ФАРЗАНДИМ 2-2,5 ЁШДА, ХАЛИ ХАМ ГАПИРМАЯПТИ. НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?

ФАРЗАНДИМ 2-2,5 ЁШДА, ХАЛИ ХАМ ГАПИРМАЯПТИ. НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?

Хамма ота-она хам ўз фарзандларини ақлли, қобилиятли бўлишини истайди ва унинг ривожланишини хаяжон билан кузатиб боради. Аммо фарзандингиз 2 ёшдан ортган бўлса хам гапирмаса нима қилиш керак? Таниқли педиатр Комаровский бундай пайтларда вахима қилмасликни ва аввало бунинг сабабларини аниқлаш кераклигини маслахат беради.
 
Умумий қабул қилинган нормаларга биноан 1 ёшга тўлаётган бола мураккаб бўлмаган: «ойи», «дада» ёки «беринг» каби сўзларни айта олиши керак. 2-2,5 ёшга бориб эса уларнинг сўз бойлиги ортиб, сўзларни қўшиш ва қисқа жумлалар хосил қила олиши меёр хисобланади. Масалан: «қўлингни бер!», «айиқча қани?», «қўғирчоқ олиб бер!» каби. Аммо статистик маълумотларга қараганда хозирги замонда хам 2 ёшли болаларни хам гапирмаслиги ёки тушунарсиз товушларни чиқариши холлари кўп учрамоқда.



Доктор Комаровский фикрига кўра бу холат боланинг ривожланишидаги жиддий муаммо хисобланмайди. «Агар бола 2-2,5 ёшида хам гапирмаса, оғир рухий ва физиологик бузилишлар бўлган-бўлмаганлигини аниқлаш лозим. Бунда «индамас болада» қуйидаги муаммоларни мавжуд-мавжуд эмаслигини инкор этиш лозим:
1.    Эшитиш аъзоларидаги муаммолар. Катта эхтимоли билан бола камроқ эшитаётган ёки умуман эшитмаётган бўлиши мумкин. Бундай холларда бола сўзларни тушуниш ва ёдлаб қолиш имкониятидан махрум бўлади. Гапиришда муаммолар бўлса албатта отоларинголог кўригидан ўтишингиз керак.
2.    Ирсият. Боланинг ота-онасини неча ёшдан бошлаб гапирганини билиш хам мухим. Агар уларнинг талаффузида хам 2,5 ёшгача «жимлик» хукмрон бўлган бўлса, ажабланишнинг хожати йўқ. Бундай пайтларда бола 3 ёшида хам «миқ этмаса» мутахассисларга учраш лозим.
3.    Ортиқча рахнамолик ёки эътиборнинг камлиги. Шундай холлар хам бўладики боланинг яқинлари уни шу даражада «пўпалашадики» боланинг хар бир хохиши ортиқча сўзларсиз тушунилади ва шу захотиёқ «мухайё қилинади». Бу одат боланинг ўз эхтиёжларини «баён қилиш шарт эмаслигига» олиб келади. Буниг акси хам бўлиши мумкин, яъни ривожланаётган болага эътиборсизлик унинг фаол гапириб кетишига тўсқинлик қилиши мумкин. 


4.    Рухий травма. Эрта болалик даврида боланинг қаттиқ қўрқиб кетиши холлари унинг нутқидаги муаммоларга сабаб бўлади.
5.    Организмнинг бўшлиги. Енгил шамоллаш ёки хавфсиз хисобланган бошқа касалликлар боланинг асаб тизимига таъсир этиши мумкин. Бундай пайтларда невропатолог кўриги «муаммоларга нуқта қўяди».

© www.gepamed.uz