МЕНИНГИТ ХАҚИДА 9 ТА АФСОНА.

МЕНИНГИТ ХАҚИДА 9 ТА АФСОНА.

1. Менингит бошига қалпоқ киймаган одамларда кузатилади.
Бу ота-оналарнинг энг кўп таъкидлайдиган афсонаси. Қалпоқнинг бу ерда хеч қандай ахамияти хам йўқ.
Менингит – бу бош мия пардаларини яллиғланиши хисобланиб, вируслар (грипп, герпес, қизамиқ, паротит), бактериялар (менингококк, пневмококк, сил), замбуруғлар ва паразитлар хисобига ривожланади. Менингит асосан хаво томчи йўли билан юқиб, айрим холларда зарарланган сув ёки овқат орқали хам юқади.  Совуқ қотган қулоқ ёки ўралмаган бошнинг бунга алоқаси йўқ. Ортиб кетса совуқ қотиш иммун тизимини пасайтириши мумкин ва шу даврда инфекция юқтиришдан сақланиш керак.



2. Менингитдан одам ўлмайди.

Бу нотўғри. Менингит – ўлим хавфи билан асоратланиши мумкин. Касаллик оқибати қўзғатувчининг тури ва беморнинг умумий холатига боғлиқ. Вирусли инфекциялар бактериал менингитга нисбатан енгилроқ кечади. Бактериал инфекцияалардан айниқса менингококли менингит кескин кечиб, сепсис чақиради ва хар ўнинчи беморнинг биттаси ўлиши мумкин.

3. Менингит – болалар касаллиги.
Менингит билан болалар хам, катталар хам оғриши мумкин. Аммо касалланиш иммун тизими паст бўлган ва эмланмаган болалар ва кексаларда юқори бўлади. Шунинг учун улар менингит билан 10 баробар кўп касалланади. Энг хавфли даврлар бир ойликкача бўлган чақалоқларда ва 3 ойдан 8 ойликкача болачалар хисобланади.

4. Менингит – бу бошдаги кучли оғриқ холос.
Тўғри менингитнинг асосий белгиси бош оғриши хисоблансада, ундан ташқари яна қуйидаги белгиларни кузатиш мумкин:
•    Таъсирланувчанлик.
•    Овқатланишдан бош тортиш.
•    Юқори иситма.
•    Бўшашиш, уйқучанлик.
•    Қусиш ва кўнгил айниши.
•    Бўйин мускуллари ригидлиги (таранглашуви).
•    Ёруғликдан қўрқиш.
Менигококли инфекциянинг асосий белгиси геморрагик тошмалар ва уларнинг ўзаро қўшилиб, доғларга айланиши хисобланади.  

5. Менингитнинг давоси йўқ.
•    Вирусли менингитларда – одатда бемор ўз-ўзидан ёки вирусга қарши даво ўтказилгандан кейин тузалиши кузатилади.
•    Бактериал ва замбуруғли менингитда – антибитикотерапия ўтказилиши керак. Шунингдек, сув балансини ушлаб туриш учун инфузион терапия, бош мия шишини камайтирувчи препаратлар, гипоксияда - килородли ниқоблар, қусишга қарши препаратлар буюрилади.  

6. Менингит фақат камбағал давлатларда учрайди
Хақиқатда турмуш тарзи паст давлатларда (масалан Африка) менингит кўп учрайди. Катта ёшдаги инсонларнинг 5-10 фоизи менингококк инфекцияси ташувчиси хисобланиб, бошқаларни зарарлай олсада, ўзлари менингит билан оғримайди. Менингит қўзғатувчисини юқтириб олиш хавфи инсонлар кўп тўпланадиган территориялар: болалар боғчаси, мактаблар ва казармаларда юқори бўлади.  

7. Менингитга қарши эмлаш йўқ.
Менингитни чақирувчи барча қўзғатувчиларга қарши эмлаш йўқ, аммо уларнинг айримларига қарши эмлашлар мавжуд. Улар менингококли ва пневмококли инфекция, грипп ва гемофил инфекция, қизамиқ ва паротит (тепки)га қарши эмлашлар.

8. Менингитдан кейин инсон ногирон бўлиб қолади
Бактериал менингит бошдан кечиргандан кейин 20 фоиз беморлар ногирон бўлиб қолади. Бу жуда кўп. Менингитнинг энг кўп тарқалган асорати: эшитишни бузилиши ва йўқолиши хисобланади. Яна қуйидаги асоратлар бўлиши мумкин:
•    Хотирани пасайиши.
•    Ўзлаштиришни бузилиши.
•    Мияни зарарланиши.
•    Юриш ва координацияни бузилиши.
•    Талвасалар.
•    Буйрак етишмовчилиги.
•    Шок.
•    Оёқ-қўлларни йўқотиш (айрим пайтларда уларни ампутация қилишга тўғри келади).
•    Ўлим.

9. Менингит бўлмаслик учун совуқ қотмаслик кифоя.

Қайсидир маънода бу тўғри: ОРВИ ва менингитни профилактика тадбирлари бир бирига ўхшайди. Инфекция юқтириб олмаслик учун қуйидагиларга эътибор қаратиш зарур:
•    Қўлларни яхшилаб ювиш, айниқ са ОРВИ эпидемияси пайтида;
•    Бемор одамлар билан контактда бўлмаслик;
•    Соғлом турмуш тарзига риоя қилиш;
•    Имкон қадар мумкин бўлган барча эмлашларни олиш.

© Www.gepamed.uz