ЮЗДАГИ АЛЛЕРГИЯНИ ДАВОЛАШ.

ЮЗДАГИ АЛЛЕРГИЯНИ ДАВОЛАШ.

Юздаги хар қандай аллергик тошмалар врач кўрмастмасига кўра дорилар ёрдамида даволаниши керак. Аллерген турига қараб дори воситалари белгиланади. Тошмалар ўз вақтида косметик дефект хисоблангани учун дерматологлар таблеткалар билан бир қаторда зарарланиш ўчоғини ва қичишишни йўқотиш мақсадида малхам ва кремлар буюриши мумкин.
     
Медикаментоз даво


1.    Бор кислотаси.

Ярим чой қошиқ бор кислотаси 200 мл дистилланган сувда эритилади. Тоза марли хўлланиб, 10 дақиқага юзнинг зарарланган жойига қўйиилади.

2.    Малхамлар.

Врач кўрсатмасига кўра кунига 2 махал суртилади.
•    Антибактериал воситалар: левосин, фуцидин или левомиколь.
•    Гормонал кортикостероид малхамлар: адвантан, элком.
•    Ногормонал регенерацияни тезлатувчи малхамлар: видестим, актовегин, солкосерил, радевит.
•    Қичишишни тез йўқотувчи малхамлар: фенистил-гель ва псило-бальзам.

3.    Ичиш учун препаратлар

•    Оддий антигистамин препаралар: улар эффективлиги ва нархини юқори эмаслиги билан харакерланади - супрастин, диазолин, сетастин, димедрол, тавегил, фенистил. Аммо уларнинг барчасини ножўя таъсирлари бор. Булар: уйқучанлик, реакцияларнинг секинлашуви, иш фаолиятини сусайиши, диққат эътиборни пасайиши.
•    Охирги давр антигистамин препаратлари: бу препаратлар кунига битта таблетка ичилади - эриус, зиртек, телфаст, кестин, гисманал, кларитин. Ножўя таъсирлари йўқ.
•    Кромонлар: профилактик яллиғланишга қарши воситалар. Махсус капсулалар врач кўрсатмасига биноан узоқ вақт ичилади.
•    Кортикостероидлар: аллергик тошмалар йиринглаганда буюрилади. Уларнинг ичида табиийлари (гидрокортизон ва кортизол) ва синтетиклари (преднизолон, преднизон, метилпреднизолон, триамцинолон, триамцинолона ацетонид, дексаметазон) мавжуд.  

Табобат воситалари билан даволаш.
1. Юзни қатиқли (сутли) тозалаш. Аллергик тошмалар натижасида ўлган эпителий ва йирингдан тозалаш учун ёғлилик даражаси ўртача бўлган қатиқдан фойдаланиш мумкин. Қатиқ ёки ачиган сутда тоза пахтали дискни намлаб зарарланган жойга қўйилади.



2. Гиёхли компресслар. Қичишишни йўқотиш ва йиринглашни олдини олиш учун жарохатларга яллиғланишга қарши ва дезинфекцион ўтлардан компресс қилинади. Бунинг учун қуритилган бир ош қошиқ маврак, мойчечак, иттикан 200 мл иссиқ сувда димланиб ярим соатга қолдирилади. Кун давомида юзга бир неча марта тоза марлини намлаб қўйилади.
3. Картошка крахмали. Юздаги тошмалар намланиб, йиринглаш ёки яраланиш жараёни бошланаётган бўлса, табиий картошка крахмали ёрдамида қуритиш мумкин.
4. Мумиё. 1 грамм мумиё бир литр иссиқ сувда эритилиб, 100 мл дан кунига ичилади.
5. Малина қайнатмаси. 100 мг малина илдизини тозалаб ва ювиб бир литр иссиқ сувда ярим соат қайнатилиб, сузилади ва кунига 3 махал 2 ош қошиқдан ичилади.
6. Ичиш учун доривор ўтлар йиғиндиси. Бодрезак тўпгули (10 чой қошиқ) + иттиканак барги (5 чой қошиқ) + маврак тўпгули (5 чой қошиқ) + буғдойиқ илдизи + қизилмия (5 чой қошиқ) туюлиб аралаштирилади.

Энг кучли халқ табобати усуллари хам уларни врач кўрсатмасига кўра буюрилган дорилар билан қувватлаб турмаса эффективлиги кам хисобланади.


© www.gepamed.uz