НЕГА ИНСОНЛАРНИНГ ОЁҚ ЎЛЧАМИ ХАР ХИЛ?

НЕГА ИНСОНЛАРНИНГ ОЁҚ ЎЛЧАМИ ХАР ХИЛ?

Инсон оёғи ўлчами унинг бўйи ва вазни кўрсаткичларига боғлиқ. Негаки оёқ панжалари таянч нуқтаси хисобланиб, танани вертикал холатда ушлаб туриш учун мўлжалланган. Инсон бўйи ва вазни қанча юқори бўлса оёқ товони ўлчами хам шунга қараб катталашади. Товоннинг кенглиги ва оёқ бармоқлари узунлиги эса инсоннинг генетик омилларига боғлиқ. Айрим халқлар учун кенг товон панжаси ва қисқа бармоқлар хос бўлса, қолганлари учун тор панжа ва узун бармоқлар хос. Бу кимларнидир асрлар мобайнида тор тери этик кийгани, бошқаларни ёғоч кавуш судраб юргани билан тушунтирилади.

Илмий жихатидан оёқ панжасининг чизиқли ўлчами гипофизнинг олдги бўлагидан ажралиб чиқувчи соматотропин гормони концентациясига боғлиқ. Унинг ажралиши эса 17 чи хромосоманинг 5 та гени томонидан бошқарилади, яъни ирсият билан боғлиқ.  

Аёллар ва эркаклар оёқ кийимини ишлаб чиқарувчилари ва сотувчилари маълумотларига қараганда инсон оёғи панжаси ўлчами унинг қўлини билак сохаси ўлчами билан бир хил. Яъни тирсагидан қўл панжасигача бўлган масофага тўғри келади.  

Инсон танасини бўйлама кесимларда ўрганувчи фанни антропометрия деб аталади. Хозирги замонда текширувчилар антропометрик ўлчамларни кийим кечак ишлаб чиқаришда, суд-тиббий экспертизасида, шунингдек, ахолининг миграция тарихида қўллашади.

Яна бир тадқиқот натижаларига қараганда инсон оёқ панжалари ўлчами қуйидаги параметрларга боғлиқ. Булар оёқ узунлиги ва кенглиги, оёқ гумбази баландлиги. Агар инсонда бўйлама ясси товонлик мавжуд бўлса, унинг оёқ панжаси ўлчамлари бу товоннинг ясси бўлмагандагига қараганда 2-3 ўлчам юқори юради. Бу ясситовонли инсонларда товон гумбазининг пастлаши ва натижада панжа узунлигининг ортиши билан тушунтирилади.  

Оёқ ўлчамлари инсоннинг жинси, яъни аёл ёки эркаклиги хам боғлиқ. Оёқ ўлчами узунлиги эркакларнинг бўйи ўлчамига тўғри пропорцинал бўлса, аёлларнинг бўйи узунлиги кўрсаткичлари уларнинг товони кенглигини мос келади.    
 
Яна бир инкор этиб бўлмайдиган факт. Инсон оёғи панжалари ўлчами унинг ёшига боғлиқ. Текширув натижалари инсон оёғи ўлчамларини 22-25 ёшгача ўсиши, сўнгра шу кўрсаткичларда кексайгунга қадар сақланишини кўрсатади.


www.gepamed.uz