ИНСОНЛАР НЕГА ЕЛ ЧИҚАРАДИ?

ИНСОНЛАР НЕГА ЕЛ ЧИҚАРАДИ?

Жавоби оддий: хамма гап қизилўнгачнинг ошқозонга ўтиш қисмида сфинктернинг мавжудлиги, унинг овқатланиш пайтида овқат массасини ошқозонга ўтказиши, аммо овқатнинг хам, хосил бўлган газнинг хам орқага қайта ўтказмаслиги хисобланади.

Маълумки ошқозонда хазм бўлган овқат ингичка ичакка ўтади ва у ерда  парчаланиб, фойдали модда ва витаминларнинг сўрилиши кузатилади. Ундан кейин овқат массаси йўғон ичакка ўтади. Бу ерда электролитлар ва сувнинг сўрилиб – фекалий (ахлат массаси) хосил бўлади.
 
Айнан йўғон ичак флораси турли хил бактерияларнинг ўсиши учун қулай мухит хисобланади. Бу ерда бактерияларнинг хаёти метаболизми натижасида кўп миқдорда газ ажралиб чиқиб, улар: азот, кислород, водород, карбонат ангидрид, метан газлари ва олтингугуртнинг водород билан бирикмасини тутади.

Инсонлар ухлаган пайтида кўпроқ ел чиқаради деган фикр мавжуд. Аслида эса бу жараёнга куннинг эрта-кечини фарқи йўқ. Бу инсоннинг этика ва морал нормаларига асосланган. Яъни ёлғиз яшамайдиган инсонлар бошқалар (турмуш ўртоғи, қўшнилари, қариндошлари) олдида баланд овоз билан «хавони булғашга» уялади.  Ухлаган пайтида эса бутун аъзоларнинг бўшашиши ва назоратни йўқолиши натижасида «газ» хеч қандай тўсиқларга учрамасдан эркинликка чиқади.  

Кўплаб врачларнинг эътироф этишича табиий чақириқларни ушлаб туриш тавсия этилмайди. Аммо шундай вақтлар бўладики «чидаб туришдан» бошқа чора йўк: мажлисда ёки жамоат транспортида бундай «бебошлик» қилишнинг иложиси йўқ албатта.  

Кўплаб текшириш натижалари кўра халигача ел чиқармай туришликнинг организмга зарарли таъсири хақида маълумотлар йўқ. Чиқариб юборилмаган газ ичак деворларидан қайта сўрилмайди ва барибир вақти келиб, табиий йўл билан чиқариб юборилади.

www.gepamed.uz