ҚИЗИҚАРЛИ МАЪЛУМОТЛАР – 28

ҚИЗИҚАРЛИ МАЪЛУМОТЛАР – 28

ҚИЗИҚАРЛИ МАЪЛУМОТЛАР – 28

МАЛИНА ШАМОЛЛАШНИ ҚАНДАЙ ДАВОЛАЙДИ?


 
Малина шамоллашни даволай олмайди, балки иситмани туширади.  Малина таъсирида терлаш жараёни кучайиб, тана харорати пасаяди. Малинанинг бу хусусияти унда кўп миқдорда салицил кислотасининг мавжудлиги билан тушунтирилади. Кимёвий нуқтаи назардан бу кислота аспирин таблеткасининг асосини ташкил қилади. Таъкидлаш жоиз малина бошқа иситмага қарши воситалар сингари касалликнинг фақат белгиларини йўқотади, сабабларини эмас. Малинадан даволашда фойдаланиш доим хам самара бермайди.     


ЮГУРГАНДА НИМА САБАБДАН БИҚИНДА ОҒРИҚ ТУРАДИ?


Инсон югурганида ёки тез-тез юрган пайтида биқини сохасида оғриқ хис қилиши кўп учрайди. Билингки бу оғриқ ўнг томонда бўлса жигарнинг, чап томонда бўлса талоқнинг катталашуви натижасида капсуласининг таранглашиб тортишиши натижасида хосил бўладиган оғриқлар хисобланади.
Бу оғриқлар қандай пайдо бўлади.
Инсоннинг тинч холатида қоннинг бир қисми қон томир ўзанида айланмайди, балки «резерв» холида тери, мускул тўқимаси, талоқ ва жигарда сақланади. Циркуляциядаги қоннинг асосий массаси кўкрак ва қорин бўшлиғи аъзоларига тўғри келади.
Жисмоний зўриқишда организмда қон айланишнинг мускуллар фойдасига қайта тақсимланиши кузатилади. Мускуллар тезда ишлаганда уларнинг вегетатив фаолият (нафас олиш ва қон айланиши) ни бошқарувчи аъзолар харакати учун бирмунча дақиқа вақт керак бўлади. Агар инсон дастлабки чигал ёзди машқларсиз тезда харакатланса қон «резерв»дан қон айланиш тизимига ўтади, лекин қорин бўшлиғи аъзоларидан оқиб чиқиб кетишга улгурмайди. Натижада жигар ва талоқ қонга тўлиб, ўлчамлари катталашади ва ўз капсуласига босим ўтказади. Ушбу аъзоларнинг капсулаларида эса оғриқ рецепторлари мавжуд бўлиб, тиқилиш ва санчиққа ўхшаш оғриқ хиссиётлари хақида сигнал беради.  


НИМАГА БОЛАЛАР ХАЙИНЧАК УЧИШНИ ЁҚТИРИШАДИ?


Эътибор берганмисиз болалар майдончасида хайинчак (качеля) лар доимо болалар билан банд. Бу конструкциянинг бунчалик оммавийлигини сабаби нимада.
Хамма нарса она қорнидаги хаётдан бошланади. Онасининг харакатлари билан хомила хам харакатланиб, у ёқ бу ёққа тебранади. Туғиш муддати яқинлашганда хомила хам онаси юраги уришини эшитиб биргалашиб харакат қилади. Бу харакатлар инстиктив тарзда гўёки жўжалар тухумдан ёриб чиқаётгани каби тарзда пайдо бўлиб, хомила бу дунёни биринчи марта кўришга тайёрланади.
Болани тебраниши шу билан тугамайди. Туғилгандан сўнг чақалоқни тинчлантириш мақсадида,  йиғламаслиги ва ухлаши учун бешикда, қўлда ёки болалар аравачасида тебратишади. Бу болани хаёлан она қорнидагидек мухитга қайтаради ва бола ўзида химояланганлик, мехр билан қамраб олинганлик хиссини туяди, комфорт холат хис қилиб, тинчланади. Бу барча ёқимли хиссиётлар бола катта бўлганда хам айнан хайинчаклар учганда уйғонади. Шу сабабли болаларга бу ёқади.



www.gepamed.uz   



ҚИЗИҚАРЛИ МАЪЛУМОТЛАР – 28

МАЛИНА ШАМОЛЛАШНИ ҚАНДАЙ ДАВОЛАЙДИ?