ИММУН ТИЗИМИДА МУММО БОРЛИГИНИ АНГЛАТУВЧИ 16 ТА БЕЛГИ.

ИММУН ТИЗИМИДА МУММО БОРЛИГИНИ АНГЛАТУВЧИ 16 ТА БЕЛГИ.

Иммун тизими – бу организм саломатлигига зиён етказувчи ташқи таъсирлардан химояловчи тўқима ва органларнинг йиғиндиси хисобланади. Айнан улар организм иммунитетини белгилаб беради, вирус ва бактериялар хужумидан сақлайди, ички яллиғланишга қарши курашади, ўсмалар ривожланишини олдини олади. Организмнинг бу каби химоя реакцияси иммун тизими тўғри фаолият юритгандагина кузатилади. Афсуски доим хам бундай бўлмайди.

Иммун тизимини нотўғри ишлаши нимаси билан хавфли?
Айрим холларда иммун тизими секин ишлайди, ортиқча дангаса бўлиб қолади ва инфекция зарбасига жавоб қайтаришга улгурмай қолади. Бу холатларда организм вирусли ёки бактериал инфекцияни осонликча юқтириб олади ва ОРВИ дан пневмониягача оғриб, касаллик чўзилади.   

Айрим холларда эса аксинча ўта фаол ишлаб, нафақат ёт вирус ва бактериялар, балки организмнинг қадрдон хужайра ва тўқималарига хам агрессив таъсир этади. Натижада қуйидаги каби бир қатор аутоиммун касалликлар ривожланади:
•    ревматоид артрит;
•    тарқоқ склероз;
•    целиакия (глютенни ўзлаштира олмаслик);
•    диабет;
•    қизил волчанка;
•    таъсирланган ичак синдроми;
•    аутоиммун тиреоидит;
•    хрооник чарчаш синдроми.


Санаб ўтилганлар «қутурган» иммунитет таъсирида ривожланган касалликларнинг хаммаси эмас. Олимларга хозиргача иммун тизимидаги бу каби бузилиш сабаблари номаълум. Аммо олимлар иммун тизимида салбий ўзгаришлар кетишини эрта босқичларда аниқловчи бир қатор белгиларни ўрганиб чиқишган. Қуйидаги келтириб ўтилган белгилар иммун тизими баланси бузилаётганини тугал ифодаламасада, уларга жиддий эътибор қаратиш лозим хисобланади.    

1. Қўлларнинг доимий совуқлиги
Оёқ-қўлларнинг музлаши сабаблари кўп. Масалан, чекиш оқибатида периферик қон томирлар спазми ёки стресс. Аммо бу холатнинг иммун тизими бузилиши билан хам бир қатор бевосита ва билвосита боғлиқлиги бор.

2. Ич қотиши ёки ич кетишини икки хафтадан ортиқ давом этиши
Ичаклар фаолияти иммун тизими билан чамбарчас боғлиқ, негаки унинг бир қисми хисобланади. Шу сабабли узоқ чўзилган ич кетиши ёки ич қотишига хушёрлик билан қараш лозим. Жумладан ич кетиши (диарея) га иммун тизимини ичаклар шиллиқ қаватига хужуми сифатида қаралса, ич қотишига иммун тизимини секин ишлаши ёки дангасалигини англатиши мумкин.  

3. Кўзларнинг қуруқшаши
Кўзларни қичишиши, қизариши, қум тўлганга ўхшаши ва оғриши – турли аутоиммун касалликларнинг белгиси хисобланади.

4. Доимий бўшашиш ва чарчоқлик
Доимий чарчоқни хис қилиш, хатто тўлақонли уйқу ва дам олгандан сўнг хам бўшашиш, иммун тизими «етиб келганини» англатади. Айнан у организм учун керакли энергияни «сўриб олаётган» хисобланади.

5. Тана хароратини бироз ортиши
Унча баланд бўлмаган, сабабсиз ва доимий тусга айланган тана хароратини ортиши (37°С атрофида) организмда аутоиммун касаллик ривожланаётганини англатади.

6. Доимий бош оғриқлари
Бош оғриғининг ўнлаб сабаблари бор. Аммо «ёрилиб кетай» деяётган бош оғриғининг доимий кечиши, аутоиммун хужум хақида огохлантиради. Жумладан, дискомфорт бош мия қон томирларини аутоиммун шикастланиши хисобига ривожланиши мумкин.

7. Тошмалар
Тери организмнинг химоя тизимини мухим элементи хисобланади. Айнан тери микроблар учун биринчи химоя барьери вазифасини ўтайди. Терини холатига қараб иммун тизими фаолиятига бахо бериш мумкин. Тошмалар,  қичишиш ва доимий тери яллиғланишлари эътиборлироқ бўлишга чақиради.

8. Бўғимларнинг оғриши
Иммунитетни агрессивлиги ва хусусий тўқималарга қарши чиқиши биринчи ўринда бўғимлар оғриғи билан ифодаланади.

9. Сочларнинг тўкилиши

Иммун тизимининг издан чиқиши соч фолликулаларини зарарлайди ва сочларни сийраклашуви кузатилади.

10. Тез-тез қайталанувчи тумов ва унинг асоратланиши
Иммун тизими паст инсонларда йилига икки маротаба (болаларда 4 маротаба) дан ортиқ антибиотик қабул қилишга мажбур бўлади. Бошқа огохлантирувчи белгилари: хроник синусли инфекциялар (гайморит, фронтит, этмоидит, сфеноидит), отитни йилига 4 маротабадан ортиқ, пневмонияни бир маротабдан ортиқ такрорланиши.
 
11. Ультрабинафша нурларга ортиқча сезгирлик

Доимий равишда қуёш таъсирида нормал тобланган терингизни ультрабинафша нурлар таъсирида ортиқча куйишига эътибор берган бўлсангиз. Бу қуёш нурининг агрессив таъсири эмас, балки иммун тизимининг организмга қарши чиқаётгани аломати хисобланади.

12. Оёқ-қўлларнинг уюшиши ва санчиши
Оёқ-қўлларни ноқулай вазиятда қолиши уларнинг уюшишига сабаб бўлади. Уюшиш, пой тортишиш, игна сачиганга ўхшаш холатларини тез-тез такрорланиши ва оддий холатларда хам кузатилиши нерв ва қон томирларини зарарланиши билан боғлиқ иммун тизимидаги муаммоларни англатади.  

13. Ютиниш билан боғлиқ муаммолар
«Томоққа бир нима тиқилганга» ўхшаш холат сабаблари кўп.  Уларнинг биттаси аутоиммун касалликлар хисобланади.

14. Тана вазнини сабабсиз ортиши ёки пасайиши
Жисмоний юкламалар камаймаган ва овқатланиш режими бузилмган холда тана вазнини кескин ортиши ёки пасайиши хавфли белги хисобланади. Бу холат организмда буқоқ безини аутоиммун зарарланиши, бошланаётган диабет ёки ўсаётган саратон касаллигини билдиради.

15. Танадаги оқ доғлар
Айрим вақтларда иммун тизими терининг пигмент хужайралари – меланоцитлар билан курашади. Шу сабабли тана терисида турли оқ доғлар пайдо бўлади.

16. Кўз ва шиллиқ қаватларнинг сарғайиши
Иммун тизимининг жигарни соғлом хужайраларига хужум қилиши натижасида тери ранги ва кўринадиган шиллиқ қаватлар сарғаяди. Бу холат аиутоиммун гепатит деб номланади.

Сизда иммун тизимида муаммо аниқланганда нима қилмоқ керак?
Албатта терапевтга мурожаат қилинг. Барча шикоятлар ва касаллик белгиларини айтиб беринг. Врач касаллик тарихини ўрганиб чиқади, керакли тахлилларга юборади, ирсиятни ўрганади. Клиник ташхисни қўйиб, керакли мутахассисларга йўлланма беради: иммунолог, эндокринолог, дерматолог, ревматолог, гепатолог. Иммун тизимидаги бузилишлар индивидуал хисобланади. Шу сабабли хар бир беморни даволашга алохида (персонал) ёндашилади.

www.gepamed.uz