ТИШ ХАҚИДА БИЗ БИЛМАГАН 12 ФАКТ

ТИШ ХАҚИДА БИЗ БИЛМАГАН 12 ФАКТ

1. Инсон организмидаги кальций моддасининг 99 фоизи тишлар таркибида жойлашган. Шунинг учун хам одам танасидаги энг мустахкам аъзо тишлар хисобланади.

2. Болаликда чиқадиган илк тишларни Гиппократ “сут тишлари” деб номлаган. Энг қизиқарлики шундаки, бундай тишлар она сути туфайли шаклланар экан.

3. Тишларни тозалаш учун қўлланиладиган илк тиш чўткаси бундан 100 йил аввал ўйлаб топилган. Мазкур ихтирогача одамлар тишларни тозалашда кўл, бўр, лимон шарбати каби воситалардан фойдаланишган.

4. Тишлар инсон организмидаги қайта тикланиш хусусиятига эга бўлмаган ягона аьзо.

5. Тиш байрами хакида эшитганмисиз? Хитойда сентябрь ойининг 20 санасида “Тишларни севиш куни” деб номланган байрам нишонланади.

6. Газли ичимликларни кўп истеьмол қилувчи инсонлар бундай ичимликларни хуш кўрмайдиганларга нисбатан кариес, тиш тўкилиши каби касалликлардан 62 фоизга кўп азият чекишар экан.

7. Чайнов мушаклари – инсон организмидаги энг кучли мушак хисобланади. Маълумотларга қараганда киши қаттиқ тишлаши туфайли тишлар синиши ёки уларнинг устки эмали жарохат олиши хам мумкин. Шунинг учун овқатларни секин шошмасдан чайнаб ейишга харакат қилинг.

8. Тиш инсон танасида икки марта бепул ўсиб чиқиш хусусиятига эга аъзодир. Учинчиси учун пул тўлашга тўгри келади.

9. Илк бора трансплантация (кўчириб утказиш) қилиб ўтказилган аьзо, бу тишлар. Мазкур амалиёт қадимги Мисрда амалга оширилган. Бадавлат мисрликлар учун тишлар фил суягидан ясалган.

10. Қадимда Британия мамлакатларида тиш протезлари энг кимматбахо тўй совғаси хисобланган. Мазкур ғайриоддий совға мустахкам оилавий хаёт рамзи сифатида хадя этилган.

11. Тиш билан туғилган чақалоқлар хақида эшитганмисиз? Тахминларга кўра қадимги забардаст хукмдорлар булмиш Наполеон ва Юлий Цезарь хам тишлар билан туғилган экан. Статистик маьлумотларга кўра, дунёда хар 2000 чақалоқдан фақат биридагина шу холат кузатилиши мумкин. Онага эмизишга халақит қилмаслиги учун мазкур тишлар олиб ташланади ва ўрнига сут тишлари ўсиб чиқади.

12. Ақл тиши ёриб чиқишида кузатилувчи оғриқ деярли кўпчилигимизга таниш бўлса керак. Хўш нима учун она табиат бизни бундай тиш билан тақдирлаган? Бунинг жавоби оддий авваллари ақл тиши хам худди оғиздаги бошқа тишлар каби бўлган. Бироқ сўнги минг йиллар давомида инсон юмшоқ махсулотларни (оловда пиширилган) истемол қила бошлаши билан жағ узунлиги 10 мм га қисқарган. Бора-бора тиш қатори кичрайиб хозирги кўринишга келган. Инсон жағида ақл тиши ёриб чиқиши учун жой этишмаслиги сабаб милк оғрийди.

© www.gepamed.uz