ТОМОҚ ОҒРИГАНДА НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?

ТОМОҚ ОҒРИГАНДА НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?

Томоқ оғриғи – ёқимсиз хиссиёт бўлиб, қуйида бу дискомфортни қачонгача чидаш керак, қачон эса врачга мурожаат қилиш кераклиги хақида ёзилади.

Қачон врачга мурожаат қилиш керак?
Томоқ оғриғи билан бирга куйида келтирилган белгилар қўшилиб келганда дархол врач терапевт ёки отоларингологга мурожаат қилиш керак.
•    Нафас олишни қийинлашуви.
•    Оғизни очишни қийинлашуви.
•    Оғриқни комбинацияланиши, яъни қулоқ, кўз ва тилни оғриши билан бирга келиши.
•    Сўлакда қонни пайдо бўлиши.
•    Ютинганда томоқда бирон нима турганини хис қилиш.
•    Оғизда ва терида тошмалар пайдо бўлиши.
•    Иситма.
•    Овоз хириллаши 2 хафтадан ортиқ давом этса.

Томоқ оғриганда нима қилиш керак?

1. Томоқни тузли сув билан чайинг.

Тузли эритма микроблар фаоллигини ва яллиғланишни камайтириб, жарохатлар битишини тезлатади, оғриқни қолдиради. 1 чой қошиқ тузни илиқ сувда эритиб, хар соатда бир марта шикоятларингиз камайгунча оғизни чайқанг.

2. Товуқ бульони ичинг.

Таъсирланган шиллиқ қаватларни химоялашнинг энг эффектив йўли, уларни қуриб қолишини олдини олиш. Товуқли бульон нафақат шиллиқ қаватларни намлайди, балки кучли ялиғланишга қарши эффект хам беради.

3. Иссиқ чой ичинг.

Бульон тайёр бўлгунча иссиқ чойга асал қўшиб ичиш томоқ қичиши ва йўтални олдини олади. Уларнинг антиоксидант таъсири зарарланган тўқималарни тикланишини хам тезлатади.

4. Хона намлигини назрат қилинг
Хонадаги хаво намлиги ўртача 40-60% ни ташкил этиш керак. Қуруқ хаво бурун-халқум муаммоларини кучайтириши мумкин.

5. Совуқроқ бирон нима енг
Музқаймоқ енг ёки совуқ сут ичинг. Бу қон томирларни торайиши, шишларни камайиши ва оғриқ хиссини йўқолишига сабаб бўлади.

6. Обакидандон (Леденец) ёки карамель шиминг
Улар сўлак ажралишини кучайтиради ва натижада шиллиқ қаватлар юмшайди, дискомфорт йўқолади.

7. Аптечкада мавжуд спрей ва таблеткалардан фойдаланинг

Шимиладиган кўплаб препаратлар махаллий анестетик таъсир этиб, оғриқни йўқотади. Уларга бензокаин, тетракаин, лидокаин ва бошқалар кириб, ангина ва бошқа томоқ оғриқларида тавсия этилади.

Томоқ нимага оғрийди: врачга мурожаат қилишга сабаб бўладиган белгилар.
Томоқ оғриғи кўпинча вирусли (ОРВИ, грипп, ангина) ва бактериал (стрептококкли) инфекция билан зарарланиш натижасида оғрийди. Айниқса А гурухи стрептококклари ўта юқумли бўлиб, нотўғри даволаниш бир қатор инфекцион асоратлар: ўрта қулоқ шамоллаши, буйраклар яллиғланиши ва токсик шок симптомларини келтириб чиқариши мумкин.
Шунингдек томоқ оғриги қуйидаги сабаблар таъсирида чиқарилади:
•    Аллергия (чанг, моғор, уй хайвонлари юнги).
•    Хонадаги ортиқча қуруқ хавога специфик реакция.
•    Бошқа таъсирловчилар: тамаки тутуни, ювиш воситалари, лак-бўёқлар хиди.
•    Ошқозон ичак касалликлари: гастроэзофагеал рефлюкс (ГЭРБ).
•    ВИЧ-инфекция.
•    Ўсма касалликлари.

Келтириб чиқарувчи сабабларининг кўплигини хисобга олган холда терапевтга мурожаат қилган маъқул. Улар томоқ оғриғини аниқ сабабини топиб, Сиз учун керакли текширувлар ва даво муолажаларини белгилаб беради.
 

Www.gepamed.uz.