Одатда бу қон босими ортганини белгиси хисобланади.
Аниқ товуш манбалари бўлмаганда қулоқларда шанғилаган, жаранглаган ва бошқа хил товушларни эшитилиши илмий тилда – тиннитус деб аталади. Бундай хиссиётлар одатда кескин ва баланд товуш (масалан, портлашда) ёки узок вақт (масалан, концертда) баланд товуш таъсирида қолганда кузатилади. Қулоқлардаги доимий шовқиннинг сабаби шунингдек, отосклероз (эшитув каналини суяк билан ўсиб кетиши), бўйин йирик қон томирлари атеросклерози, оддий шиш ёки ўсмалари хисобига хам бўлиши мумкин. Аммо қулоқ шанғиллашини энг кўп учрайдиган сабаби – қон бсимини ортиб кетиши хисобланади.
Тиннитус пайдо бўлиши
Қулоқларда шанғиллашлар пайдо бўлиши хақида бир қанча назариялар мавжуд. Уларнинг асосийлари:
1. Неврологик сабаблар – бош мия қулоқларда хосил бўлган товушларни нотўғри қабул қилади.
2. Психологик сабаблар – қулоқлардаги шовқин инсон хаётидаги стресс оқибатида ривожланиши мумкин.
3. Органик сабаблар - отосклероз (эшитув каналини суяк билан ўсиб кетиши).
Тиннитусни сабаби ва даволаш.
Қулоқларда шовқин хақида гапирилганда ташқаридан эмас бош мияни ичидан келаётган шовқин назарда тутилади. Бу товушлар узлукли ёки узлуксиз бўлиши мумкин ва кўп холларда инсон катта децибеллдаги шовқинга тўқнаш келганда пайдо бўлади. Масалан, концертдан ёки клубдан чиққанда қулоқларда анча вақтгача шовқинни давом этишини сезишингиз мумкин. Хар қандай инсон стресс ёки чарчоқ таъсирида хам қулоқларида шу каби ўткинчи шовқин эпизодларини эшитиши мумкин. Бунинг қанчалик узоқ давом этиши: кун давомида, бир хафта ёки ойлаб – касалликнинг жиддийлигини англатади.
Статистикага қараганда қулоқлардаги шовқин сезгисининг турли симптомлари билан ер шари ахолисининг 10-15 фоизи азият чекиб, уларнинг аксариятини қариялар ташкил қилар экан. Замонавий тиббиёт тиннитус пайтидаги шовқиннинг тўлиқ спектри ва сабабларини аниқлашнинг бўсағасида турибди дейиш мумкин.
Тиннитус турлари:
Қулоқлардаги шовқиннинг икки тури фарқланади (хох бир қулоқдаги бўлсин, хох икки қулоқдаги):
• Пульсацион (юрак уриши каби) – у эшитув аъзоларидаги мускуллар харакати, ички қулоқдаги ўзгаришлар ва бош ва бўйиннинг қон томир билан боғлиқ муаммоларида кузатилади.
• Узлуксиз (доимий ғовур-ғувур) – у асаб тизими муаммолари ва эшитиш сезгирлигини бузилиши билан кечадиган касалликларда кузатилади. Кўпинча тиннитуснинг бу тури эшитиш қобилиятини сусайиши ёки қисман бузилиши билан кечади.
Карликнинг ривожланиш омилларига: иш жойи ёки яшаш жойидаги кучли шовқин таъсири, айрим дори воситаларининг ножўя таъсири, эшитув йўлларидаги махсус безлар орқали олтингугурт секрециясини бузилиши ва қулоқнинг инфекцион касалликлари киради.
Www.gepamed.uz
