ФИБРОСКАН ТЕКШИРУВИ НИМА?

ФИБРОСКАН ТЕКШИРУВИ НИМА?

Фиброскан текшируви – илмий тилда вибрацион (транзиент) эластография, дейилиб, жигарнинг қаттиқлигини ноинвазив аниқлаш мақсадида биринчилардан бўлиб, фақат жигар тўқимасини текширувчи FibroScan тизимида ишлатилгани учун шу номни олган.

Фиброскан текшируви жигарни жаррохлик йўли билан биопсия қилишнинг альтернатив ноинвазив тури хисобланиб, текширилувчи жигар тўқимасининг биопсиядан 100 марта кўплиги билан устун туради.  

Фиброскан ускунасининг датчиги М-режимида ишлаб, жигар тўқимасига кириб борадиган механик зарбали тўлқинларни хосил қилади ва улардан қайтган тебранишларни ультратовуш ёрдамида ёзиб олади. Тўқима қанчалик қаттиқ бўлса тебраниш шунчалик тез тарқалади ва жигар эластиклиги шунчалик қаттиқ хисобланади.
Аниқ натижалар олиш учун 10 тадан кам бўлмаган зарбалар берилиб, улар асосида аппарат ўртача кўрсаткични хисоблаб чиқади ва натижаларни кПа бирлигида ифодалаб беради. Бу кўрсаткич - Юнг модули деб аталиб, у орқали жигар фибрози даражаси бахоланади.


Фиброскан ютуқлари.
1.    Тизимнинг автоматлаштирилганлиги, олинган натижага инсон фактори ва оператор малакасини таъсир этмаслиги.
2.    Фойдаланиш ва ўрганиш осон (врач бўлиши шарт эмас)
3.    Ноинвазивлик – муолажа пайтида тери бутунлиги бузилмайди.
4.    Текширилувчи жигар тўкимаси хажми 2-4 см3 (жигарнинг 1/500 қисми, биопсияда 1/50000 қисми = 100 баробар кўп)
5.    Оғриқсиз ва бемор учун хатарсиз, специфик тайёргарлик талаб этмайди.
6.    Кўрсаткичлар диапазонини кенглиги (3,9 -25,0 кПа)
7.    Текшириш вақти қисқалиги (5 дақиқа)
8.    Иқтисодий томондан жўнлиги, жигар биопсиясидан арзон.
9.    Мониторинг текшириш учун қулай.
10.    Информативлиги, айниқса циррозда информативлиги юқори.

Фиброскан камчиликлари
1.    Махсус аппаратура талаб этилади.
2.    Текширилувчи зонани ўзгартириш мумкин эмас.
3.    Чуқурликни чегараланганлиги, контроль хажм 4 см гача қўйилади.
4.    20-30 та импульс орқали ўртача кПа да қиймат олинади.
5.    Фиброскан қаттиқлик даражасини сонда ифодалайди, аммо бу ахборотни жигарнинг қайси қисмидан олинганини бермайди.
6.    Кўр-кўрона танлов, артефактларни хисобга олмаслик, ярим кўрона импульс бериш!
7.    Жигар фиброзининг эрта босқичларида фибросканнинг сезгирлиги кам.
8.    Фаол гепатит, холестаз, асцит, овқатланиш ва алкогол истеъмол қилгандан кейин ёлғон мусбат натижалар.
9.    Жигарни алохида ультратовушли текшириш ўтказиш зарур.
10.    Озғин, ўртача конституцияли ва семиз одамлар учун алохида (M, S, XL) датчиклар талаб этилиши ва бу датчикларни хар йили калибровкадан ўтиш зарурлиги.


Фиброскан текширувига қарши кўрсатмалар.
•    хомиладорлик;
•    18 ёшгача болалар;
•    Кардиостимулятори бор беморлар;
•    Асцит (қорнида сув бор беморлар);
•    Ортиқча семизлик ИМТ ≥ 28 кг/м2.

© Www.gepamed.uz