ҚИЗИҚАРЛИ МАЪЛУМОТЛАР - 4

ҚИЗИҚАРЛИ МАЪЛУМОТЛАР - 4

Қизиқарли маълумотлар – 4


Олимларнинг аниқлашича инсон танасида қанчалик кўп татуировка бўлса, унинг иммунитети шунчалик юқори бўлади.



Мускат ёнғоғи Саудия Арабистонида таъқиқланган. Негаки уни ортиқча истеъмол қилиш галлюцинацияларга сабаб бўлиши мумкин.



Дунёдаги энг митти одам - хитойлик Хе Пингинг (73 см) ва энг баланд одам – туркиялик Султон Козен (246.5 см) хисобланади.



10 дақиқа сақич чайнаш оғиз бўшлиғидаги бактериялардан худди тиш пастасида тозалаганидек химоя қилади.



Статистикага кўра одамлар сешанба кунлари кўпроқ ва шанба-якшанба кунлари камроқ туғилар экан.



Салқин ичимликларнинг қанча шакар тутишини шу расмдан билиш мумкин.



Врачларнинг «хуснихати» натижасида йўл қўйиладиган хатолар натижасида хар йили 7000 га яқин инсон барвақт хаётдан кўз юмади.



Қора кўзлар аслида жигар ранг пигмент остидаги хаво ранг (мовий) кўзлардан иборат. Шу сабабли лазерли муолажа ёрдамида уларни бир умрга мовий кўзларга ўзгартириш мумкин.



Исботланишича ялпиз миянинг фаоллиги ва концентрациясини оширади.



Кунига 1 дона олма ейиш буйрак тошлари пайдо бўлишини 45% га камайтиради.

© www.gepamed.uz