НИМА УЧУН ОЁҚ ҚЎЛЛАР СОВУҚ ҚОТАДИ?

НИМА УЧУН ОЁҚ ҚЎЛЛАР СОВУҚ ҚОТАДИ?

Совуқ пайтида оёқ-қўлларнинг музлаши нормал холат. Аммо доимий совуқ қотиш бундан истисно. Кўпинча совуқ қотиш оёқ ва қўллар учларида кузатилади. Агар инсон кам харакатчан хаёт тарзини бошдан кечирса, компьютер ортида кўп ўтирса катта эхтимол билан оёқларини музлашини кузатиш мумкин.

Одатда бу қон айланиши билан боғлиқ. Айнан қон барча тўқималарни қон билан таъминлайди ва барча ички аъзо ва тизимларнинг фаолиятини таъминлайди.

Агар инсон кўп юрса ва бунда қўллари камроқ харакатланса, айнан қўллари совуқ қотишини кузатиш мумкин. Ноқулай хиссиётлар хонада хам, кўчада хам ва хатто иссиқда хам пайдо бўлиши мумкин.



www.gepamed.uz