ЗИРАВОРЛАР ХАҚИДА ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР - 3

ЗИРАВОРЛАР ХАҚИДА ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР - 3

Турли хил овқат таомларига зираворларни қўшишга одатланганмиз. Улар нафақат таомга ўзига хос таъм беради, балки Сиз билмаган фойдали хусусиятлари хам бор.

1. Биз ўйлаган нарса эмас.
Қалампирмунчоқ (гвоздика) ни михга алоқадор хеч жойи йўқ. Бу қалампирмунчоқ дарахтини қуритилган ғунча (шона) лари бўлиб, улар кўп миқдорда мой тутади. Қалампирмунчоқ мойи таркибида Омега-3 ёғ кислоталари кўп бўлиб, хазм қилишни яхшилайди ва антисептик хусусиятга эга.

2. Иккиси биттада
Янги узилган ва қуритилган занжабил бир биридан хиди ва таъми билан кескин фарқ қилади. Аслида улар мутлақо бошқа-бошқа зираворлардир: Қуритилган занжабил – аромат бериш учун кондитер саноатида ишлатилса, янги занжабил – салатлар ва иссиқ таомларга қўшиш учун, хатто чой тайёрлаш учун ишлатилади. Занжабил дамламаси кўнгил айнашида, айниқса хомиладорлар токсикозида фойдали. Занжабилнинг фаол компонентлари яллиғланишга қарши ва микробга қарши таъсирга эга. Улар шамоллашни олдини олади.
 
3. Деярли фойдасиз факт
Занжабил ва саримсоқ пиёз озишга ёрдам беради. Улар таркибидаги фаол моддалар исеъмол қилиниши биланоқ метаболизмни кучайтиради. Организмни қиздириб, қўшимча калорияларни сарфини кучайтиради. Эътибор беринг мурчли таомни егач иссиқлик сезасиз - бу уларнинг «оздирадиган эффекти» хисобланади. Тўғри фақат бу зираворлар билан катта вазн ташлашнинг имкони йўқ. Аксинча уларни нотўғри истеъмол қилиш иштахани кучайтириш ва ортиқча таом истеъмол қилишга сабаб бўлади.

4. Ўткир қувонч
Аччиқ ва хуштаъм таомлар эндорфинларни – лаззатланиш гормонларини ажралишини таъминлайди. Аслида гормонлар «куйган» тил учун оғриқ қолдирувчи сифатида ажралсада, бутун организмга таъсир этади.

5. Табиий антибиотиклар
Капсоицин аччиқ қизил қалампирдаги энг куйдирувчи модда бўлиб, унинг уруғдошлари: қора мурчда – пиперин, пиёзда – аллицин ва саримсоқ пиёзда – изоцианатлар дейилади. Бу моддалар ушбу ўсимликларда ўтхўр хайвонларни чўчитиш учун ажралсада, нафақат қорамолни қўрқитади, балки оғиз бўшлиғида ва бурун-халқумда яшовчи микроорганизмларга хам «ўлдирувчи» таъсир этади.   

6. Онасини ёрдамчилари
Зира (тмин) ва укроп нафақат кучли ароматга эга, балки йўталга қарши моддалар тутади ва кўкрак сутини ажралишини стимуллайди.

7. Яшил курашчилар
Розмарин, тимьян, мармарак ва жамбил (тоғрайхон)  кучли антиоксидантлар тутиб, улар овқатларни қовуриб тайёрлаш жараёнида хосил бўладиган канцерогенлар - гетероциклик аминларга қарши курашади.

8. Доривор гулчамбар
Лавр барги нафақат зиравор балки комфора мойини тайёрлашдаги асосий махсулот хисобланади. Янги лавр барги 3,5 фоизгача эфир мойи тутади. Улар ошқозон ичак йўлларига химояловчи таъсир этади. Шу сабабли гастрит ва ичак яллиғланишида гарчи пархез буюрилган бўлсада лавр баргини овқатларга қўшишга рухсат берилади.

9. Иккиюзлама

Райхон (базилик) икки хил рангли бўлади: тўк сиёхранг баргли ва юмалоқ яшил баргли. Райхонда витамин А, темир, магний, калий, кальций ва витамин С жуда кўп.

10. Доимо столимизда
Янги ёки қуритилган ялпиз хам чой ёки бошқа ичимликлар учун ароматли қўшича хисобланади, хам кўнгил айниши ва бош оғришини даволайди. Уни гўштли, балиқли таомлар ва сабзавотли салатларга қўшиш мумкин.
 
11. Энг арзони
Оддий петрушка (кашничсимон кўкат) нинг барглари организмдан ортиқча суюқликни хайдаб чиқаради ва хазмни яхшилайди. У кўплаб салатларнинг асосий таркиби хисобланади.

12. Эфир бирикмалар
Арпабодиён (анис) ва бадьян эфир мойлари тутиб, ичаклар харакатини кучайтиради ва хроник ич қотишини олдини олади.  

13. Энг яхши ўринбосар
Хафақон касаллиги ва юрак етишмовчилигида барча турдаги мурч ва унинг турдошлари таъқиқланади. Бундай пайтда уларнинг ўрнини саримсоқ пиёз, ерқалампир (хрен) ёки пиёз босади.

14. Танлаш имкони бор
Яра касаллигида ўткир, аччиқ, шўр истеъмол қилиш мумкин бўлмаганда ялпиз (мята), зира (тмин), арпабодиён (фенхель), тошчўп (чабрец) ёки мармарак (шалфей) дан овқатга ўзига хос таъм бериш учун фойдаланилади.

15. Қанча кўп бўлса шунча фойдали
Қалампирмунчоқ ва долчин  турли феноллар тутади. Бу табиий антиоксидантлар организмни турли шамоллашлардан химоя қилиб, диабетга қарши курашади.


© www.gepamed.uz