АКУПУНКТУРА - ИГНА БИЛАН ДАВОЛАШ ХАҚИДА НИМАЛАРНИ БИЛИШ КЕРАК?

АКУПУНКТУРА - ИГНА БИЛАН ДАВОЛАШ ХАҚИДА НИМАЛАРНИ БИЛИШ КЕРАК?

Анъанавий тиббиёт ёрдам бермаганда альтернатив тиббиётга мурожаат қилса бўладими?

Акупунктура нима?
Акупунктура, игна билан даволаш ёки терапия чжэнь-цзю - бу хитой медицинасининг бир йўналиши бўлиб, икки минг йилдан буён мавжуд. XX аср охирларида у ғарбда кенг оммалашиб, альтернатив тиббиётнинг бир бўлагига айланган.

Акупунктуры тарафдорлари айтишича одам организмида «ци» хаётий энергияси циркуляция қилади. Хитой философиясида хаёт тарзини таъминловчи хар қандай субстанция: қон, хаво, сафро, сув – шундай аталади. Инсон оғриганда айнан шу «ци» энергиясининг айланиши бузилади. Хаётий энергия оқимини тиклаш ва соғайиш учун танадаги алохида нуқталарни стимуляция қилиш керак бўлади. Бу махсус юқори сифатли зангламайдиган пўлатдан тайёрланган ва олмос билан ишлов берилган игналар ёрдамида бажарилади. 

 

Акупунктура ёрдамида нималар даволанади?

Хитой анъанасида таъкидланишича акупунктура ёрдамида барча касалликларни даволаш мумкин. Аммо кўпинча у хроник оғриқларни йуқотишда, мигренда, фибромиалгияда, артритда, ошқозон ичак йўллари фаолиятини бузилишида, кўнгил айниши ва қусишни йўқотишда қўлланилади.

Даволаш қандай кўринади?
Пациентнинг нима билан оғриганини фарқли йўқ, беморлар деярли бир хил даволанади. Бемор кушеткага ётиб, кийимларини ечади. Врач ингичка игналарини танадаги махсус нукталарга санчади. Игналар орқали электр токини ўтказиш хам мумкин. Эрмандан тайёрланган мини сигареталар ёрдамида куйдириш хам мумкин. Даволаниш сеанслари бир нечтани (5-10 та) ташкил этади.

Бу оғриқлими?
Акупунктура игналари жуда ингичка, шу сабабли кўплаб пациентлар хеч қандай дискомфорт сезмайди.

Бу қандай ишлайди?
Йиллар давомида олимлар акупунктура эффективлигини текширишига қарамай, унинг таъсир механизми халигача қоронғу. Тўғри игна билан даволашда оғриқни йўқотувчи ва эмоционал холатни яхшиловчи эндорфинлар ажралади. Ундан ташқари нуқталарга таъсир этиш тегишли аъзолар қон айланишини яхшилаб, бош миянинг электр фаоллигини ўзгартиради.  
Скептикларнинг фикрича бу усул инсонлар ва врачлар унга ишонгани учун ишлайди деб айтади. Бошқача айтганда акупунктура асосида плацебо эффекти ётади деб санашади.

Акупунктурани эффективлиги кимдадир исботланганми?
Буни текшириш мақсадида кўплаб илмий тадқиқотлар ўтказилган ва бир-бирига зид хулосалар олинган. Кимларгадир акупунктура ёрдам беради, бошқаларга – йўқ.
Акупунктурани эффективлигини текшириш мақсадида врачлар томонидан калбаки игна билан даволаш усули қўлланилган. Бир текширишда врачлар махсус нуқталарга эмас тўғри келган нуқталарга игналарни санчган. Иккинчи текширишда эса терининг ичига кирмайдиган игналар қўллашган. Хар икки холатда хам беморлар енгиллик сезишган: хроник оғриқлари, кўнгил айниши ва қусиш йўқолган.  
Хулоса: игна билан даволашнинг эффективлиги кўпроқ унга ишонишга – ихлос қилишга боғлиқ.

Акупунктура зарар етказиши мумкинми?
Лицензияси бор ва мутахассислар томонидан бажарилганда акупунктура хавфсиз. Айрим пайтларда даволаш натижасида енгил кон кетиш ва кўкаришлар кузатилади. Малакасиз врачлар нерв толалари ва ички аъзоларни зарарлаши мумкин. ностерил игналар орқали эса инфекция ва хатто ВИЧ юқиши мумкин.

Кимларга игна билан даволаш тавсия этилмайди?
Хомиладор аёлларга, болаларга ва кекса ёшдаги инсонларга акупунктура тавсия этилмайди. Шунингдек бу усул билан даволаш онкологик беморларга ва тери бутунлиги бузилган беморларга мумкин эмас.

© www.gepamed.uz