НОНУШТАГА ТУХУМ ИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШ КЕРАКЛИГИНИНГ 6 САБАБИ

НОНУШТАГА ТУХУМ ИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШ КЕРАКЛИГИНИНГ 6 САБАБИ

Тухум мазали ва фойдали, шунингдек, вазн йўқотиш ва кўришни яхшилашга ёрдам беради.

1. Тухумлар ниҳоятда тўйимли

Ушбу маҳсулот таркибида жуда кўп миқдордаги озуқа моддалари мавжуд: витаминлар, минераллар, юқори сифатли оқсил ва фойдали ёғлар. Шундай қилиб, битта тухумда сиз А, В2, В5, В12 витаминлари ва селенни топишингиз мумкин. Уларда калций, темир, калий, рух, марганец, Е витамини, фолат ва бошқа кўплаб зарур моддалар ҳам этарли. Битта катта товуқ тухумида  77 калория, яъни 6 г сифатли оқсил, 5 г ёғ ва оз миқдорда углеводлар мавжуд.

2. Тухум холестерин профилини яхшилайди
Тухум юқори холестеринли озиқ-овқат ҳисобланиб, битта тухум таркибида 212 мг холестерин моддаси мавжуд, бу жуда кўп. Аммо, ажабланарли жойи тухумни истеъмол қилиш қонда холестерин миқдорининг ошишига олиб келмайди.
Ҳақиқат шундаки, ушбу органик бирикма томирларда тўпланиб, оксидланиб қолса зарарли ҳисобланади. Аммо тухумларда антиоксидантлар кўп бўлиб, холестерин жигарда осонгина парчаланади. Сўнгги тадқиқотларга кўра, тухум «ёмон» холестеринни қайта ишлаб, «яхши» холестерин микдорини оширади ва юракка мутлақо зарар етказмайди.

3. Тухум организмга холин етказиб беради
Холин танадаги кўплаб жараёнларда иштирок этадиган ҳаётий озуқадир. Бу модда хотира ва ўрганиш функциялари билан боғлиқ бўлган ва бошқа кўплаб муҳим жараёнларда муҳим роль ўйнайдиган ацетилхолин синтези учун талаб қилинади. Холин, шунингдек, ҳужайралар мембраналарини тикловчи таркибий қисмлардан бири бўлиб, унинг етишмаслиги жигар, юрак ва асаб касалликларига олиб келади. Бундан ташқари, холн моддаси ҳомиладор аёллар учун айниқса муҳимдир. Тадқиқотлари шуни кўрсатадики, холинни кам истеъмол қилиш ҳомила асаб найчалари нуқсонлари хавфини оширади ва кейинча, чақалоқнинг когнитив функцияларини пасайишига олиб келиши мумкин.

4. Тухум таркибида юқори сифатли оқсиллар мавжуд
Инсон организмида оқсилларни синтез қилиш учун ишлатадиган тахминан 21 та аминокислоталар мавжуд. Улардан тўққизтасини организм синтезлай олмайди ва фақат овқат рацион орқали тўлдирилади шунинг учун улар алмашинмайдиган аминокислоталар номини олган. Тухумлар мукаммал аминокислота профилига ва юқори сифатли оқсилларга эга. Тухум инсон рационидаги энг яхши оқсил манбаларидан биридир.

5. Тухум кўриш қобилияти учун яхши
Лютеин ва зеаксантин – кучли антиоксидантлар хисобланиб, улар кўзнинг тўр пардасида тўпланиб, кўзларни зарарли қуёш нурларидан ҳимоя қилади. Улар катаракта ва сариқ доғ дегенерацияси хавфини камайтиради. Бир тадқиқот шуни кўрсатдики, кунига 1,3 та тухум сариғини истеъмол қилиш 4,5 ҳафта давомида зеаксантиннинг қондаги миқдорини 114-142% га ва лютеинни эса 28-50% га оширди.

6. Тухум озишга ёрдам беради
Тухум таркибида оқсил ва ёғ кўп тутувчи, аммо углеводлар кам хисобланган жуда тўйимли овқат хисобланади. Шунинг учун маҳсулотдан фойдаланиш вазн йўқотишига олиб келиши мумкин. Ўтказилган бир тадқиқотда ортиқча вазнли 30 аёл икки гуруҳга бўлинган, уларнинг биринчисига нонушта қилиш учун тухум, иккинчисига эса рогалики берилган. Иккала менюда ҳам бир хил миқдордаги калория бор эди. Маълум бўлишича, биринчи гуруҳ субъектлари тезроқ тўйинган, гарчи улар камроқ калория истеъмол қилсалар ҳам.
8 ҳафта давом этган бошқа бир тадқиқотда тухум истеъмол қилганлар вазн йўқотишларини сезиларли даражада камайтирдилар. Ун маҳсулотлари билан озиқланганларга қараганда, улар тана вазнини 65% кўпроқ йўқотишди ва 16% кўпроқ ёғ йўқотишди.

www.gepamed.uz