ДОРИ ВОСИТАЛАРИНИ ЯРОҚЛИЛИК МУДДАТИ ТУГАГАНДАН СЎНГ ҚАНЧАГАЧА ҚЎЛЛАШ МУМКИН?

ДОРИ ВОСИТАЛАРИНИ ЯРОҚЛИЛИК МУДДАТИ ТУГАГАНДАН СЎНГ ҚАНЧАГАЧА ҚЎЛЛАШ МУМКИН?

Америка озиқ махсулотлари ва дори воситаларининг сифатини назорат қилувчи бошқармаси текширувлари натижасига кўра 85% препаратлар ўзларининг даволовчи таъсирини узоқ вақтгача сақлаб қолиши мумкин. Дори воситаларини яроқлилик муддатини тугаши, бу мухлатдан сўнг уларнинг организм учун токсик таъсир этади дегани эмас. Текширувчилар фикрича «Дори компаниялари яроқлилик муддатини белгилашда илмий нуқтаи назардан эмас, маркетинг компаниясини фикрларига таянади. Яроқлилик муддатини 10 йил ва ундан кўпга қўйиш ишлаб чиқарувчилар учун фойда келтирмайди, уларга кўпроқ «оборот» керак.  Кенг қўлланиладиган юзлаб дориларни текшириш натижалари қуйидагиларни кўрсатди:
1. Дори воситаларини охирги муддати, уларнинг яроқлилигини эмас, эффективлиги даражасини англатади.
2. Дори воситаларини сақлаш тартиби: температураси, намлиги, ёритилиш даражаси хам мухим ахамиятга эга.
3. 84% гача дори воситалари идиши очилмаган холатда сақланса муддати тугагандан сўнг 5-25 йилгача ишлатилиши мумкин.
4. Қолган 16% дориларнинг эса таркибидаги фаол компонентининг 50-70% гача камайиши, аммо эффективлиги даражасини сақланиши кузатилади.
5. Иложи борича хаётий мухим препаратлар жумладан, нитроглицерин, инсулин, суюқ антибиотиклар ва болалар учун қўлланиладиган дориларни муддати ўтгач ишлатмаслик тавсия этилади.