ОШҚОВОҚ УРУҒИНИНГ ҚАНДАЙ ФОЙДАЛИ ХУСУСИЯТЛАРИ БОР?

ОШҚОВОҚ УРУҒИНИНГ ҚАНДАЙ ФОЙДАЛИ ХУСУСИЯТЛАРИ БОР?

Ошқовоқ уруғи хам ошқовоқнинг ўзи сингари севиб истеъмол қилинади. Ошқовоқ уруғи таркибида антиоксидантлар – каротиноидлар, токоферол, A, E, B, F, PP витаминлари, фойдали ёғ кислоталари, йод, кальций, калий, темир, магний, фосфор, рух, селен, глутамин ва линол кислоталари, шунингдек пектин тутади.
Рух ва фосфор бош мия ва қон томир тизими фаолиятини, хазм аъзолари ва харакат таянч аппарати холатини яхшилайди. Рух шунингдек кўз касалликларида, соч тўкилишида, угри тошмаларида ва таъм билиш бузилганда фойдали микроэлемент хисобланади. Рух ошқовоқ уруғида жуда кўп бўлиб, калориялик даражаси 100 грамига 556 ккал ни ташкил этади.    

Ошқовоқ уруғининг фойдалари
Кўплаб фойдали хусусиятлари орасида ошқовоқ уруғининг терапевтик эффекти таъкидланиб, у кўплаб касалликларни ривожланишини олдини олади. Холестерин миқдорини камайтириши хисобига юрак-қон томир касалликлари ишини яхшилайди, хужайраларни янгиланишини тезлатиш орқали қариш жараёнини секинлатади.
Ошқовоқ уруғидан гижжани даволашда фойдаланиш мумкин. Бир ховуч ошқовоқ уруғини нонушта ўрнига 3 кун давомида истеъмол қилинса гижжалардан халос бўлинади.   

Ошқовоқ уруғининг эркаклар учун фойдаси
Ошқовоқ уруғи айниқса эркаклар учун фойдали хисобланиб, таркибидаги рух элементи хисобига, эркаклар жинсий тизими ишини яхшилайди. Тестостерон гормони синтезини кучайтиришда ошқовоқ уруғидаги линол ва фолик кислоталари, тўйинган ёғ кислоталари ва Омега 3-6 мухим роль ўйнайди.
Эркакларда юрак қон томир касалликлари кўп учрашини хисобга олиниб, уни профилактика мақсадида истеъмол қилишни тавсия этилади.     
Ошқовоқ уруғи меёрида истеъмол қилинса эркак организмини бутунлигича мустахкамлайди, гормонал фонни тиклайди, потенцияни кучайтиради ва простата бези саратонини олдини олади.

Ошқовоқ уруғининг аёллар учун фойдаси
Аёллар саломатлиги ва гўзаллигини сақлашда ошқовоқ уруғининг фойдаси беқиёс хисобланади. Унинг таркибидаги витамин Е тиришларни хосил бўлишини олдини олади, климактерик даврни ёқимсиз белгиларини тўхтатади, белдаги оғриқ йўқотади.
Ошқовоқ уруғидан озишда фаол фойдаланади. Уни енгил тамадди сифатида, овқат ўрнида кичик порцияларда истеъмол қилиш мумкин. Ошқовоқ уруғига қарши кўрсатма йўқ. Шунинг учун уни хомиладорлик даврда ва эмизикли аёлларда қўллаш мумкин.  

Ошқовоқ уруғининг зарари борми?
Ошқовоқ уруғини хаддан зиёд истеъмол қилиш зарарли хисобланади. Унинг таркибидаги салицил кислотаси ошқозонда шамоллаш чақириш  мумкин. Ошқовоқ уруғини қовурилмаган холда истеъмол қилиш айниқса фойдали. Қовурилган ва тузланган холида истемол қилинганда бўғимларга туз тўпланиши мумкин.
Ошқовоқ уруғи калорияси юқори бўлгани учун семиришга мойил одамларга эхтиёткорлик билан қўллаш тавсия этилади.
 

www.gepamed.uz