ИНСОНЛАР ТЕМПЕРАМЕНТЛАРИ ХАҚИДА.

ИНСОНЛАР ТЕМПЕРАМЕНТЛАРИ ХАҚИДА.

Инсон темпераменти – бу унинг рухиятини ўзига хос хислати бўлиб, жамиятдаги ўрни ва характерини белгилаб беради. Шунингдек темперамент инсоннинг ақлий фаолияти, нутқи ва хулқига таъсир этади. Бошқача айтганда инсон темпераменти шахснинг психофизиологик хусусиятларини ифодалайди.


Гиппократ бўйича темперамент турлари

Темперамент термини қадимги юнон врачи Гиппократ томонидан қўлланган бўлиб, инсон организмидаги 4 та элемент «хаётий шарбатлар» ни ўзаро устунлигига қараб 4 та тури фарқланади. 

  1. Холерик – холе – «ўт суюқлиги» сўзидан олинган бўлиб, бундай инсонлар импульсив ва «қайноқ» хисобланади.
  2. Флегматик – флегма – «балғам» сўзидан олиниб, бундай инсонлар тинч ва имиллаган бўлади.
  3. Сангвиник – сангвис- «қон» сўзидан олиниб, харакатча ва қувноқ одамлар хисобланади.
  4. Меланхолик – «мелена холе» – қора ўт сўзидан олиниб, бундай инсонлар қўрқок ва ғамгин хисобланади.

 

Хар бир темпераментнинг мусбат ва салбий томонлари мавжуд. Яхши тарбия, назорат ва ўз ўзини бошқариш хар бир темпераментни яхши томони билан намоён улишига сабаб бўлади.

Масалан: меланхолик – таъсирчанлиги, чуқур ғамгинлиги ва хис-туйғулари билан ажралиб турса, флегматик- матонатли, маъсулиятли ва шошилинч қарор қабул қилмайдиганлар қаторига киради. Сангвиниклар – кўп энергияли, хар бир ишни уддасидан чиқа олса, холериклар – ғайратли ва ташаббускорлиги билан фарқланади.

 

Бошқа томонидан эса уларнинг хар бирининг салбий томонлари мавжуд: меланхоликлар – одамови ва уятчан бўлса, флегматиклар қуруқ ва бефарқ хисобланади, сангвиниклар – юзаки, бетайин ва тарқоқ бўлса, холериклар – шошқалоқ характерга эга бўлади.

 

Одатда соф бир темпераментли инсонлар бўлмайди. Хар бир инсонда икки темперемант жамланган бўлиб, бири – асосий, иккинчиси – қўшимча бўлади.

Айрим олимларнинг фикрича хар бир шахсда барча 4 темперамент мавжуд бўлади. Уларнинг қай бирини олдинги планда чиқиши инсон тушадиган холат ва вазиятларга боғлиқ бўлади.

 

Сангвиниклар – улар, харакатчан, ташқи ходисаларга хозиржавоб, омадсизлик ва кўнгилсиз холатларни осон ўтказадиган инсонлар бўлади. Янги шароитларга осон кўникишади, одамлар билан осон тил топишади, хиссиётлари осон алангаланиб, мимикаси бой, кучли ифодаланадиган, харакатчан, баъзан юзаки ва барқарор характерли хисобланади.

Холериклар – тез, жўшқин хиссиётли, хар қандай ишни хиссиёт билан бажарадиган, аммо беқарор, кайфияти тез ўзгарувчан инсонлар бўлади. Уларга осон қўзғалувчанлик, кучли эмоционал кайфият, таъсирчанлик ва аффективлик (хавасмандлик, интилувчанлик) хос.

Флегматик – бу инсонлар суст, секин харакат қиладиган, оғир-вазмин, турғун интилувчан, рухий холатларини кам намоён қилувчи инсонлар хисобланади. Улар тинч ва босиқ характерли бўлиб,  сабрли, баъзан эса ташқи мухитга аралашмайдиган, дангаса ва ланж хусусиятларини намоён қилади.

Меланхоликлар – осон таъсирланувчан, кўнгли нозик, енгил омадсизликларни хам чуқур хавотирлик билан бошдан кечирувчи, аммо ташқи мухитга суст реакция билдирувчи инсонлар хисобланади. Улар «тормоз» бўлиб, кучли таъсиротлар натижасида супор холатига тушиб қолади. Бирон-бир нарсага фикрини қийин жамлайди, одамови, вахимачи, қўрқоқ характерга эга.

 


Инсоннинг қай бир темпераментга тегишли эканини унинг рўпарасидан чиққан тўсиққа реакциясига қараб аниқлаш мумкин. Масалан: холерик бу тўсиқни «йўқ қилиб юборса», сангвиник – айланиб ўтади, флегматик инсонлар бу тўсиқни сезишмайди, меланхоликлар эса бу тўсиқ олдида тўхтаб қолади.

 

 

© www.gepamed.uz