ОДАМ ОРГАНИЗМИДАГИ 10 ТА ТОП ПАРАЗИТ

ОДАМ ОРГАНИЗМИДАГИ 10 ТА ТОП ПАРАЗИТ

Очиқ сув хавзаларида чўмилиш, тозаланмаган сувни ичиш ёки Африка бўйлаб сафар қилиш орқали турли паразитларнинг қурбони бўлиш хавфи юқори хисобланади. Инсон ўзи танасини қандайдир бир паразитга макон бўлганини билмаслиги хам мумкин. Кичкина махлуқлар томонидан чақириладиган касалликлар узоқ вақт белгиларсиз кечиши, аммо охир оқибатда ўлим билан якунланиши мумкин. Қуйида шулар хақида сўз юритилади:

10. Кўз чувалчанги
Бу паразитлар асосан Африка мамлакатларида кенг тарқалиб, "лоа-лоа" исми билан маълум. Бу паразит хўжайинида кўз ва тери касалликларини келтириб чиқаради. Организмга киргач бутун тери ости клетчаткаси бўйлаб сайр қилиб юради. Ўз хужайини учун бир қатор ноқулайликлар туғдириб, кўриш жараёнини оғриқли бўлишига сабаб бўлади.



9. Бабезия
Бу паразит нафақат хайвонлар балки одамларни хам зарарлайди. Улар организмга кана чаққанда кириши мумкин.
Касаллик симптомлари худди безгак белгиларига ўхшайди. Бу паразитнинг 100 дан ортиқ турлари мавжуд бўлиб, энг тарқалган штамми Babesia Microti хисобланади.



8. Амёба
Паразитарнинг энг ёмон тури хисобланиб, инсоннинг асаб тизими ва миясини зарарлайди. Одамнинг зарарланиши тезда кечиб, бир неча хафтадаёқ ўлимга олиб келиши мумкин. Афсуски даволаш фойда бермайди.



7. Шистосомалар
Бу «қон сўрувчилар» ясси чувальчангсимонлар гурухга кириб, организмга зарарланган сув билан контакт бўлганда кириши мумкин. Инсон ичида қон томирлар ва веналарда хаёт кечиради. Африка ва Осиёда кенг тарқалиб, чучук сувли чиғаноқлар ташувчилар ролини ўйнайди.




6. Нематодлар

Улар инсон ва бошқа сут эмизувчиларнинг ичакларида яшаб, иситма, йўтал, кўкракдаги оғриқлар, хириллаш билан намоён бўлади. Бу касалликка ошкозон-ичак йўллари фаолиятини бузилиши хос бўлиб, даврий соғайиш босқичлари хам кузатилади.



5. Лямблийлар
Фильтрланмаган сув ва ювилмаган мевалар лямблийларнинг кўп тарқалишига сабаб бўлади. Ичакларга жойлашиб олиб, турли касалликларни чақириш мумкин. Организмда лямблийлар борлиги белгилари: сувсизланиш, қоринда оғриқ, вазн ташлаш, қорин дам бўлиши.



4. Трихоцефалёзлар
Трихоцефалёзлар асосан иссиқ регионларда тарқалган бўлиб, аскаридалар оиласига мансуб. Улар билан тухум, гуруч, дуккакли ва донли махсулотлар орқали юқиши мумкин. Асосан йўғон ичакнинг зарарланиши кузатилади.



3. Битлар
Ха, битлар хам паразилар қаторига киритилади. Уларнинг 3 та тури мавжуд. Энг кўп учрайдигани бош бити. Шунингдек, қов ва кийим битлари хам учрайди. Улар инсоннинг соч қопламалари ва танасида паразитлик қилиб, ўзидан сўнг паразитлик қилиб, ўзидан сўнг ноқулай хиссиятлар ва тирналиш излари қолдиради. Битлар билан осонгина бемор одам билан контакт бўлганда зарарланиш мумкин.  



2. Қичима.

Бу юқумли тери инфекцияси бўлиб, маълум бир жойда қичишиш билан кечувчи касаллик хисобланади. Унинг қўзғатувчилари каналар хисобланади. Қичима контакт орқали ётар жой анжомлари, кўйлак, клавиатура, сочиқ, мебель ва бошқа барча кана тушиши мумкин бўлган буюмлар орқали юқади.



1. Солитер
Хам инсон хам хайвонларни зарарланиши кузатилади. Уй хайвонлари ўтлатилаётган яйловларда ёки зарарланган сувни ичганда юқтириб олишии мумкин. Одам организмига гўшт махсулотларини нотўғри тайёрлаш натижасида тушиши мумкин. Инфекция вақтида аниқланса осон даволанади. Чарчаш, бўшашиш, қориндаги оғриқлар каби белгилар билан кечиши мумкин. Гигиена талабларига риоя қилиш паразитларни юқишини олдини олади.




© www.gepamed.uz