ИНСОН ОРГАНИЗМИ ВА УНИНГ СИГНАЛЛАРИ - 2.

ИНСОН ОРГАНИЗМИ ВА УНИНГ СИГНАЛЛАРИ - 2.

«Врач бургут нигохи, аёл кишининг қўли, илоннинг донолиги ва шернинг юрагига эга бўлиши лозим».  Бу қадимги хикмат ибн Синога тегишли бўлиб айни хақиқатдир. Аввалдан врачлар касалликларнинг ташқи кўринишларига катта ахамият берганлар. Уларнинг айримлари беморни кўрибоқ, пульсини санаб касаллигини айта олган. Қуйида шундай белгилар хақида гапирилади.   


Тирноқдаги битта кўндаланг эгатча.
Тирноқнинг бир ёки бир нечта кўндаланг эгатчаларнинг пайдо бўлиши – тирноқнинг ўсиш зонасини зарарлангани, авитаминоз ёки оғир стресс хақида маълумот беради.
Тирноқдаги бўйлама эгатчалар.
Овқат хазм қилиш бузилганда тирноқда бўйлама эгатчалар пайдо бўлади. Улар узоқ вақт сақланадиган бўлса ошқозон ости безини текширтириш тавсия этилади.



Кўз оқи рангини ўзгариши, кўз атрофидаги қора халқалар.

Кўз оқи рангини қизариши – қон босимини ортганини, сарғайиши жигарнинг ферментатив фаолиятини бузилгани ва билирубинни ортганини англатади.
Кўз атрофида қора халқачалар ва кўкаришларни пайдо бўлиши – чарчаш ва уйқуга тўймасликни билдириб, юрак муаммоларини инкор этиш хам сўралади. Бу холат лимфа оқимини димланиши хисобига хам пайдо бўлиши мумкин.
Кўз остидаги қовоқларни шишини йўқотишнинг энг тез ва яхши усули – уларга геморройга қарши малхамни суртиш хисобланади. Аммо косметологлар бу малхамни кўп қўллашни тавсия этмайди.
Қовоқлар шиши ва кўз атрофи кўкаришини йўқотишнинг яна бир усули хар куни эрталабда 5 дақиқа кўз атрофида айланма харакатлар номсиз бармоқ билан бироз босиб массаж қилиш хисобланади. Массажни секин қилиш керак негаки лимфа суюқлиги секин оқади.



Юздаги хуснбузар ва бўжамалар.
Ички аъзолар ўз вазифасини бажара олмаса терида тошмалар билан намоён бўлади. Хар бир аъзо учун тананинг маълум бир жойлари жавоб беради:
- ўпкада ортиқча суюқлик ва шиллиқ тўпланса – майда қизил тошмалар ёноқларда жойлашади. Нима қилмоқ керак? Сут махсулотлари, тўйинган ёғлар ва шакарни истемол қилишни камайтириш керак. Коктейль тайёрланг: 0,5 стакан майдаланган алоэ барги + 0,5 стакан янги лимоннинг майдаланган пўстлоғи + 2 стакан асал аралаштирилиб бир хафтага тиндирилади. Хар овқатдан олдин 3 ош қошиқдан 40 кун қабул қилинади.   
- агар ёноқларингизда қизил тошмалар эмас оқ «бошчали» йирингли тошмалар пайдо бўлса ичаклар муаммосини, чакка сохасидаги доимий қизил тошмалар жигар ва ўт пуфаги муаммоларини англатади. Нима қилмоқ керак? Жигар ва ўтни тозалаш керак. Бир стаканга зайтун мойини қуямиз, бошқа стаканга лимон шарбатини сиқамиз. Аввал 2-3 қултум мойни ичамиз, кейин шунча миқдорда лимон шарбатини ичамиз. Бу муолажа хар 15 дақиқадан кейин қайтарилади. Стаканлар бўшагач иссиқ грелкани олиб жигар сохасига қўйиб ўнг ёнбошга тиззаларни букиб ётамиз. Катта хожатга чақириқ бўлса энди грелкани кераги бўлмайди. Хожатга борганингизда нималар чикқанини кўришингиз мумкин.
- бошнинг пешона ёки сочли қисмидаги хар қандай тошмалар ошқозон патологиясини англатади. Нима қилмоқ керак? Енгил овқатланиш керак. Қуйидаги махсулотлардан бирини тангланг: кефир, шарбат, гречка, гуруч, бодринг, ёки бошқа истаган мева. Шулардан биттасини кун бўйи хохлаганча енг. Шу каби ошқозонни «дам олиш кунини» хафтада бир маротаба ўтказиб туринг.
- иягингиз ёки жағ ости сохасида қизил хуснбузарларни тошиши – жинсий гормонлар ишлаб чиқарилиши ва сийдик таносил тизимини яллиғланиш жараёнини англатади. Бундай холатларда иссиқ ваннадан чегараланиб, врачга мурожаат қилинг. Иссиқлик муолажалари мумкин эмас.



Елкадаги хуснбузар ва угрилар.
Тери ва кураклардаги йирик қизил тошмалар умуртқа бўйлаб жойлашса – умуртқа поғонаси дисклари муаммоси хақида, қовурғаларга параллел жойлашса мускул невралгияси хақида маълумот беради. гавда ва қоматни тўғри тутиш, массаж, чўмилиш ва умуртқани тортиш каби машқлар нафақат елка терисини яхшилайди, балки бўйингизга 2-3 сантиметрни қўшилишига олиб келади.



Шишлар.
Эрталабда бармоғингизга узук сиғмаётган ёки оёқ кийимингиз қисаётган бўлса – овқатланиш рационингиздан: шўр овқатлар, алкогол, углеводлар, консервалар, дудланган таомлар ва организмда сувни ушлаб қоладиган бошқа озуқа махсулотларини чиқариб ташлашингиз тавсия этилади. Буйракка хос шишлар юзда эрталабда пайдо бўлиб, кечга яқин йўқолади. Улар оқиш, сийрак, бўлиб бармоқ билан босилганда хосил бўлган чуқурча узоқ вақт сақланади.   
Юрак патологияси билан боғлиқ шишлар аксинча кечга яқин пайдо бўлиб, қорин, бел, жинсий аъзолар сохасида жойлашади. Шишлар хансираш, лабларни қўл ва оёқларни бармоқларини кўкариши, бўйин веналарини бўртиб чиқиши билан кечади.
Жигар хисобидан ривожланган шишлар қорин сохасида жойлашиб, қон томир юлдузчалари, қичишиш, терини сарғайиши билан кечади.
Нима қилмоқ керак? Сийдик хайдовчи дамлама тайёрланг.  Арчагул барглари, қайин дарахти куртаклари, брусника барги, қора арчани туюлган мевалари аралашмасига иссиқ сув қуйилиб 15 дақиқа паст оловда ушлаб турилади. Қайнатма сузилиб, 2 ош қошиқдан кунига 5-6 марта ичилади.
Агар шишлар қизарса ва қичишиш қўшилса дамлама фойда бермайди – бу аллергик шиш хисобланади ва аллергияга қарши препаратлар қўлланилади.  



© www.gepamed.uz