АЛКОГОЛЬ БОШ МИЯ ВА ТАНАГА ҚАНДАЙ ТАЪСИР ЭТАДИ.

АЛКОГОЛЬ БОШ МИЯ ВА ТАНАГА ҚАНДАЙ ТАЪСИР ЭТАДИ.

Британиялик психиатр ва фармаколог Дэвид Натт тадқиқотларига кўра алкогол ўз салбий таъсирига кўра кокаин, героин, марихуана, метамфетамин, LSD ва бошқа наркотикларга нисбатан кўпроқ зарар етказади.

Нима сабабдан кўплаб инсонлар алкогол қабул қилади.
Американинг алкоголизм билан курашиш институти статистик маълумотларига кўра 18 ёшдан ортган 87% инсонлар ўз хаёти давомида алкогол қабул қилган. 71% инсонлар сўнгги йил давомида, 56% инсонлар сўнгги ойлар давомида. Бошқача айтганда хар иккинчи инсон алкоголни даврий равишда ичиб туради. Алкоголь бошқа наркотикларга нисбатан кенг оммалашган.

Наркотикларнинг зарари
Наркотик мастлик таъсирида кузатиладиган жиноятлар сонига қараганда, алкоголдан маст бўлган холда машина бошқариш натижасида халок бўлган инсонлар сони бир неча юз маротаба юқори хисобланади. Афсуски бу оммавий ахборот воситаларини назаридан четда қолмоқда. Улар фақат алкоголдан мастлик холатида самолетлар аварияга учраса ёки кемалар чўккандагина «бонг уришади».   

Алкогол танага қандай таъсир этади
Ичилган алкоголнинг 20 фоизи ошқозон томонидан ўзлаштирилади. 80 фоизи эса ингичка ичакка ўтиб кетади. Алкоголни ўзлаштириш тезлиги – унинг ичимликдаги концентрациясига боғлиқ: қанча юқори бўлса мастлик шунча тез кузатилади. Масалан ароқ пивога нисбатан тезроқ ўзлаштирилади. Ошқозон тўлдир бўлса алоголнинг сўрилиши ва мастлик эффекти ривожланиши секинлайди.  
Ошқозон ва ичакда сўрилган алкогол қон орқали бутун танага тарқалади ва хар хил йўллар орқали организмдан чиқарилиши кузатилади. 10 фоиздан ортиқроқ алкогол нафас орқали ўпка томонидан ва сийдик орқали буйрак томонидан чиқарилади. Алкотестерларнинг алкогол ичган-ичмаганингизни текшириш усули шунга асосланган.
Алкоголнинг асосий миқдори жигар орқали чиқарилади. Унинг жигарга зарарли таъсири икки хил бўлади:
1.    оксидатив стресс. Алкоголни чиқариш давридаги жигарда кечувчи химик жараёнлар унинг хужайраларини яллиғланиши (гепатит) ва ўлиши (некроз) га олиб келади. Натижада жигар ўзини тиклашни бошлайди ва қўшувчи тўқима ўсиб – чандиқланади (фиброз, цирроз).
2.    ичак бактерияларидаги бактериялар. Алкогол ичакни хам зарарлайди. Ундаги ичак бактериялари жигарга ўтиб унда яллиғланиш жараёнини чақиради.

Алкогол эффекти бирданига кузатилмайди, балки мунтазам қабул қилиш фонида ривожланади. Бошқача айтганда алкогол эффекти организмга кираётган алкогол миқдорининг, ундан чиқариб юборилаётган алкогол миқдоридан ортиб кетганда кузатилади.

Алкогол бош мияга қандай таъсир этади
Гапирганда тилини тутилиши, хотирани пасайиши ва тана аъзоларини бўйсунмаслиги – алкоголнинг бош мияга таъсирини ифодалайди. Мунтазам ичувчиларда харакат координацияси билан боғлиқ муаммолар ва соғлом фикраш йўқолади. Энг асосий белгилардан яна бири- реакциянинг камайиши хисобланади. Шунинг учун, автомобил хайдовчиларига маст холатида транспорт бошқариш таъқиқланади.    
Алкоголнинг бош мияга таъсири унинг нейромедиаторлар даражасини ўзгартиришида бўлиб, натижада нейронлардан мускулларга борадиган импульс секинлашади, ташқи таъсиротларни қайта ишлаш жараёни сусташади, хиссиёт ва хулқ бузилади. Бош миянинг электр фаоллиги гох кучайиб, гох тормозланади.
Асосий медиаторлардан бири гамма-аминомой кислотаси бўлиб, алкогол унинг таъсирини кучайтиради, натижада эса: маст одамларнинг нутқи ва харакати секинлашади.

Алкоголнинг негатив таъсирини қандай камайтириш керак?
Имкон қадар ичишни ташлаш керак. Аммо хамманинг хам бунга иродаси етишмайди. Шу сабабли алкоголнинг организмга таъсирини камайтириш учун бир қатор тавсиялар берамиз.
1.    Кўп миқдорда сув ичинг. Алкогол организмдан суюқликни олиб чиқиб кетади. Одатда бир литрга яқин сув ичишингиз керак, агар алкогол ичишни мақсад қилган бўлсангиз.
2.    Кўпроқ енг. Ошозон тўлиқ бўлса алкоголни ўзлаштириш секинлашади ва организм уни аста-секин чиқариб юборади.
3.    Ёғли овқатларни кўп истеъмол қилманг. Тўғри ёғлар ошқозонда ўзига хос пленка хосил қилиб, алкогол реабсорбциясини секинлатади. Аммо ортиқча ёғларнинг фойдасидан зарари кўпроқ.
4.    Газланган ичимликларни ичманг. Негаки уларнинг таркибидаги карбонат ангидрид алкоголни сўрилишини (абсорбциясини) кучайтириб юборади.
5.    Агар Сиз тўйиб ичиш ниятингиз бўлмаса ва фақат «компания» учун алкогол истеъмол қилсангиз энг оптимал варианти – унинг ортидан аччиқ чой ичинг. Бу организмни алкоголни чиқариб юборишга имко яратади.

www.gepamed.uz