СПЕРМОГРАММА ҚАНДАЙ ЎҚИЛАДИ.

СПЕРМОГРАММА ҚАНДАЙ ЎҚИЛАДИ.

Спермограмма – бу простатит, бепуштлик ва сийдик таносил тизимини бошқа касалликларини аниқлаш мақсадида қўлланиладиган текшириш усули хисобланади. Сперма тахлилини топширишдан олдин пациент 3-5 кун алоқа қилмаслиги талаб этилади. Бундан кам мухлат сперма хажми ва сперматозоидлар сонини камайиб кетишига, ортиғи – харакатчанлигини камайиши ва аномал сперматазоидлар сонини кўпайиб кетишига сабаб бўлади. Спермограмма тахлилини  топширишдан икки хафтагача спиртли ичимиклар ичиш, чекиш ва кофе ичмаслик сўралади.

Сперманинг асосий хусусиятларини микроскоп остида кўриб бахоланади.
1.    Сперматозоидлар миқдори. Одатда сперматозодлар сони концентрация кўринишида (бир миллилитрда миллионта) бахоланади. Нормада 1 мл эякулятда 20 млн тадан кам бўлмаслиги керак.
2.    Актив сперматозоидлар фоизи. Бу сперманинг яшаш хусусиятини белгиловчи кўрсаткич хисобланиб, 4 та категорияга бўлинади: А-категория, сперматозоид 1 сонияда ўз узунлигига тенг келадиган масофани босиб ўтади; В-категория, бир сонияда бошчаси узунлигича масофани босиб ўтади; С-категория, хужайралар тебранма харакат қилади; D-категория, сперматозоидлар харакатсиз бўлади.
3.    Агглютинацияланиш хусусияти.  Бу сперматозоидларнинг ўзаро ёпишқоқлиги булиб, эякулятда антиспермал таначаларнинг пайдо бўлиши хисобига кузатилади. Улар спермийнинг бошчасига бирикиб олиб оталанишига қарши чиқади.
4.    Лейкоцитлар миқдори. Сперма таркибига лейкоцитлар уруғдонлар ёки простатадан тушиши мумкин. Уларнинг эякулятда кўп миқдорда учраши сийдик тизимидаги яллиғланишдан дарак беради.
5.    Шилимшиқ миқдори. Эякулятда шилимшиқнинг мавжудлиги шамоллаш борлигини англатиб, оталанишга халақит беради.

Сперма сифатини яхшилаш усуллари.

Озиқ-махсулотлари. Бўлажак отанинг овқати оқсил, микроэлементлар ва витаминлрга бой бўлиши керак. Энг мухим микроэлемент рух (цинк) хисобланиб, у ошқовоқ данаги, асал, урик қоқиси, ёнғоқ ва кўк чойда кўп бўлади. Петрушка ва сельдерей фосфор, калий ва кальцийга бой хисобланади.
Бўшаштирувчи видео. Мутахассислар фикрича «эротик» характердаги видеолавхалар кўриш сперматозоидларнинг ишлаб чиқарилиши ва уларнинг яшовчанлигига ижобий таъсир этар экан.
Гаджетлар зарари. Уяли телефонини чўнтагида олиб юришга одатланиш ва ноутбукини оёғи устига қўйиб ишлаш репродуктив тизимга салбий таъсир этар экан.
 
© https://t.me/gepamed_ultra