ЎЛГАН ОДАМЛАРНИНГ ТАНАСИНИ ЎРГАНИШ МАҚСАДИДА ЁРИШ МУМКИНМИ?

ЎЛГАН ОДАМЛАРНИНГ ТАНАСИНИ ЎРГАНИШ МАҚСАДИДА ЁРИШ МУМКИНМИ?

САВОЛ: Мен тиббиёт институтига ўқишга кирмоқчиман. Мен у ерда ўлган одамларнинг танасини ёришга тўғри келишини биламан. Исломда ўрганиш мақсадида ўлган инсонларни танасини ёриш хақида нималар дейилган?

ЖАВОБ: Ассалому алайкум ва рахматуллохи ва барокатуху! Исломда ўлганларнинг танасига хурмат билан қаралади ва зарурат бўлмаганда танасини ёрдириш таъқиқланади.

Қуръонда айтилишича: وَلَقَدْ كَرَّمْنَا بَنِي آدَمَ وَحَمَلْنَاهُمْ فِي الْبَرِّ وَالْبَحْرِ وَرَزَقْنَاهُمْ مِنَ الطَّيِّبَاتِ وَفَضَّلْنَاهُمْ عَلَى كَثِيرٍ مِمَّنْ خَلَقْنَا تَفْضِيلًا 
Биз Одам Атонинг авлодларига иззат икром кўрсатдик (уларга онг ва пайғамбарларни юбориш орқали). Уларнинг манфаатларини Биз қуруқликда хам ва денгизда хам кўзладик. Уларга Оллох яратган бошқа кўплаб мавжудотларга қараганда кўпроқ устунлик бердик.

Шунингдек хадисларда пайғамбаримиз Мухаммад Алайхиссалом (САВ) ўлган инсонларнинг таналарига хурмат билан муносабат билдиришга ва уларга қандай бўлмасин зарар етказмасликка давъат этган.

Ойша онанинг таъкидлашича, Оллохнинг пайғамбари (САВ): كسر عظم الميت ككسره حيا  - ўлган одамнинг суягини синдириш (ёки зарар етказиш) тирик инсонга зиён етказиш билан баробар деб айтган (Абу Давуд, хадис 3207).

Аммо зарурат туғилганда ва буни қонун талаб этганда (жиноий иш юзасидан) танани ёриш мумкин ва бунда қуйидаги принципга асосланилади:  الضرورة تبيح المحظورات  - зарурат таъқиқни юмшатади.

Саволда айтилганидек тиббий текшириш ва ўрганиш мақсадларида ўлган одам танасини ёриш – кўплаб олимлар томонидан рухсат этилган. Негаки, бунинг учун зарурат бор: касалликларни ўрганиш ва инсон хаётини сақлаб қолиш усулларини қидириш мақсад қилинади.  

Бу муаммо 1987 йили Маккада Ислом Академияси фикхида мухокама қилинган ва қуйидаги бир қатор шартларга амал қилган холда танани ёришга рухсат берилган:
1. Мархумнинг ўлишдан олдин ўзи ёки яқин қариндошларидан рухсат олинганда;
2. Заруратдан ортиқ марта танани очмаслик керак;
3. Мархумаларнинг танасини фақат врач-аёллар ёриши мумкин.
4. Ёрилгандан кейин мархумнинг танасини кўмиш учун қайтариш лозим.
(Хуқуқий резолюция 183-184 бетлар, Ислом Академияси фикхи, Хиндистон)

Шундай экан, тиббиёт талабаларининг ўрганиш мақсадида ўлганларнинг танасини ёришга юқоридаги шартларга амал қилингандагина рухсат этилади. Яна Оллох билгувчидир.

Батафсил: https://islam-today.ru/fetvy/mozhno_li_vskryvat_tela_umershix_lyudej_v_uchebnyx_celyax/


MORTUI VIVOS DOCENT - ЎЛИКЛАР ТИРИКЛАРНИ ЎРГАТАДИ 

Тиббиёт интитутига кириб мурдаларда одам анатомиясини ўрганишга умид қилган ОПТИМИСТ ТАЛАБА учун маълумот


Ўрта асрларда кўплаб врачлар одам анатомиясини ўлган одамларнинг жасадларини ёриб ўрганишган. Улар орасида таниқли форс олими Авиценна хам бўлган. Бунинг учун олим илғор замондошлари томонидан «куфрликда», мурдаларга бўлган «бехурматлик ва тахқирлашда» айбланган. Аммо айнан ибн Сино ва бошқа Ўрта аср врачларининг мехнатлари бутун бошли - Анатомия фанининг асосини ташкил этган.  


19 асрларда шу каби анатомик текширувларни «мурдалар» да рус жаррохи Николай Пирогов олиб борган. Яқин ўтмишгача - эски СССР даврида хам тиббиёт институтларида «талаб қилинмаган» ва «эгасиз» мурдалар бўлғуси медиклар томонидан ўрганилган, назарий билим ва амалиёт бирга қўшиб олиб борилган.

Хамма нарса 90 йиллардан бошлаб ўзгарган. Лотин тилида Mortui vivos docent (ўликлар тирикларни ўргатади) каби янгровчи мақол ўз маъносини йўқотди. Эндиликда замонавий талабаларнинг инсон аъзо ва тўқималари билан ишлаш имкони йўққа чиқди. Бунинг ўрнига уларнинг «энг омади юришганлари» ўрдак танасини, чўчқа юрагини, молнинг кўз олмасини ва бошқа хайвон аъзоларини ўрганиш билан чегараланади. Шундай экан, айрим инсонлар томонидан хозирги врачларнинг «хайвон дўхтурига» тенглаштирилганига нима дейсиз. Вазият замонавий ўқув даргохларини хеч бўлмаса инсон танасининг 3-Д симуляторлари билан таъминланса яхши томонга ўзгариши мумкин деб умид қиламиз. 

 
   
Эслатиб ўтамиз хорижда (Европа ва Америкада) хозирга қадар ўлаётган инсонларнинг ўз хохишига биноан (маълум хақ эвазига бўлса керак?) ўрганиш ва илмий мақсадлар учун ўз тансини васият қилиш амалиёти одатга айланган. Негадир постсовет мамлакатларида бу тизим ишламайди.

© www.gepamed.uz