ТАНАДАГИ ХОЛНИ ВРАЧГА КЎРСАТИШ ТАЛАБ ЭТАДИГАН 5 ТА БЕЛГИ.

ТАНАДАГИ ХОЛНИ ВРАЧГА КЎРСАТИШ ТАЛАБ ЭТАДИГАН 5 ТА БЕЛГИ.

Хавфли холни эрта аниқлаш орқали меланомани асоратсиз йўқотиш мумкин. Нималарга эътибор қаратишни билсангиз кўрикка бор йўғи бир неча дақиқа кетади холос.
Меланома тарқалганлиги жихатидан 3 ўринда туриб, тери саратонининг энг хавфли ўсмаси хисобланади. Эрта даврларда меланомани даволаш осон бўлиб, у кўзга кўринадиган бир нечта белгилар (хол, доғ) билан намоён бўлади.

Хамма хол хам хавф туғдирмайди. Қуйида хавфли ўзгаришларни ўз вақтида аниқлашга ёрдам берадиган бир нечта оддий қоидалар келтирилиб, холни кўрик пайтида нималарга эътибор бериш сўралади:

1.    Асимметрия. Холнинг бир ярми иккинчи ярмидан кескин фарқ қилса бундай хол (ёки доғ) ёмон сифатли бўлиши мумкин.
2.    Аниқ чегаралар. Хол қирраларининг нотекислиги меланома белгиси хисобланади.
3.    Ранги.  Холнинг ранги ортиқча тўқ бўлганда хам врачга учраш сўралади.  
4.    Ўлчами. Холнинг диаметри қалам диаметридан катта бўлса албатта врачга учраш лозим. Айтиб ўтиш керак меланомалар ўлчами унданда кичик бўлиши мумкин.
5.    Ўзгаришлар. Агар холнинг ўлчами, ранги ёки шакли ўзгариб қолса врачга кўрсатиш керак.


Агар Сизда юқорида келтирилган белгиларнинг хеч бўлмаса биттаси аниқланса ва ушбу холнинг зарарсиз эканлигига шубха уйғонганда, албатта дерматологга учранг. Айнан врач Сизга қўшимча текшириш усуллари керак ёки керак эмаслиги хақида хулоса чиқаради.

Меланома ривожланиши хавфини қандай камайтириш керак.
1.    Тери холатини назорат қилиб туринг;
2.    Алохида эътибор янги хосил бўлган ва «ўзгарган» холларга қаратилиши лозим;
3.    Яқин одамингизга ўзингизнинг нигохингиз етмайдиган хол холатига бахо бериш сўралади.
4.    Меланома эркакларда учдан бир холатда елка сохасида жойлашади.


Тери саратонининг ривожланишининг асосий сабаби – ультрабинафша нурлар таъсири хисобланади. Қуёш нури остида узоқ қолиб кетиш меланома ривожланишига олиб келади. Бу айниқса сариқ танли инсонлар терисининг қуёш нурида «куйиши» натижасида кўпроқ ривожланади.  

Тери саратонини даволашда уни эрта ташхислаш мухим ўрин тутиб, айнан у ўсманинг тарқалишини олдини олади. Ёмон сифатли ўсмаларни эрта босқичларда олиб ташлаш яшовчанликни 98 фоизгача оширади.


© Www.gepamed.uz