ЗИРАВОРЛАР ХАҚИДА ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР - 2

ЗИРАВОРЛАР ХАҚИДА ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР - 2

Хамма даврларда зираворлар олтинларга, мўйнага ва ипакка тенглаштирилган. Қанчалаб инсонлар зираворлар сирини ўзлари билан олиб нариги дунёга равона бўлган. Айнан зираворлар учун (олтинлар учун эмас) денгиз қароқчилари катта-катта кемаларга хужум уюштиришган. Қуйида бу қадрли зираворлар тўғрисида қизиқарли фактлар келтирамиз.


1. Кадимги Грецияда дафна (лавр) барги муқаддас хисобланган. Лавр баргидан тайёрланган гулчамбарга салтанат ва ғалаба тимсоли сифатида қаралган. Куёш худоси Аполлон хеч қачон бошидаги лавр баргагидан айрилмаган. Олимпиада чемпионлари бошига хам лавр гулчамбари кийдирилган.  


2. Куркума таркибида черникага қараганда 10 марта кўп антиоксидант мавжуд бўлиб, у кўпинча шафраннинг арзон ўринбосари сифатида қўлланади.


3. Ўрта даврларда мускат ёнғоғини ўғирлаган инсонларни қўлларини танасидан жудо қилиниб, шафранни қалбакилаштирганлар ўлим жазосига тортилган.


4. «Мохито» коктейли таркибига ялпиз ва кинза киради.


5. Александр Македонский жанглардан орттирилган жарохатларини тез битиши учун шафранли ванналар қабул қилган.


6. Бир фунт мускат ёнғоғи ХII асрларда Лондонда 8 та сигирдан қиммат турган.


7. Мексикада ацтеклар ўз хукмдорларига солиқни ваниль билан тўлашган.


8. Занжабил номи санскрит тилидан - «шох шаклида» деб таржима қилинади. Хақиқатда бу зираворнинг илдизи хайвон шохини эслатади. Занжабилни ёзда ичиш тавсия этилади.


9. Хиндистонда зираворларни ароматини кучайтириш мақсадида бироз қўғиришади. Кўғирилган зираворлар аралашмаси «масала» деб номланади.


10. Қадимда туз илохий хисобланиб, худоларга қурбонлик сифатида хам тортиқ қилинган. Туз сўзи русча - «соль», лотинча - sal дейилиб, «саломатлик» - salubritas ёки «эзгулик» - salus дея таржима қилинади.


11. Хинд олимларини фикрича айрим зираворлар инсонларнинг негатив хусусиятлардан химоя қилар экан. Масалан, долчин, қалампирмунчоқ ва зирл (тмин) ўсимлиги инсонни қўрқувдан, занжабил, куркума ва арпабодиён – ғазаб ва хасаддан, занжабил, зирл, кардамон, қизил ва қора қалампир - қизғончиқлик, депрессия, қаътиятсизликдан химоя қилади.    


12. Колумб даврида пиёз шунчалик эъзозланганки хибсдаги французларнинг хар бири саккизтадан бош пиёзга алмаштирилган.


13. Япон ошхонасининг зираворларилан бири васаби – ўзининг ўта ўткирлиги билан ажралиб туради. У суши ва сашими таомларига яшил паста кўринишида тортилади. Японларнинг фикрича бу зиравор хом балиқ билан захарланганда антидот вазифасини ўташи мумкин экан.


14. Шарқда зираворларни жуда кўп миқдорда тановул қилишади. Бу европаликлар рационидан бир неча маротаба ортиқ. Шунга қарамай уларнинг соғлигида муаммолар юзага келмайди. Негаки табиат томонидан уларнинг ошқозони ўзига хос тузилган. Яъни уларнинг ошқозонида кўп миқдорда ва махсус шира (секретлар) ажралиб зираворларнинг ўткир таъсиридан химоя қилади.


© www.gepamed.uz