ДЕНГИЗ МАХСУЛОТЛАРИНИ ИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШ ДЕПРЕССИЯ РИВОЖЛАНИШИ ХАВФИНИ КАМАЙТИРАДИ.

ДЕНГИЗ МАХСУЛОТЛАРИНИ ИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШ ДЕПРЕССИЯ РИВОЖЛАНИШИ ХАВФИНИ КАМАЙТИРАДИ.

«Кундалик овқат рационида балиқ ва бошқа денгиз махсулотлари узилмайдиган инсонларда депрессияни ривожланиши кескин камаяди» деб ёзади "Асахи" газетаси япониянинг Миллий онкологик маркази мутахассисларининг тадқиқотлари натижасига асосланган холда.


Нагано префектурасида улар 1990 йилдан буён, яъни 25 йил давомида ўртача ёши 40-59 ёшларда бўлган 1200 га яқин эркак ва аёлларни назорат қилди. Олимлар уларнинг хаёт тарзини, соғлиги холатини ва энг асосан денгиз махсулотларини қай даражада истеъмол қилиши билан қизиқишди.

Маълум бўлишича бу давр мобайнида тажрибанинг 8% иштирокчисини (яъни 9 киши) депрессив холатга ушгани аниқланди. Кундалик хаётида одатга айланган холатда ўртача 110 грамм балиқ истеъмол қилган инсонларда қиёсий гурухдаги инсонлардагига нисбатан депрессия даражаси 56% га кам кузатилган. Қиёсий гурухдаги инсонларда кундалик балиқ махсулотлари истеъмоли 56 граммдан ортмаган эди.  


Япониялик олимларнинг фикрича бу скумбрия ва сардина таркибидаги эйкозапентаен кислотаси мажудлиги хисобига рўй берар экан.

Японияликлар балиқ ва бошқа денгиз махсулотларини истеъмол қилиш кўрсаткичи буйича дунёда етакчилар қаторида туриб, киши бошига йилига ўртача 28 кг дан тўғри келар экан. Таққослаш учун дунёда бу кўрсаткич 20 кг дан ортмайди. Статистик маълумотларнинг кўрсатишича сўнгги йилларда японияликларнинг хам балиқ махсулотларини истеъмолига бўлган қизиқиши аста-секин камаймоқда.

© www.gepamed.uz