ЖИГАР ФИБРОЗИ НИМА?

ЖИГАР ФИБРОЗИ НИМА?

Инфекцион касалликлар структурасида вирусли гепатитлар биринчи ўринлардан бирини эгаллайди. Ахоли саломатлигига хавф аввалам бор хроник гепатитлар, жигар фибрози, жигар циррози ва гепатоцеллюляр саратон касалликларини ривожланиши билан тушунтирилади.

Жигар фибрози – жигар структураси ва архитектоникасини бир хилда ушлаб туриш учун организм томонидан ишлаб чиқилган химоя реакцияси бўлиб, хар қандай шикастланишга жавобан фиброз (чандиқли) тўқиманинг хосил бўлиши билан характерланади.
Бошқача айтганда инфекцион агентлар (гепатит А, В, С, Д) вируслари, алкогол ва бошқа токсинлар таъсирида жигар хужайраларини яллиғланиши ва некрози (ўлиши) натижасида уларнинг жойи бўш қолмаслиги учун ўлган хужайралар ўрнида бошқа жигар хужайраси ёки қўшувчи тўқима ўсиб киради. Бу хужайра органеллалари ва жигарнинг умумий ўлчамларини катталашуви билан кечади.  

Жигарда қўшувчи тўқималарнинг ўсиши даражасига кўра жигар фиброзининг 4 та даражаси фарқланади (0; I; II; III). Фибрознинг IV даражаси – Цирроз билан тенглаштирилади. Яқин кунларгача жигар фибрози қайтмас жараён хисобланар эди. Сўнгги йилларда гепатологлар арсеналида пайдо бўлган вирусга ва фиброзга қарши препаратлар бу фикрларни нотўғрилигини исботлади. Мутахассислар томонидан адекват дори терапиясини ўтказиш орқали хозирда фиброз жараёнини камайтириш ва жигарнинг цирроз босқичига айланишини бирмунча чўзиш имконини бермоқда.

Жигар фибрози босқичларини аниқлашнинг мухимлиги:
•    Жигарнинг дезинтоксикацион ва синтетик функцияларини бузилиш даражаси ва жигар веналари бўйлаб оқиб келувчи қон томирларнинг жигар хужайрасини «четлаб ўтиб» шунтлаш даражаси аниқланади.
•    Даво терапиясининг спектри, давомийлиги ва эффективлиги аниқланади.
•    Касалликнинг оқибати бахоланади: декомпенсация, қон кетиши, жигар саратони.
•    Зарарловчи омил (вирус, алкогол, семизлик) ни таъсирини ўз вақтида йуқотиш фиброзни чекинишига олиб келади.   
•    Даво терапияси схемаси танланади, вирусга карши терапия эффективлиги бахоланади
•    Терапияга кўрсатмалар бахоланади   F> =  2
•    Жигар циррози мавжуд беморларда вирусга қарши терапия ўтказилгандан кейин жигар саратони ривожланиш хавфи бахоланади.

Жигар фиброзини аниқлаш усуллари
•    Инвазив: жигарни биопсияси
•    Ярим инвазив: лаборатор маркерлар (фибротест)
•    Ноинвазив: эластография (фиброскан), эластометрия (2DSWE)

Бу барча усуллар орқали жигарнинг қаттиқлик даражаси миқдорий қийматда kPa бирлигида аниқланади ва Метавир шкаласи ёрдамида жигар фиброзининг даражаси аниқланади.





© www.gepamed.uz