиддий бузилишлардан келиб чиққан бўлиши мумкин. Шифокор ҳамроҳлик қилувчи аломатлар ҳақида сўрайди, сизнинг касаллик тарихингизни сураб суриштиради. Сизга қон, сийдик ва нажасни текшириш керак бўлиши мумкин. Текширув ва тест натижаларига қараб, шифокор ташхис қўяди ва даво чораларини белгилайди.

www.gepamed.uz