АЁЛЛАРДА КУЗАТИЛАДИГАН ГОРМОНАЛ БУЗИЛИШЛАРНИНГ 7 ХИЛ БЕЛГИСИ.

АЁЛЛАРДА КУЗАТИЛАДИГАН ГОРМОНАЛ БУЗИЛИШЛАРНИНГ 7 ХИЛ БЕЛГИСИ.

Гормонал фоннинг стабиллиги аёллар соғлигининг асосий шартларидан бири хисобланади. Аёлларда эндокрин тизим фаолияти ташқи мухитга ўта сезгир хисобланади, яъни хайз циклининг турли даврларида, хомиладорликда, туғруқдан кейинги даврда, эмизиклик даврида ва климактерик даврда ўзгача ишлайди.

Гормонал бузилишлар овқатланиш режимини бузилиши, эмоционал стресслар, инфекцион касалликлар ва бир қатор дори воситаларини нотўғри қабул қилиш натижасида хам ривожланади.

Турли асоратларни ривожланмаслигини олдини олиш учун аёл киши ўз гормонал статусини назорат қилиб туриши шарт. Қуйида гормонал бузилишларнинг 7 та асосий белгиси келтирилади.

1. ХУСНБУЗАРЛАР. Угри тошмалари тер безларини иш фаолиятини бузилиши хисобига ривожланади. Бунда аёл организмида эркак гормони (андрогенлар) миқдори ортиши ва аёллар гормони (эстрогенлар) миқдори камайиши кузатилади. 70% аёлларда хайз циклидан 2-7 кун илгари угри тошмалари пайдо бўлади.

2. СОЧ ЎСИШИ СУРЪАТИНИ БУЗИЛИШИ. Эркак ва аёллар гормонлари дисбаланси соч фолликулаларини фаоллиги ортиши ва сочни тез ўсишига олиб келади. Буни гирсутизм деб аталиб, сочлар эркаклар типи бўйича ўсади. Бу менопаузадан кейинги даврда ва тухумдонлар поликистози бўлган аёлларда кўп учрайди.   

3. ХАЙЗ ЦИКЛИНИ БУЗИЛИШИ. Нормада хайз цикли 21-35 кунни ташкил этиб, қон кўриш ортиғи билан 7 кунгача давом этади ва ўртача 20-80 мл ни  ташкил қилади. Хайз даврини ва миқдорини бу кўрсаткичлардан ўзгариши патологик холат ва гормонал бузилиш хисобланади. Жумладан, гипертиреозда – буқоқ бези фаоллиги ортганда хайз кўриш норегуляр, оғриқли ва оз-оздан кўрилади; қандли диабетнинг 1-типида эса хайз цикли чўзилиб, менопауза эрта бошланади.

4. ТАНА ВАЗНИНИ КЕСКИН ЎЗГАРИШИ. Иштаха юқори бўлган холатда кескин озиб кетиш гипертиреоз ва диабетда кузатилади. Хаддан зиёд семириш хам инсулин алмашинуви бузилиши ва буқоқ бези фаолияти камайиши билан тушунтирилади.

5. ТУНДА КЎП ТЕРЛАШ. Ухлаётган пайтида кўп терлаш ёшларда гипертиреоз белгиси хисобланса, катта ёшдаги аёлларда климаксни англатади.

6. ДОИМИЙ ЧАРЧОҚЛИК. Хам жисмоний хам ақлий жихатдан тез чарчаш, танани қалтираши буқоқ бези фаолияти бузилиши, Кушинг синдроми ва инсулин алмашинуви бузилишига хос.

7. КАЙФИЯТНИ ТЕЗ-ТЕЗ БУЗИЛИШИ. Гипертиреозда эмоционал нотурғунлик, таъсирланувчанлик, йиғлоқилик ва кўнгли бўшлиги гипертиреоз ёки климакс белгилари саналади. Кушинг синдроми ва қонда қанд миқдори ортганда эса аёлларда тушкун кайфият, умидсизлик, ишончсизлик каби белгилар пайдо бўлади.

Айтиб ўтилган белгиларнинг хеч бўлмаса ярмини ўзингизда хис этсангиз, жиддий касалликни авж олиб кетмаслиги учун албатта шифокорга мурожаат қилишингиз сўралади.


© www.gepamed.uz