ТИШЛАРНИ ҒИЖИРЛАТИШ ИЧАК ГИЖЖАСИ БЕЛГИСИМИ?

ТИШЛАРНИ ҒИЖИРЛАТИШ ИЧАК ГИЖЖАСИ БЕЛГИСИМИ?

Тишларни ғижирлатишингизни қандай аниқлаш мумкин.
Тишларни ғижирлатиш – тиббиёт тилида – бруксизм деб аталади. Бу организм ўзи идрок этмаган холда жағларни юмиш ва тишларни ғижирлатиш одатидир. Одатда бруксизм инсон ухлаётганда ёки мухим бир нарсага диққатини жалб қилган пайтида кузатилади. Шу сабабли инсон бу қилиғини ўзи сезмаслиги мумкин. Агарда жағларингизда оғриқ бўлса ва тишлар сезгирлигини ошганини, уларни синувчан бўлиб қолганини ва тушиб қолаётганини сезсангиз, демак бруксизм Сизни хам четлаб ўтмабди дегани. Бундай пайтларда бруксизм сабабини аниқлаш ва стоматологга учраш тавсия этилади.

Тишлар ғижирлатиши сабаби нима?
Тишлар ғижирлатишини сабаби қуйидагилар бўлиши мумкин:
•    Стресс ва чарчаш;
•    Антидепрессантлар қабул қилиш;
•    Уйқунинг бузилиши;
•    Зарарли одатлар;
•    Нотўғри прикус.

Тишларни ғижирлатишнинг энг бош сабабчиси ичакдаги гижжалар бўлиши мумкин деган тахминлар мавжуд. Аммо олимлар бу фикрга қўшилишмайди. Уларнинг фикрича тишларни ғижирлатадиган одатингиз бўлса дархол бориб ичак қуртига тахлил топширмасдан, ёмон одатлардан қутилишга, бўшашишга ва турли муаммолардан чалғишга харакат қилиш зарур.


Тишлар ғижирлатишини қандай йўқотиш мумкин.
Бруксизмдан қутулиш учун дам олиш ва чекишни ташлаш доим хам ёрдам бермайди. Бундай пайтларда даволашнинг қўшимча усулларидан фойдаланилади:

1. Махсус мосламалардан фойдаланинг.
Тишларни химояловчи «капа» тишларга тушаётган босимни камайтиради ва уларнинг эмалини кейинча зарарланишини олдини олади. Капани танлашда стоматолог билан  маслахаташиш талаб этилади.

2. Машқлар бажаринг.
Қуйидаги махсус машқларни бажариш жағ мускулларини бўшаштиради ва тишларни ғижирлатиш одатидан қутулишга ёрдам беради.
•    Оғзингизни худди эснаган сингари катта очинг. Уялмай оғизни каттароқ очаверинг ва жағ мускулларини иложи борича чўзилишига шароит яратинг.
•    Оғзингизни юмиб, остки жағингиз билан хар икки ёнга 10 мартадан қимирлатинг.
•    Оғзингизни 8-10 марта катта очиб ёпинг.

3. Психологга учранг
Агар тишлар гижирлатишининг сабаби стресс ва нотинчлик бўлса, унда ўз мутахасиси – психологга мурожаат қилинг.


© Www.gepamed.uz