ЙЎТАЛ САБАБЛАРИ, ТУРЛАРИ ВА ДАВОЛАШ.

ЙЎТАЛ САБАБЛАРИ, ТУРЛАРИ ВА ДАВОЛАШ.

Йўтал – организмнинг ташқи мухит (аллерген, овқат қолдиқлари, микроорганизмлар) нинг агрессив таъсирига бўлган химоя жавоб реакцияси хисобланади.
Бошқача айтганда йўтал нафас йўлларини турли зарарли омиллардан тозаланишининг энг эффектив усули саналади. Шу сабабли инсон йўталганда йўталга қарши эмас, балки йўтални келтириб чиқарувчи омилга қарши курашиш керак.

Йўтални хосил бўлиши механизми.
Юқори нафас йўлларига турли хил бактерия, вирус, замбуруғ ёки бошқа аллергенлар тушганда шиллиқ қаватларда махсус секрет (шилимшиқ ёки балғам) ажралади. Бу секрет ёт аллергенларни қамраб олиб организмга кириб боришига тўсқинлик қилади. Кейинча юқори нафас йўллари мускуллари қисқариш орқали йўтал рефлекси чақирилади ва балғам билан бирга микроблар ташқарига чиқарилади. Шу тариқа организмнинг тозаланиши рўй беради.

Йўтал сабаблари.
•    Вируслар, бактериялар, замбуруғлар, микоплазма.
•    Аллергенлар: хаво чанги, хайвон юнги, ўсимликлар чанглари, химик материаллар (клей, краска, порошок) чанглари.
•    Чекиш.
•    Овқат қолдиқлари.
•    Совуқ сув ичиш.
•    Совуқ хаводан нафас олиш.
•    Бурун битиши ва бурун оқиши.
•    Айрим дори воситалари ножўя таъсири.
•    Эмоционал холатлар (масалан қувониш, истерия).
•    Касалликлар: ўпка абсцесси, аллергия, аскаридоз, астма, бронхит, ларингит, ОРВИ, плеврит, пневмония, трахеит ва бошқалар.
•    Туғма нуқсонлар: бўғиз ёриғи, қизилўнгач-трахеал свищь, овоз бойламлари параличи.
•    Гастроэзофагел рефлюкс

ЙЎТАЛ ТУРЛАРИ.

1. Йўтал кучига кўра:
•    енгил йўталиш;
•    қаттиқ биғиллаб йўталиш.

2. Йўтал давомийлигига кўра:
•    ўткир йўтал: 2 хафтагача.
•    чўзилган йўтал: 2-4 хафтагача давом этади.
•    ярим ўткир йўтал: 4-8 хафта давом этади.
•    Хроник йўтал: 2 ойдан кўпроқ чўзилади.

3. Йўтал характерига кўра:
•    Нам йўтал (сермахсул йўтал) – кўп миқдорда балғам чиқиши билан характерланиб, бемор тузалаётганини англатади.
•    Қуруқ йўтал – бунда балғам ажралмайди, йўталганда бемор кўкрагида кучли оғриқ сезади.

4. Тембрига кўра:
•    Овозсиз
•    Бўғиқ
•    Қисқа
•    Хириллаб
•    Чийиллаб

5. Фаоллашган вақтига қараб:
•    Эрталабки, кечки, тунги
•    Мавсумий: бахорги (аллергик), қиш-кузги (ОРВИ)

ЗУДЛИК БИЛАН ВРАЧГА МУРОЖААТ ҚИЛИШ КЕРАК. АГАР:
•    Йўтал 2-3 хафта ўтиб кетмаса;
•    Йўтал иситма, нафас олишни қийинлашуви, хансираш, чийиллаш билан кечса;
•    Йўталганда йирингли ва қонли балғам чиқса;
•    Йўтал ва иситма антибиотик қабул қилишни бошлагандан сўнг 36-48 соатда хам ўтиб кетмаса;
•    Болалардаги чийиллаган, хириллаган йўталда;
•    Йўтал пайтида кўкракда кучли оғриқ кузатилса.



Йўтални ташхислаш.

•    Врач кўриги ва стетоскоп орқали ўпкани эшитиш;
•    Рентгенография;
•    Умумий қон анализи;
•    Туберкулин синамаси ва бурун-халқумдан мазок олиб экиш.

ЙЎТАЛНИ ДАВОЛАШ.
Йўтални эффектив даволаш тўғри қўйилган ташхисдан бошланади: йўтал сабабларини аниқлаш, йўтал характерини аниқлаш, қўшимча симптомларни хисобга олиш (иситма, бурун битиши, бош оғриши).
Вақтида врачга мурожаат қилсангиз, у йўтал билан кечувчи касаллини вақтида аниқлаб даво чорасини белгиласа йўтал тез кунда йўқолади.

Йўтални мустақил даволаманг. Йўтал антибиотик билан даволанмайди. Антибиотиклар инфекцияни даволайди. Йўтал пайтида антибиотиклар ичсангиз, йўтал чақирган касалликнинг клиник манзарасини беркитиб қўйиш мумкин ва врач ташхис қўйишда адашади. Ундан ташқари антибиотиклар иммун тизими ишини бузиб қўйиб, беморнинг (айниқса болаларда) ахволини оғирлаштириши мумкин.



© www.gepamed.uz 





Йўтал