ЙЎТАЛНИ ҚАНДАЙ ДАВОЛАШ МУМКИН?

ЙЎТАЛНИ ҚАНДАЙ ДАВОЛАШ МУМКИН?

ҚУРУҚ ЙЎТАЛ ҚАНДАЙ ДАВОЛАНАДИ?


Қуруқ йўтал махсус рецепторларнинг ташқи патологик омиллар: яллиғланиш жараёни, иссиқ ёки совуқ хаво, химиявий парлар томонидан таъсирланиши натижасида пайдо бўлади. Шунинг учун қуруқ йўтални даволаш мақсадида йўтал рефлексини йўқотувчи дори воситалари буюрилади. Йўтални даволамаслик нафас аъзоларини ишидаги бузилишлар, пневмоторак ва пневмомедиастинум каби асоратлар, шунингдек нафас қисиши, бош оғриши, қон босимини ортиши, уйқусизлик ва қайт қилишга сабаб бўлади.
Йўтални даволаш учун фойдаланадиган препаратлар 2 хил бўлади: марказий ва периферик таъсир этувчи дорилар.   

1. Марказий таъсир этувчи йўталга қарши дорилар.
Бу препаратларга «Глауцин», «Декстрометорфан», «Кодеин», «Окселадин», «Преноксдиазин», «Этилморфин» ва улар асосидаги бошқа дори воситалари кириб, йўтал рефлексини узунчоқ мия даражасида қолдиради.
Кодеин ва морфин асосидаги препаратларни 2 ёшгача бўлган болаларга тавсия этилмайди. Умуман бу каби препаратлар бош мияга наркотик таъсир этгани ва нафас аъзоларини нормал фаолиятини бузгани учун фақат врачлар томонидан буюрилади.

2. Периферик таъсир этувчи йўталга қарши дорилар.
Бу препаратларга «Бронхолитин», «Либексин», «Синекод», «Тусупрекс» ва бошқалар кириб, улар махаллий йўтал рецепторларига тормозловчи таъсир этади.

Қуруқ йўтални даволашда қуйидаги муолажалар хам мухим ўрин тутади:

Кўп суюқлик ичиш. Қуруқ йўталда 2 литргача суюқлик истеъмол қилиб, йўтални махсулдор (нам) холатга келтириш керак. Кўп суюқлик ичиш шиллиқ пардаларни химоялайди, томоқни таъсирланишини камайтиради, йўтални қолдиради. Бу мақсадда қуйидагиларни ичиш мумкин:
•    Асалли, малинали ёки лимонли чой;
•    Ишқорли минерал сувлар;
•    Иссиқ сутга сариёғ ёки сода қўшиб;
•    Кўк туятовон, девясил ва багулник қайнатмалари.
 


Ингаляциялар. Минерал сув ёки сода қўшилган майдаланган эвкалипт баргининг буғли ингаляциялари яхши ёрдам беради. Ингаляция учун махсус мослама небулайзердан фойдаланиш таъсир эффектини кучайтиради.


Хавони намлаш. Нафасни енгиллатиш учун пациент бор хонани хавосини намлигини нормага келтириш керак. бунинг учун махсус қурилмалардан хам фойдаланиш мумкин.

Массаж. Болаларга кўкрак қафасини массаж қилиш хам фойда беради. агар қуруқ йўтал микроорганизмлар томонидан чақирилган бўлса, уни махсулдор (нам) йўтал холатига келтириш ва массаж қўллаш, шунингдек, балғамни юмшатувчи ва  кўчирувчилар буюриш яхши эффект беради.

НАМ ЙЎТАЛНИ ҚАНДАЙ ДАВОЛАШ КЕРАК?
Нам (махсулдор) йўтал балғамнинг йўтал рецепторларини қитиқлаши ва ўпка ёки нафас йўлларидаги яллиғланиш натижасида пайдо бўлади.

Нам йўтални даволаш йўтал сабабини йўқотиш ва организмдан балғамни кўчишини таъминлашга қаратилади.

Бунда қўлланадиган муколитик дори препаратларнинг асосий таъсири қуйидагилардан иборат:
— балғамни юмшатиш, уни қовушқоқ холатдан суюқ холатга ўтказиш.
— суюқ балғам секрециясини кучайтириш.

Муколитик препаратлар (балғамни суюлтиради ва организмдан чиқишини тезлатади) га қуйидагилар кириб улар 2 ёшдан юқори беморларга буюрилади:  «Амброксол», «АЦЦ», «Бромгексин», «Лазолван», «Мукалтин», «Халиксол», «Алтей илдизи», «Гербион», «Ширинмия илдизи», «Стоптуссин».

Балғам кўчирувчи йўталга қарши дорилар:
«Амбробене», «Доктор МОМ», «Лазолван», «Мукалтин», «Пертуссин».

Йўталга қарши компресслар
Компресслар иситувчи эффекти орқали қон томирларни кенгайтириш ва қон айланишини яхшилаш орқали таъсир этади. Ундан ташқари компресс махсус антитаначалар шаклланиши, уларнинг вирусга қарши таъсир этиши ва иммун тизимни кучайтириши исботланган.
Компресслар респиратор касалликларни қўзиган даврида, юқори иситмада ва 2 ёшгача болаларда қўлланилмайди.


Йўталга қарши компресс қандай қилинади?
1. Бинт, марли ёки бошқа мато дори воситаси билан намланади;
2. Намлик тарқаб кетмаслиги учун клеёнка ёки махсус пленкалар ёрдамидан фойдаланилади.
3. Томоққа ўраб иссиқ кийиниш тавсия этилаи.
Компресс мақсадида асал, спирт (ароқ), картошка ёки горчица (хантал) дан фойдаланиш мумкин.



© www.gepamed.uz