БИТЛАРНИ ДАВОЛАШ

БИТЛАРНИ ДАВОЛАШ

Халқ табобатига оид битга қарши дорилар
•    Сочни калга олдириш ва қатрон совуни билан ишлов бериш;
•    Қатрон совуни билан сочни ювиш (қатрон юқори ишқорий хусусиятга эга);
•    Кунгабоқар мойи ва керосинни 1:1 аралашмаси;
•    Хўжалик совуни ва керосинни 1:1 аралашмаси. Сочга суртишдан олдин аралашма сувда эритилади (100 мл аралашма + 1 литр сув);
•    WD-40 суюқлиги (керосин ва машина мойи аралашмаси);
•    Клюква шарбати (кислотали мухит бўлгани учун асосан бит тухуми – сиркани қобиғини парчалаб ўлдиради);
•    Уксус (9% ли ош сиркаси сувда эритилиб 4,5% ли концентрацияга келтирилади);
•    Эфир мойлари (чой дарахти, лаванда) – оилада бит тарқалганда битга қарши профилактика мақсадида сочга суртилади.
•    Боланинг сочини плойка билан «дазмоллаш». Битлар иссиқни хуш кўрмайди.

Халқ табобати усулларини камчиликлари:
•    Эффективлиги жихатидан камроқ ва фойдаланиш учун ноқулай, узоқ вақт бошга целофан пакет кийиб сочиқ ўраб юришга тўғри келади;
•    Керосин и керосин тутувчи воситалар ёнғин учун хавфли, қийин ювилади, сочни бузади (ёпишқоқ ва кир кўринишга олиб келади), тарашни қийинлаштиради;
•    Уксус сочни қуритади, нотўғри концентрациялаш куйишга сабаб бўлади.
•    Бу усулни бир неча маротаба қайтаришга тўғри келади.

Педикулёзга қарши эффектив дори воситалари:
•    Малатион асосидаги препаратлар;
•    Перметрин асосидаги препаратлар;
•    Диметикон асосидаги препаратлар;
•    Пиперонилбутоксид асосидаги препаратлар.

Бу айтиб ўтилган воситалар хаммаси бир хил таъсир этувчи модда тутади. Шу сабабли улар 100% эффект бера олмайди.
Баъзи воситалар фақат етук битларни ўлдирса, баъзилари сиркани йўқотади. Битдан тўлиқ қутулиш учун, бу воситаларни 10 дақиқага суртилади, Сўнг шампунь билан ювилади.
 
Битга қарши учкомпонентли препарат (спрей) ни қандай қўлланилади?
1.    Ишлов бериш яхши шамоллатиладиган хонада ўтказилади.
2.    Вақтни белгилаб қўйиш учун таймер ёки соатни тайёрлаб қўйинг.
3.    Препаратли баллончикни силкитиб, боланинг сочига бутун узунлиги бўйлаб сепинг.  
4.    10 дақиқа кутинг. Бу пайтда боланинг бошига хеч нимани ўраш шарт эмас. Гиперсезгирлик реакцияси юз бермаслиги учун препаратни 10 дақиқадан ортиқ ушлаб турманг.
5.    Боланинг сочини оддий шампунь билан ювинг. Сўнг кондиционер билан ишлов беринг, бу сочни тараганда осон сирғалиши учун керак бўлади.     
6.    Ўлган бит хашаротлари ва сиркаларни махсус метал майда тишчали тароқ билан тараб тушириб юборинг.
7.    Агар зарарланиш массив бўлса бу муолажалар кетма-кетлиги яна қайтарилади.



Хавфсизлик чоралари.

Препаратни қўллаганда енгил ачишиш ва қичишиш хисси пайдо бўлади. Болангиз аллергик бўлмаса бу хатарли эмас. Агар болангиз аллергияга мойил бўлса препаратни тананинг исталган бирор қисмига (қўл ёки оёққа) суртиб текшириб кўринг. 24 соат давомида аллергик реакция кузатилмаса – қўллашингиз мумкин. Битга қарши препаратларни хомиладор ва эмизикли аёлларда қўллаш тавсия этилмайди.

Кейин нима қилмоқ керак?
Боланинг сочини битлардан халос қилгач, шу уйда яшовчи хамма инсонларнинг боши педикулёзга текширилади. Боланинг ва оила аъзоларининг кийимлари, сочиқлари, ётоқ чойшаблари ювилади. Паразитлардан қутулиш учун кийимларни 55 °С дан паст бўлмаган хароратда ювиш керак. Кейин уларни дазмоллаб, икки кунга очиқ хавода қолдиринг. Бу билан ўлмай қолган паразитларга хам механик, хам термик таъсир ўтказилиб, икки кунга озуқасиз қолдирилиб ўлдирилади.  

Бола контактда бўлган матрас, адёл, болиш юмшоқ мебелларга хам ишлов беришни унутманг. Бунинг учун махсус ювиш воситалари ва паразитга қарши аэрозолдан фойдаланишингиз мумкин.

© www.gepamed.uz