СИЙДИК АЖРАТИШНИ БУЗИЛИШИ.

СИЙДИК АЖРАТИШНИ БУЗИЛИШИ.

Сийдик ажратишни бузилиши – бу сийдик ажратув тизимининг жиддий муаммолари хақида ахборот берувчи белгилар гурухи хисобланади.

Сийдик ажратишни бузилиши сабаблари:
- сийдик найларини зарарланиши (инфекция, тошларни силжиши, ўсмалар);
- кичик чаноқ ва сийдик пуфаги сфинктери мускулларини бўшлиги.
- Альцгеймер ва Паркинсонизм касалликлари;
- атрофик вагинит, уретрит,
- диабет хисобига сийдикни кўп ажралиши;
- беморни узоқ вақт ётоқ режимида харакатсиз қолиши;
- бош ва орқа мияни шикастланиши;
- эркакларда простатит, аденома ёки рак;
- аёлларда бачадон тушиши, ирсий сийдик найини калталиги;
- сийдик йўллари инфекцияси, асосан аёлларда (Escherichia coli бактерияси).

Сийдик ажратишни бузилиши белгилари:
- сийдик ажратишга бўлган чақириқлар: тез-тез, кучли, ва асосан кечки пайт;
- сийдик ажратаётганда ачишиш хисси;
- сийдик рангини ўзгариши: қон хисобига қизариши ёки пушти рангга кириши,
- қувуқ сохасидаги зўриқиш
- сийдикни хиралашуви ва хидли бўлиб қолиши.

Бемор нима қилиши мумкин:
- Кунига 8 стакандан кам бўлмаган миқдорда суюқлик (сув) ичиш керак;
- Спиртли ичимликлар, кофеин ва аччиқ махсулотлар истеъмол қилмаслик;
- юқорида келтирилган белгиларга иситма ва совуқ қотиш қўщилса врачга мурожаат қилиш.

Врач нима қилиши мумкин:
- қасаллик сабабини аниқлаш учун сийдикни умумий тахлили;
- буйрак ва сийдик пуфагини УЗИ текшируви;
- буйракларни рентгенологик текшириш;
- клиник ташхисни шакллантириш ва даво белгилаш.

Сийдик ажратишни бузилиши профилактикаси:

- сийдикни узоқ ушлаб турмаслик ва тез-тез бўшатиб туриш;
- кечки пайт камроқ югуриш учун ётар олдидан камроқ сув ичиш;
- алкогол, кофеин ва чойни кам истеъмол қилиш;
- эркаклар учун сийдик пуфагини охиригача бўшатишга харакат қилиш (охирги томчисигача);
- аёллар учун Кегель машқи (сийиш вақтида мускулларни таранглатиб сийдик йўналишига тўсқинлик яратинг. Шу машқни 10 маротаба, кунига уч махал кайтаринг).
- тоза пахтали ички кийимни тангланг;
- ваннада ётиш ўрнига душда чўмилинг;
- кичик хожатга маълум вақтлар оралиғида боришга одатланинг.

© https://t.me/gepamed_ultra