БУЙРАГИНГИЗДА ШАМОЛЛАШ БОРЛИГИНИ АНГЛАТУВЧИ 12 ТА БЕЛГИ

БУЙРАГИНГИЗДА ШАМОЛЛАШ БОРЛИГИНИ АНГЛАТУВЧИ 12 ТА БЕЛГИ

Буйраклар жуфт аъзо бўлиб, қорин парда орти бўшлиғида, умуртқадан икки томонда кўкрак қафасидан бироз пастда жойлашади ва кўриниши жихатидан ловияни эслатиб, инсон муштидек ўлчамга эга.   
Хар дақиқада буйраклар ўртача 100 мл қонни тозалаб, қондаги ортиқча сув ва зарарли (токсик) моддаларни сийдик билан чиқариб юборади. Буйраклар организмда минераллар ва озуқа моддалари балансини ушлаб туради, гормонлар хосил қилиб, қон босими ва эритроцитлар миқдорини назорат қилади, суяклар саломатлигини сақлайди.

Буйраклар – организмнинг фильтри хисобланади. Турли хроник касалликлар, ёмон экологик холат, дори препаратлари, озиқ-овқат токсинлари, чекиш, алкоголь, носоғлом турмуш тарзи – буларнинг бари буйраклар саломатлигига салбий таъсир этади.  

Кўп холларда буйрак касалликлари сезилмасдан бошланади, симптомлари бирданига намоён бўлмайди. Шундай белгилар борки, кўпчилик уларга эътибор бермайди, негаки бу симптомларни буйракка хос деб хам ўйламайди.
 
1. Сийдикни кўпикланиши.
Айрим холларда сийдикни кўпикланиши унинг босими (напори) ни кучлилигидан бўлади. Бу нормал холат. Аммо қуйида айтиб ўтиладиган бошқа белгилар хам учраса нотинчланишга сабаб бор хисобланади. Одатда сийдикни кўпикланиши унда оқсил ва токсинлар пайдо бўлганда кузатилади. Бу буйраклар ишини бузилиши, қоннинг компонентлари ва турли бирикмаларни нотўғри фильтрацияланишини англатади.

2. Сийдикни пушти, қизил ёки жигар рангига кириши.
Сийдик ранги нормада оқиш сариқдан то тўқ қахрабо рангигача бўлади. Унинг ранги айрим махсулотлар истеъмол қилинганда масалан, қизилча, малина, маймунжон, ловия ёки дори препаратлари таъсирида ўзгариши мумкин. Улар сийдикни тўқ сариқ, жигар ранг, қизил ва хатто яшил кўк рангга бўяши мумкин.
Муаммо шундаки, сийдик рангини қизариши унга қон аралашганда хам кузатилади. Бу эса ёмон белги. Шундай экан сийдик ранги қизарганда врачга мурожаат қилинг.
 
3. Сийдикни лойқаланиши.
Бу белги буйракларда йирик туз ва тошлар мавжудлигини ёки сийдик тизимида инфекция ривожланганини англатади. Сийдик шаффофлигини камайишини яна бир сабаби организмнинг сувсизланиши ва сийдикни концентрланиши хисобланади. Шундай экан сийдикни лойқаланишини сезган бўлсангиз кўпроқ суюқлик ичишга харакат қилинг. Агар шундан сўнг сийдик ранги тозаланса ва бошқа хеч қандай шикоятлар пайдо бўлмаса нефрологга учрашни хожати йўқ.

4. Бел сохасидаги оғриқлар.
Буйрак оғриғи – бел сохасида қовурғалар пастида умуртқанинг икки томонида жойлашади. Оғриқ қоринга ва чов сохасига узатилиши мумкин. Бу оғриқларни бел умуртқалари остеохондрозида учрайдиган оғриқлар билан алмаштирмаслик керак.   

5. Хроник чарчаш, бўшашиш.
Буйраклар эритропоэтин - эритроцитларни ишлаб чиқарилишини назорат қилувчи гормон ишлаб чиқаради. Унинг камлиги камқонлик, бўшашиш, тез толиқишга сабаб бўлади.

6. Бош оғриши ва бош айланиши.

Буйраклар ишини бузилиши натижасида организмда тўпланган токсинлар бош мия фаолиятини бузади. Бу хотира ва диққат-эътиборни пасайиши, бош айланиши ва оғришига олиб келади. Илгари осонлик билан бажараётган вазифалар эндиликда қийинчилик туғдиради ва узоқ вақт талаб этади.  

7. Кўнгил айниши ва қусиш.
Агар овқат пайтида ёки кейин кўнгил айнишини хис қилсангиз, аммо унинг захарланиш ёки ошқозон-ичак тракти билан боғлиқлиги бўлмаса буйракларни текширишни маслахат берамиз. Бу симптомлар буйраклар томонидан токсик моддаларни фильтрлай олмагани учун кузатилиши мумкин.

8. Тез-тез сийишга бўлган хиссиёт
Бу симптом сийдик ажратиш тизимини исталган қисмини яллиғланиши натижасида кузатилиши мумкин. Буйраклар хақида гап кетганда, гап унинг инфекцион зарарланиши (пиелонефрит), тошлар хосил бўлиши ёки организмда суюқлик балансини ушлаб туриш функциясини бузилиши хақида ўйлаш мумкин.

9. Шишлар.
Шишлар организмда суюқлик ущлаб қолинганда кузатилиб, биринчи ўринда оёклар ва кўз атрофидаги қовоқлар  шишади. Тўғри оёқлар шишини шунингдек, узоқ ўтирганингизда, тузли нарсаларни кўп истеъмол қилганингизда ёки бирон бир дори препарати қабул қилганингизда хам кузатиш мумкин. Аёлларда эса хайз келишидан олдин ва хомиладорликда хам шишлар булиб туради. Агар шишлар доимий бўлганда – буйраклар шамоллашини инкор қилиш лозим.

10. Терини куруқшаши ва қичишиши.
Буйраклар томонидан қондаги минераллар (сув-туз) балансини назорат қилиш функцияси бузилганда тери билан боғлиқ муаммоларни кўриш мумкин. Тўғри тери қуруқшаши ва қичишини бошқа бир нечта сабаби бор, аммо бошқа буйракка хос белгилар билан бирга келганда уларни текшириб қўйиш фойдадан холи эмас.

11. Артериал қон босимини бирданига ортиши.
Буйраклар инсон гормонал тизимининг бир бўғини хисобланади. Улар организмда қон хажми ва қон босимини назорат қилади. Уларнинг нотўғри ишлаши гипертония хуружларига сабаб бўлади. Хар қандай қон босими ортиши билан кечадиган холларда буйракларни текширишни унутманг.

12. Тана хароратини ортиши.
Иссиқ пайтида хам доимий жунжикиш, тана хароратини сабабсиз ортиши - буйраклар шамоллашини асосий белгилари хисобланди. Иситма буйракдаги инфекцион жараён (пиелонефрит) хақида маълумот беради.

Ушбу белгиларни ўзингизда кузатганда нима қилиш керак?
Терапевт, уролог ёки нефрологга мурожаат қилинг, сийдик ва қон тахлиллари топширинг. Буйракларни ультратовушли текширувини амалга оширинг.  

Деярли барча буйрак касалликлари даволанади, аммо хавфли асоратлар қолдириши мумкин. Шунинг учун айтиб ўтилган белгиларни инкор этманг.  

Www.gepamed.uz