КУЙИШЛАР. УЛАРДА БИРИНЧИ ЁРДАМ.

КУЙИШЛАР. УЛАРДА БИРИНЧИ ЁРДАМ.

Куйишлар – жарохатланишлар ичида баландликдан йиқилишдан сўнг турувчи оғир травмалардан бири хисобланади. Куйишнинг келтириб чиқарган омили ва зарарланиш юзасига кўра бир нечта турлари мавжуд. Улар ёрдамида даволаниш тактикаси ва куйиш прогнози белгиланади.

Куйишнинг сабабига кўра турлари:
•    Термик куйишлар – энг кўп учраб, иссиқ буюмлар, очиқ олов ва иссиқ сув билан контактда бўлиш натижасида ривожланади;
•    Химик куйишлар – тери ёки шиллиқ қаватларга химиявий моддалар, асосан кислота ва ишқорларнинг таъсирида ривожланади;
•    Электрик куйишлар – электр токи таъсирида пайо бўлади;
•    Нурланишли куйишлар – қуёш ёки радиация нурлари таъсирида ривожланади.

Куйишларнинг зарарланиш юзаси ва чуқурлигига кўра турлари:
•    I даражали — бунда тери фақат қизаради;
•    II даражали – бунда шаффоф суюқлик тутувчи пуфакчалар хам хосил бўлади;
•    IIIА даражали – бунда пуфакчалар ичида қон аралашмалари пайдо бўлади;
•    IIIВ даражали – терини барча қаватлар зарарланади;
•    IV даражали – тери остидаги юмшоқ тўкималар (ёғ, мускул, пай, бойламлар ва суяклар) хам зараланади.

Тўғри ўта енгил куйишлар хаётга хавф туғдирмайди, лекин қуйидаги холатларда беморни госпитализация қилиш лозим:
•    Тана юзасини 20% дан ортиғи зарарланса (болалар ва қарияларда 10% дан ортиғи);
•    III даражали куйишларда тана;
•    II даражали куйишлар юзда, оёқ-қўл кафтларида, оралиқда, мухим бойламларда жойлашса;
•    Электротравмаларда;
•    Термик куйишлар нафас йўлларини хам зарарлаганда;
•    Химик куйишларда.

Куйишларда биринчи ёрдам:
Куйишларнинг хар қандай тури кучли оғриқ билан кечгани сабабли биринчи тез ёрдам тезкорлик билан кўрсатилиши керак. Хар бир сония зарарланиш юзасини кенгайиши ва чуқурлашишига сабаб бўлиши мумкин.  

Термик куйишларда биринчи ёрдам:
1-босқич: Иссиқликни тана юзасига таъсирини тўхтатиш: зарарланган одамни иссиқ сув, аланга, иссиқ буғ зонасидан олиб чиқиш.беморни ёнаётган кийимлардан халос этиш. Танага ёпишган кийимларига тегмасдан қолган қисмини қайчи ёрдамида кирқиб олиш;
2-босқич: зарарланган тана юзасини совутиш, бунинг учун оддий сув ёки полиэтилен пакетларга солинган қор, муз ва совуқ сув ёрдамида. Бу оғриқ синдромини камайтириш ва куйишни чуқурлашиб кетишини олдини олади.
Диққат: Куйган сохани дархол боғлаш ва хосил бўлган пуфакчаларни ёриш маън қилинади. Бу жарохат юзасига инфекция тушишига сабаб бўлади.
3-босқич: Куйган сохани стерил, антисептик воситаларда намланган дока билан боғлаш. Жарохат юзасига Пантенол спрейини сепиш яхши фойда беради.       
Диққат: Жарохат юзасига хеч қачон ёғ, мой, крем, тухум сариғи ёки бошқа воситалари суртманг. Улар жарохат юзасида пленка хосил қилиб, иссиқлик чиқаришни секинлатиши ва кейинги муолажаларда дори воситаларини сўрилишини қийинлашуви ва чуқур чандиқларга сабаб бўлади.
4-босқич: Оғриқсизлантириш. Уй шароитида беморга оғриқ қолдирувчилардан:  анальгин, баралгин, кетанал  беришингиз мумкин.
5-босқич: Йўқотилган сув ўрнини тўлдириш: Агар бемор хушида бўлса, кўнгил айниши ва қайт қилиш аломатлари бўлмаса ўзи истамаган тақдира хам 0,5-1 литргача сув берилади. Бу куйиш шоки олдини олади.
Первая помощь при химических ожогах

Химик куйишларда биринчи ёрдам:
Химик куйишларда хам худди шу босқичлар бажарилади. Лекин зарарли омил таъсири яъни химик воситалар оқар сувда ювилади.
Диққат. Кислотани ишқор билан ёки аксинча нейтраллашга уринманг, акс холда хосил бўлган иссиқлик химик куйишни термик куйиш билан қўшилишига сабаб бўлади.

Электрик куйишларда биринчи ёрдам:
Бу холатларда тез ёрдам куйишга сабаб бўлган электр манбаидан тўлиқ халос бўлганига ишонч хосил қилганингиздан сўнг кўрсатилади. Кучланишли электр симини олиб танланг, автоматни ўчиринг, сўнгра беморни хавфсиз жойга олиб ўтинг. Электр куйишларини нозик томони тери юзасидаги жарохат минимал бўлса хам ички аъзолардаги ўзгаришлар хаёи учун хавфли тус олиши мумкин. Шунинг учун аввал беморнинг пульси, юрак уриши ва нафас олаётганига ишонч хосил қилгач тез ёрдам чақирилади.
Диққат: Электротравмаларда беморлар асосан махаллий куйиш таъсирида эмас, балки асаб тизими ва юрак фаолияти бузилиши натижасида халок бўлади.

© https://t.me/gepamed_ultra