ТОКСИКОЗ ҚАЙДАН ПАЙДО БЎЛАДИ ВА УНДАН ҚАНДАЙ ҚУТУЛИШ МУМКИН?

ТОКСИКОЗ ҚАЙДАН ПАЙДО БЎЛАДИ ВА УНДАН ҚАНДАЙ ҚУТУЛИШ МУМКИН?

Хомиладор аёлларнинг 60 фоизи 12-13 хафтагача эрта токсикоз белгилари: бўшашиш, иштахасизлик ва кўнгил айнишига шикоят қилади. Кўнгил айниши доимий ва хар бир нарсага бўлади.

Токсикоз касаллик эмас хомиладор аёл организмининг специфик холати хисобланасада уни инкор этиб бўлмайди. Токсикознинг оғир шаклларида қайт қилиш сони 5-6 мартагача бўлиб, хам онага хам болага хавф туғдириши мумкин. Энг юқори асоратлар хомилдор аёл вазнининг кескин тушиши, сувсизланиши, фойдали микроэлементларнинг йўқотилиши, артериал қон босимини ўйнаши билан характерланади. Шундай вазиятлар бўладики врачлар аёлнинг хаётини сақлаб қолиш учун хомиладорликни сунъий равишда тўхтатиш даражасига боради.
 
Токсикозни нима келтириб чиқаради?
Хозиргача токсикозни ривожланиши тўғрисида аниқ бир тўхтамга келинмаган:
1.    Энг тарқалган назария бу организмнинг хомиладорлик натижасида гормонал фоннинг бузилиши хисобланади. Бу фон алмашинув махсулотларини етарлича ўзлаштирилмаслиги олиб келади ва кўнгил айниши билан намоён бўлади.
2.    Токсикоз организмнинг химоя вазифасини ўташи, қайт қилиш орқали она ва болага айни пайтда кераксиз бўлган моддалар ва гормонларни чиқариб ташлаши хақида илмий фикрлар хам мавжуд.
3.    Яна бир тахминларга кўра токсикоз бу рухий кечинмалар оқибати хисобланади. Бўлажак фарзандини севишига қарамасдан хомиладор аёлни янги хаётга кўникишда кучли хавотир эгаллайди. Шу каби доимий ички зўриқишлар натижасида иштаха бўғилиб, кўнгил айниши пайдо бўлади.  
4.    Токсикознинг ривожланишига сабаб бўлувчи яна бир қанча омиллар мавжуд бўлиб, улар ошқозон ичак трактини хроник касалликлари, асаб тизими ишини бузилиши, аёлнинг ёши ва ирсий мойиллик бўлиши мумкин.

Кўнгил айнишини қандай йўқотиш мумкин?
Токсикоз даволанмайди, аммо унинг белгиларини камайтириш ва хомиладорликни кечишини енгиллаштириш мумкин.
Биринчи ўринда овқатланиш рационини нормага келтириш, яъни овқатланиш мунтазам, тез-тез (6-7 махал) хар 2-3 соатда бўлиши лозим. Бундай режим ошқозонни ортиқча тўлиб кетмаслиги ва қонда қанд миқдорини бир хилда ушлаб турилишини таъминлайди. Овкат рационини оқсил махсулотлари (балиқ, творог, қайнатилган гўшт), мевалар, витаминга ва дағал клетчаткага бой махсулотлар ташкил қилиши керак. Вақтинча бўлсада дудланган, шўр, газланган, ёғли махсулотлар ва шоколаддан тийилиб туриш лозим. Буларнинг бари ошқозон ичак йўллари ишини бузади.


Агар токсикоз нахорги оч қоринга пайдо бўлса, буни йўқотишнинг йўли осон – ўрнингиздан туришдан олдин печенье ёки тўғраб қуритилган нонни яхшилаб чайнаб енг ва оз-оздан газланмаган сув ёки шакарсиз чой ичинг. Бу организмнинг барча тизимларини мувозанатини таъминлайди ва 15 дақиқадан сўнг бемалол ўрнингиздан туришингиз мумкин. Умуман олганда доимий равишда крекер, тўғраб қотирилган нон, қуритилган мева махсулотлари, ёнғоқлар куннинг бошқа пайтлариа хам (ўқишдами, ишдами) яхши ёрдам беради.

Токсикоз белгиларини йўқотиш учун фаол харакатланиш, тоза хавода сайр қилиш ва қарши кўрсатмалар бўлмаса хомиладорлик фитнеси билан шуғулланиш фойдали. Бу белдаги оғриқларни камайтириб, сийдик тутолмасликни олдини олади, стрессни камайтиради, кечки токсикозни олдини олади, тана вазнини назорат қилиш ва эрта туғиш хавфини олдини олади.
Фақат кучли ва кескин хидларгагина токсикоз чақириладиган аёлларнинг муаммоси енгил – бундай пайтларда ўзингизни турли «ароматлардан» чегаралаш керак.


Энг қийини деярли барча нарсага (хид, дамлик, тиқилинч транспорт, овқат ейиш, чарчоқ) ривожланадиган токсикоз хисобланади. Бу холатларда симптомларни йўқотиш учун бир қатор комплекс чоралар кўрилади. Дам олиш, обаки конфетлар, лимон аромати, сайр қилиш ёрдам беради, Кўнгил озиши ва қайт қилишга қарши таблеткалар ичилади. Кўп аёлларга врачлар «Лимонтар» буюриб, унинг таркибида лимон ва қахрабо кислоталари мавжуд. Бошқа холларда витамин А, Е, С ва фолиев кислотаси буюрилади.

Айтиб ўтиш лозимки хар қандай стресс токсикозни кучайтиради. Камроқ асабийлашишга, кўпроқ сайр қилишга ва яқинларингиз билан кўпроқ мулоқотда бўлишга харакат қилинг.


© www.gepamed.uz