ҚИЗЛАРДАГИ ДЕПРЕССИЯНИ КЕЧИШИ ХУСУСИЯТЛАРИ

ҚИЗЛАРДАГИ ДЕПРЕССИЯНИ КЕЧИШИ ХУСУСИЯТЛАРИ

Олимлар берган маълумотларга қараганда депрессия қизларда ўғил болаларга нисбатан 3 маротаба кўп учраб, бу уларнинг хис-хаяжонга осон берилиши билан тушунтирилади.

Қизлардаги депрессия белгилари?
•    Ўсмир қиз илгариги барча қизиқишларини ташлаб қўйди (эътибор беринг алмаштирмади, балки ташлаб қўйди);
•    Дўстлари ёки ота-оналари билан сайрга чиқмай қўйди (эътибор беринг уйдан умуман чикқиси келмайди);
•    Дарсларни ўзлаштириши ёмонлашди;
•    Ўсмир қиз ота-онаси/ ака-укалари билан тез-тез жанжаллашадиган одат чиқарди;
•    Сабабсиз таъсирланадиган ва аччиғи чиқадиган бўлиб қолди
•    Уйқусизлик ёки ортиқча уйқучанлик, тез толиқишга шикоят қиладиган бўлиб қолди;
•    Кўп ейишни бошлади ёки қаътий пархезга ўтириб олди, қориндаги оғриқларга шикоят қила бошлади;
•    Доимий гаплари: «Хамма йўқ жонга тегди», «Хамманглар жонимга тенгдинглар», «Менга хеч ким ёрдам бермай кўйди», «ўлиб қолсам қутуласизлар мендан» каби сўзлардан иборат бўлади.


Қизлардаги депрессия сабаблари:
1.    Жинсий етилиш. Ташқи таъсирлар (дугоналари ёки оммавий ахборот воситалари) таъсирида қизлар жозибалироқ бўлишга интилади. Идеал қоматга эга бўлиш орзусида овқатланиш хулқи кескин ўзгаради: анорексия (овқатланишдан бош тортиш) ёки булимия (хаддай зиёд кўп овқатланиш) ривожланади.
2.    Ижтимоий ўзгаришлар. Бошланғич мактабдан ўрта ёки юқори синфларга ўтиш.
3.    Ўз-ўзига бўлган муносабатни пасайиши. Одада 9-10 ёшда қизлар ўзига юқори бахо бўлади: «Мен маликаман», «Мени хамма яхши кўради» каби фикрлар билан яшайди. Катта бўлган сари уларнинг ўзига бўлган бахоси пасая боради. Уларнинг учдан бири «Мен хунукман», «Мен хеч ким эмасман» каби ўйларга бориб, ўзига бўлган ишончи йўқолади.
4.    Стресслар, тенгдошлари билан мулоқотни қийинлашуви, оилавий можаролар.
5.    Бошдан кечирилган жисмоний ёки сексуал зўравонлик. Ота-оналарнинг эхтиёткорсиз муносабатлари.
6.    Тафаккур коэффицентини юқорилиги (IQ>180). Ақлий жихатдан устун болалар ўзларининг нисбатан ақли пастроқ тенгдошларига нисбатан камроқ бахтиёр ва камроқ мосланувчан бўлади. Уларга тенгдошлари негатив муносабатда бўлишиб, масхараланади ва камситилади. Бу холат уларда депрессия чақиради.
7.    Ирсий мойиллик. Яқинлари доимий депрессив холатга тушадиган мухитда яшаш депрессияга сабаб бўлади.   
8.    Жиддий физиологик касалликларни мавжудлиги ёки айрим дори воситаларини ичиш (стероидлар, оғриқ қолдирувчилар).


Депрессиядан қутулиш учун ўсмир қизга қандай ёрдам бериш керак?

1. Соғлом ва қаттиқ уйқуни ташкил қилинг. Фарзандингизни тоза ва қуёшли хавода кўпроқ сайр қилишга мажбурланг. Қуёш нури бахт гормони- серотонин ажралишини стимуллаб, кайфият, иштаха ва уйқуни яхшилайди.
2. Қизингизни кун тартибига жисмоний юкламаларни киритинг. Уйдаги юмушлар, шарқий ва замонавий рақслар, спорт билан шуғулланиш, хамкорликдаги серхаракат ўйинлар, табиат қўйнига чиқиш бош мияни кераксиз фикрлардан тозалайди ва эндорфинлар – қувонч гормонларини ажралишига сабаб бўлади.
3. Тўғри овқатланишнни ташкил этинг. Банан, цитрусли мевалар ва шоколад (ўртача миқдорда) кучли антидепрессант хисобланади. Банан – серотонин моддасига, шоколад – фенилэтиламинга бой бўлиб, улар кайфиятни кўтаради, цитрус меваларнинг таъми ва хиди эса – диққатни жамланишига, тетиклантиришга, кайфиятни яхшиланишига сабаб бўлади.

4. Фарзандингиз учун энг яқин ўртоқ бўлинг. Қизингизни ёлғиз қолдирмасликка харакат қилинг. Унга ўзини дунёда ёлғиз ва хеч кимга керак эмас каби хис қилишига йўл қўйманг.  Болангиз билан қизиқарли мавзуларда сухбатлашинг, ўз хаётингиздан лавхалар айтиб беринг. Қачонлардир улар албатта керак бўлади. Қизингиз ўзини керакли ва алмашиб бўлмас хис қилсин. Қизингизни ўзининг муаммолари билан ўртоқлашишига эришинг, уларни бирга хал қилинг, у Сизда Ишончли одамни кўрсин.  

Даволаш усуллари.

Агарда юқорида айтиб ўтилган тавсиялар ёрдам бермаётганини ёки кам эффект берганини хис қилсангиз мутахассисга мурожаат қилинг. Депрессиядан қутулиш учун психотерапевтлар даво терапиясини белгилайди:
•    Индивидуал ва гурухли психотерапия. Бу қизингизга ўзининг хаётида айнан нима ўз йўлига тушмаганини билиб олишига ва уларни яхши томонга ўзгартиришга имкон яратади. Масалан, мактабдаги ва синфдошлари билан боғлиқ муаммоларини тўғрилашга.
•    Антидепрессантлар буюриш. Айрим пайтларда врачлар рухий ва эмоционал мувозанатни тикловчи препаратлар буюради.


© www.gepamed.uz