ЖИГАР БИОПСИЯСИ ХАҚИДА МАЪЛУМОТЛАР.

ЖИГАР БИОПСИЯСИ ХАҚИДА МАЪЛУМОТЛАР.

ЖИГАРНИ БИОПСИЯСИ – бу ташхис қўйиш учун жигар тўқимасининг бир қисми (фрагменти) ни олиш ва олинган намунани цитологик, гистологик ва бактериологик текшириш орқали жигарнинг морфо-функционал холати бахолаш хисобланади.


Жигар биопсиясини турлари.
Жигар тўқимаси намунасини олиш йўлларига кўра биопсиянинг қуйидаги турлари фарқланади:
1.    Тери орқали пункцион биопсия – бунда жигар намунаси махсус Менгини игнаси ёрдамида олдги қорин девори ва органни кўр-кўрона тешиш орқали олинади.


2.    Ингичка игнали аспирацион биопсия – бунда ультратовушли текшириш назорати остида махсус игна ёрдамида жигар фрагменти олинади.


3.    Трансвеноз жигар биопсияси – бунда бўйинтуруқ венасидан махсус катетер киргизилиб, остки ковак венаси ва жигар венасининг ўнг шохи орқали жигар материали олинади.
4.    Лапароскопик биопсия – бунда жигар фрагменти лапароскопик ташрих даврида олинади.
5.    Инвазион биопсия – лапаротомия билан кечувчи ташрих даврида жигар тўқимасидан бевосита намуна олинади.

Биопсия усули афзалликлари:
1.    Диагностик ахамияти юқори;
2.    Касаллик сабабини аниқлаш мумкин;
3.    Касаллик фаоллиги ва босқичини аниқлаш мумкинлиги;
4.    Даволаш тактикасини белгилаш имкони мавжудлиги;
5.    Динамик назорат қилиш орқали даволаш эффективлигини назорат қилиш имкони мавжудлиги.

Биопсия усули камчиликлари:
1.    Текширилувчида жисмоний ва рухий дискомфорт туғилиши;
2.    Асоратларни мавжудиги, шу жумладан ўлим хавфи (0,13-0,33 I.Gilmor);
3.    Жигар тўқимасидан адекват хажмдаги биоптатни олиш имкони йўқлиги;
4.    Кўп харажат талаб этилиши;
5.    Мониторинг (назорат) текширув учун ноқулай ва қийин.

Биопсия текширувига қарши кўрсатмалар.

1.    Геморрагик диатез, Протромбин вақтини 60% дан камлиги, тромбоцитопения < 70000
2.    Жигар, қорин бўшлиғи ва кўкрак қафасидаги йирингли жараёнлар.
3.    Теридаги пиодермия, фурункулез.
4.    Билиар гипертензия, холангит белгилари
5.    Портал гипертензия белгилари.
6.    Кучли асцит.
7.    Коматоз холатлар
8.    Беморнинг рухий касалликлари.
9.    Жигарнинг ўчоқли касалликлари: гемангиома, ўсмалар, кисталар.

Биопсия орқали олинган фрагментни текшириш орқали касалликнинг сабаби (этиологияси), яллиғланиш босқичи ва фиброз даражаси аниқланади.   

© www.gepamed.uz