ЖИГАР ЯЛЛИҒЛАНИШИГА ОЛИБ КЕЛАДИГАН 8 САБАБ

ЖИГАР ЯЛЛИҒЛАНИШИГА ОЛИБ КЕЛАДИГАН 8 САБАБ

Жигарни яллиғланиши учун спиртли ичимликларга ружу қўйиш шарт эмас. Баъзи холларда ортиқча ширинлик истеъмол қилиш хам жигарни зарарлайди. Қуйида шу каби бир неча зарарли одатлар хақида гапирилади.

1. Ширинликка ўч бўлиш
Овқат рационида шакарнинг кўплиги нафақат кариес ва ортиқча килограммларга балки жигарнинг ноалкоголли ёғли дистрофияси (НАЖБП) га сабаб бўлади. Бу холатнинг узоқ вақт давом этиши жигар циррози ёки саратони ривожланишига олиб келади. Американинг клиник овқатланиш журналида ёзилишича кунига 1000 калория ортиқча ширинлик истеъмол қиладиган инсонларнинг бор йўғи 2% да ортиқча вазн кузатилсада, уларнинг 27% да жигарни ёғли дистрофиясини аниқлаш мумкин.

2. Чанқоқни ширин газли ичимликлар билан қондириш.
Жигарда ёғ тўпланишини асосий сабаби фруктоза – оддий углеводнинг табиатда кенг тарқалган тури хисобланади. Рафинадланган шакар 50% гача фруктоза тутади. Биз табиий деб хисоблайдиган асалда, ширин мевалар (узум, банан, шафтоли) да унданда кўп фруктоза мавжуд. Шунингдек фруктозани газланган ва энергетик ичимликлар кўп миқдорда тутади.  

3. Ортиқча вазн билан курашмаслик
Хозирда кўпчилик ўз танаси тузилиши ва ортиқча вазнига бефарқлик билан қарайди. Ортиқча вазн жигарни ёғли гепатозига олиб келади. Статистик маълумотларга қараганда катта ёшдаги 25-90% ахолида гепатоз (НАЖПБ) аниқланади.

4. Қорин сохасидаги ёғни назарга олмаслик.
Бел айланасининг бир неча сантиметрларга юқорилиги ва қорин сохасидаги озроқ ёғга кўпчилик эътибор қаратмайди. Тана вазни нормал бўлса хам қорин сохасида ортиқча ёғ йиғилиши – висцерал семизлик деб номланади. Висцерал ёғлар бу қорин пресси ортида жойлашиб ички аъзоларни ўраб туради. У нимаси билан хавфли. У гормонал фонни бузилиши ва бир қатор асоратларга сабаб бўлади. Булар метаболик синдром, қандли диабетнинг 2 тури, юрак тож томирлари атеросклерози, астма ёки деменция бўлиши мумкин.  

5. Витаминларни севиш
Аптекалар мультивитамин қўшимчаларига тўла. Бу дегани уларни тартибсиз, врач кўрсатмасисиз ичиш мумкин дегани эмас. Акс холда қайсидир витамин таъсирида организмга зиён етказиш мумкин. Жигарга келсак витамин А дозасини ортиб юбориш (А гипервитаминози, яъни уни кунига 40 000 МЕ дан кўп истеъмол қилиш) жигарни токсик зарарланиши ва циррозга олиб келиши мумкин.

6. Парацетамол препаратини кўп истеъмол қилиш
Бош оғриганда, тиш оғриганда ва иситмаларда энг ёрдамга келадиган препарат парацетамол хисобланади. Бу қайсидир маънода тўғри. Аммо парацетамолни белгиланган кунлик нормалардан ортиқ қўллаш жигарни енгил зарарланишидан то жигар етишмовчилигигача олиб келиши мумкин. Американинг Озиқ махсулотлари ва медикаментларнинг санитария назорати бошқармаси таъкидлашича парацетамол препаратини иструкцияда белгиланган ортиқ ва узоқ вақт истеъмол қилиш, таркибида парацетамол тутувчи иккита препаратни бирданига ичиш маън этилади.  

7. Фастфудларни кўп истеъмол қилиш
Картошка фри, попкорн, крекерлар, маргаринда тайёрланган қандолатларда ва бошқа фастфудларда трансёғлар жуда кўп миқдорда бўлади. Уларни истеъмол қилишда меёрни унутиш организмда ва шу жумладан жигарда ортиқча ёғни тўпланишига сабаб бўлади. Бу эса ўз навбатида юқорида айтилганидек жигарни ноалкоголли ёғли дистрофиясига олиб келади.

8. Алкоголни ўртача миқдорда ичиш
Алколголни меёрдан кўп ичиш жигар зарарланишига сабаб булиши хаммага маълум. Аммо ўша меёр қанча. Кимгадир бир бокал вино хам зарар етказиши мумкин. Негаки у ўзида бир стандарт порциядан кўп спирт тутади. Эслатиб ўтамиз алкоголнинг бир стандарт порцияси бу:
335 мл пиво
148 мл вино
44 мл ароқ, виски, джин, ром, текила ва ёки бошқалар хисобланади.
Медикларнинг фикрича алкоголни ўртача миқдорда ичиш деганда аёллар ва 65 ёшда ортган эркаклар учун – 1 порциягача, бошқа эркаклар учун кунига 2 порциягача ичиш назарда тутилади.
Бошқача айтганда пивонинг бир бутилкасида 1,5 порция, винода 2,5 порция мавжуд. Буларнинг хаммаси алкоголли гепатит, гепатоз ёки циррозни шакллантириш учун етарли хисобланади.

www.gepamed.uz