БОЛАЛАР СТОМАТИТИ. ТУРЛАРИ. ДАВОЛАШ.

БОЛАЛАР СТОМАТИТИ. ТУРЛАРИ. ДАВОЛАШ.

Болалар стоматити – оғиз шиллиқ қаватининг яллиғланиши билан кечадиган касалликлар гурухи хисобланиб, чақалоқлардан тортиб, катта ёшдаги одамларгача учрайди.

Стоматитлар синфланиши.
1.    Келиб чиқиши сабабига кўра турлари:
•    Бактериал;
•    Вирусли;
•    Замбуруғли;
•    Аллергик;
•    Травматик;
•    Афтоз (аутоиммун).

2.    Кечишига кўра:
•    Енгил
•    Ўртача оғир
•    Оғир.

Стоматитлар сабаблари.
•    Иммун тизим етишмаслиги;
•    Болаларда шиллиқ қаватларни ўзига хос тузилиши: юпқалиги, нозиклиги, қн-томирларини кўплиги;
•    Гигиенага амал қилмаслик, оғизга чанг ва кир буюмларни солиш.

Стоматитларнинг турларига кўра белгилари:

1. Бактериал стоматит – аксарият холларда стафилокок ёки стрептокок томонидан чақирилиб, бошқа системали касалликларнинг асорати сифатида ривожланади (жумладан пневмония, ангина, кариес, отит). Унинг белгилари:
•    Иситма (38,5°С гача);
•    Ярачалар сохасида йирингни пайдо бўлиши,
•    Лаблар юзасида пардалар хосил бўлиши.

2. Вирусли стоматит – герпес вируси томонидан чақирилиб, 3-7 ёшли болаларда учраб, характерли белгилари:
•    Иштхани сусайиши,
•    Бўшашиш,
•    Бош оғриши ва мускулларда оғриқ.
•    Оғиз бўшлиғига суюқлик тутувчи пуфакчаларни тошиши

3. Замбуруғли стоматит – бу касаллик 1 ёшгача бўлган болаларда кузатилиб, candida замбуруғи томонидfн чақирилади.  
Унинг белгилари:
•    Тана хароратини ўртача ортиши,
•    Нотинчлик, йиғлоқилик, овқат ейишдан бош тортиш,
•    Оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватида кескин хидли оқ караш билан қопланиши.

4. Аллергик стоматит – организмга антигенларни тушиши иммунитет томонидан ёт таначалар сифатида қабул қилинади ва аллергик реакция пайдо бўлади. Аллергия чангга, гул чангларига, хайвонлар юнгига, цитрус меваларга, ёнғоқ ёки шоколадга бўлиши мумкин. Унинг асосий белгилари: оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватларини шиши, қичишиши ва оғриқ хисси хисобланади.
 
5. Травматик стоматит – шиллиқ қаватларни механик ва химик таъсирланишидан ривожланади. Улар куйиш, тишлаб олиш ёки болалар ўйинчоғини ўткир қисмлари билан шикастланиш бўлиши мумкин. Натижада ярачалар хосил бўлиб, микробли инфекция ва йиринг қўшилади.

6. Афтоз стоматит – аутоиммун касаллик бўлиб, турли инфекциялар томонидан чақирилади, шиллиқ қаватларда текис қирғоқли юмалоқ ярача-афтларни хосил бўлиши билан кечади.


Стоматитларни диагностикаси

Кўрик. Стоматолог ёки педиатр томонидан бактериал, травматик, аллергик ва афтоз стоматитни кўрик орқали ёки клиник белгиларига қараб аниқлаш мумкин.

Лаборатор диагностика. Касалликни чақирувчи қўзғатувчиларни аниқлаш мақсадида оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватидан мазок ёки қиринди олиниб, материал бактериологик, вирусологик ёки бошқа текшириш усулларига юорилади.

Бошқа текшириш усуллари. Болада бактериал, афтоз ёки замбуруғли стоматит аниқланганда қўшимча болалар эндокринологи, аллерголог-иммунолог, гастроэнтеролог билан маслахатлашиш, керак бўлса, ахлатни гельминтларга ва дисбактериозга текшириш, қонда қанд миқдорини аниқлаш тавсия этилади.


Стоматитни даволаш принциплари.
•    Махаллий терапия. Даво препаратлари касалликни тури ва ривожланганлик даражасига боғлик. Масалан афтоз стоматитда антибиотиклар буюрилади. Махаллий даво касаллик қўзғатувчисини йўқотиш ва клиник белгилар (шиш, оғриқ) ни камайтиришга қаратилади.
•    Овқатланиш рационини қайта кўриб чиқиш. Болалар стоматитида боланинг оғиз бўшлиғини таъсирловчи хар қандай (иссиқ, совуқ ва нордон) овқатлар олиб ташланади. Овқатлар суюқ ёки қуюқ бўлиши керак.
•    Иммунитетни кучайтириш. Болаларга витамин препаратлари берилади.




Стоматитни уй шароитларида даволаш.
Уй шароитида стоматитни хам тиббий хам халқ табобати воситалари ёрдамида даволаш мумкин. Бу даво оғиз шиллиқ қаватидаги яра дефектини йўқотиш, милкаларни яллиғланиши ва таъсирланишини олдини олишга қаратилади.  
•    Кандидоз стоматитда зарарланган сохаларга 1-2 % ли нистатин эритмаси суртилади.
•    Герпесли стоматитда – ацикловир ёки оксолинли мазь суртилади.
•    Милклар шамоллашига антибиотиклар ичилади.

Халқ табобати усуллари
•    Содали тузли эритма билан оғиз чайилади: (бир стакан илиқ сувга бир чой қошиқ туз, бироз ош содаси ва бир-икки томчи йод томизиш мумкин).
•    Юқоридаги эритмани прополис настойкаси, алоэ ёки калонхоэ билан алмаштириш мумкин (яллиғланишга қарши эффекти бор).
•    Бактериал стоматитда саримсоқ пиёзни алохида ёки овқатлар таркибида ейиш фойда беради.
•    Янги артилиб шарбати чиқарилган картошка шарбатини зарарланган жойга қўйиш фойдали.
•    Сабзи шарбатини сув билан 1:1 эритмаси билан оғизга ишлов бериш яллиғланиш ва шишни олдини олади. Унга карам шарбатини қўшса эффекти янада ортади.
•    Оғриқ синдроми учун бир чой қошиқ водород пероксид ва бир таблетка фурациллинни бир стакан сувдаги эритмаси билан чайиш тавсия этилади.  
•    Уй шароитларида оғизни яна қуйидаги кўкатларнинг эритмалари ёрдамида чайиш мумкин: мойчечак, календула, шалфей, хрен, смородина, малина, облепиха, еживика.  Бунинг учун 2 чой қошиқда ушбу кўкатлардан олиниб, уч стакан иссиқ сув билан аралаштирилади ва 3 соатда тиндирилади.
Оғиз яллиғланишларини даволаш (манба tim.islom.uz)

Бунинг учун қуйидагилар бажарилади:
1. Ялпиз барглари – 2 қисм, бўймадорон ўти – 2 қисм, учбарг барглари – 1 қисм.
Шу йиғма доривор ўтлардан бир ош қошиқ олиб, устига 200 мл қайноқ сув қуйиб, бир соат дамлаб қўйилади. Сўнгра уни сузиб олиб дамлама билан оғиз бўшлиғи кунига бир неча марта чайилади.
2. Анор пўстидан 100 гр олиб, 1 литр сувда 6 дақиқа паст оловда қайнатилиб, бир хафта кунига 3 мартадан оғиз чайиш керак.
3. Бир қисм саримсоқ шарбатини 4 ҳовуч сув билан аралаштириб оғиз чайилса, оғиздаги ҳар хил йирингли яраларга даво бўлиб, микробларни ҳам яхши йўқотади.
4. Ибн Сино тут меваси ва унинг шираси билан оғиз яллигланиши, оғиз бўшлиғи тошмаларини даволашни тавсия қилган.
5. Наъматак мевалари – 25.0, мармарак барглари – 15.0, тоғрайхон ўти – 10.0, кайин барглари – 5.0.
Шу йигма доривор ўтлардан икки ош қошиқ олиб, устига 250 мл қайноқ сув қуйиб, 30 дақиқа давомида дамлаб қўйилади. Сунгра сузиб олиниб, шу дамлама билан оғиз кунига бир неча марта чайилади. Бу ярали яллиғланишда ижобий натижа беради.
© https://t.me/gepamed_ultra