ДОППЛЕРОМЕТРИЯ НИМА?

ДОППЛЕРОМЕТРИЯ НИМА?

Ультратовушли текширишда қўлланиладиган D-режим – шунингдек Допплерометрия деб хам номланади. Бу усул австриялик физик К. Допплер шарафига қўйилган. Допплерометрия усулининг УЗИ тасвирларининг тиниқлиги ёки бўлмасам хомиланинг ўғил-қизлигини аниқ айтилишига умуман алоқаси бўлмайди

Доплерометриянинг икки хил тури мавжуд:
1. РАНГЛИ ДОПЛЕРОГРАФИЯ – бунда қон томирларнинг сифат кўрсаткичларини (қон томирлар холати, улардаги қон оқими йўналиши, эгри бугрилиги) ўрганилади;
2. СПЕКТРАЛ ДОППЛЕРОМЕТРИЯ – бунда қон томирлардаги миқдорий кўрсаткичлари (қон оқими тезлиги, томирлар резистентлиги, эластиклиги ва бошқалар) ни ўрганилади. Ўз навбатида бу усуллар хам бир неча турга бўлинади, лекин бу маълумотлар фақат УЗИ мутахассислари учун мўлжалланган ва биз бунга тўхталиб ўтмаймиз. Қуйида ушбу келтирилган усуллар ёрдамида олинган тасвирларни кўрсатамиз.



Ўз.ССВ кўрсатмасига биноан, хар бир хомиладор аёл хомиладорлигининг 3 триместри (30-34 хафтаси) да скрининг УЗИ + допплерометрия текширувидан ўтиши шарт.

Хомиладорлик допплерометриясида – бачадон артериялари, киндик артериялар ва йўлдош қон томирларидаги қон харакати аниқланади. Боланинг ривожланиш даражаси, гипоксик холат бор-йўқлиги хақида хулоса чиқарилади. Шунингдек допплерометрия орқали хомилани кинлик ўқи билан ўралган-ўралмаганлиги, йўлдошни кўчиши бор-йўқлиги, юрак нуқсонлари мавжудлиги инкор қилинади. Энг катта эътибор бачадон ва киндик артерияларига қаратилади.

Патологик холат аниқланганда аёлга тегишли дори терапияси ўтказилади ва динамикада 7-14 кундан сўнг қайта назорат допплерометрияси ўтказилиб даво-чоралари эффективлиги бахоланади.

© https://t.me/gepamed_ultra