ЭНГ КЎП СОТИЛАДИГАН 10 ТА ДОРИ ВОСИТАСИ РЎЙХАТИ

ЭНГ КЎП СОТИЛАДИГАН 10 ТА ДОРИ ВОСИТАСИ РЎЙХАТИ
Қуйида Ўзбекистон ва СНГ мамлакатларида энг оммабоп дори воситалари рейтингидан ўрин олган препаратларнинг топ 10 талигини келтирамиз. Экспертлар фикрича ғарб мамлакатларидан фарқли равишда  улар орасида эффективлиги тасдиқланмаган ёки мавхум бўлган препаратлар хам мавжуд.

1. Актовегин.
Таъсир этувчи моддаси: бузоқ қонининг оқсилини ажратиб олинган экстракти.
Аналогик препарат: «Солкосерил». Ушбу препарат тўқималарда моддалар алмашинувини фаоллаштиради, регенерация жараёнини тезлатиб, трофикани яхшилайди
Экспертлар хулосаси: ТОП да жойлашишга лойиқ эмас

2. Эссенциале.
Таъсир этувчи моддаси: эссенциал фосфолипидлари.
Аналогик препарат: «Лив 52», «Легалон». Ушбу препарат асли фосфолипид ва витаминлардан таркиб топган биологик актив қўшимча хисобланади. Рейтингда юқори ўринларда туриши реклама кампанияси ва фармкомпанияларни врачларни рағбатлантириши хисобига бўлиши мумкин.
Экспертлар хулосаси: ТОП да жойлашишга лойиқ эмас

3. Но-Шпа.
Таъсир этувчи моддаси: дротаверин
Аналогик препарат: «Дротаверин-Форте». Қиммат бўлмаган эффектив спазмолитик, рейтингда юқори ўринларда туриши реклама кампанияси хисобига бўлиши мумкин.
Экспертлар хулосаси: ТОП да жойлашишга хақли

4. Кардиомагнил.
Таъсир этувчи моддаси: ацетилсалицил кислота+магний гидроксид
Аналогик препарат: йўқ. Ацетилсалицил кислота эффективлиги исботланган антиагрегант хисобланади.
Экспертлар хулосаси: ТОП да жойлашишга хақли

5. Милдронат.
Таъсир этувчи моддаси: триметил-гидразиний пропионат
Аналогик препарат: «Кардионат», «Мельдоний». Таъсир механизми номаълум, жиддий клиник текширувлардан ўтмаган препарат. Хеч бир ғорб мамлакатида қўлланилмайди.
Экспертлар хулосаси: ТОП да жойлашишга лойиқ эмас

6. Линекс.
Таъсир этувчи моддаси: Лебенин.
Аналогик препарат: «Хилак». Аслида мавжуд бўлмаган хасталик (ичак дисбактериози) да буюрилиб, унинг ортида турган психосоматик касалликлар (аччиғи чиққан йўғон ичак синдроми) да, ўзидан кучлироқ бир қатор дорилар ўрнига қўлланади.
Экспертлар хулосаси: ТОП да жойлашишга лойиқ эмас

7. Энап.
Таъсир этувчи моддаси: эналаприл
Аналогик препарат: «Ренитек», «Берлиприл». Анчагина эскирган антигипертензив препарат.
Экспертлар хулосаси: ТОП да жойлашишга лойиқ эмас

8. Цефтриаксон.
Таъсир этувчи моддаси: цефтриаксон
Аналогик препарат: «Нораксон», «Цефодар», «Цефтриаксон- БХФЗ». Юқори ўриндалиги унинг машхурлиги ва ўз-ўзини даволашда кўп қўлланиши хисобига бўлиши керак.
Экспертлар хулосаси: ТОП да жойлашишга хақли

9. Спазмалгон.
Таъсир этувчи моддаси: метамизол натрия, питофенон, фенпивериний бромид
Аналогик препарат: «Спазган», «Баралгетас». Агранулоцитоз чақиради, кўплаб мамлакатлар (Швеция, Япония, Австралия…) да қўллаш тақиқланган.
Экспертлар хулосаси: ТОП да жойлашишга лойиқ эмас

10. Мезим.
Таъсир этувчи моддаси: панкреатин
Аналогик препарат: «Креон», «Пензитал». Ферментатив етишмовчиликда, ортиқча овқат истеъмол қилинганда, қулланади. «Фестал» ва «Энзистал» эффективлиги жихатидан Мезимдан анчагина устун туради.
Экспертлар хулосаси: ТОП да жойлашишга хақли

zdravkom.ru сайти маълумотларидан фойдаланилди.
 
© https://t.me/gepamed_ultra